2-сонли йиғилиши стенограммаси
Download 84.47 Kb.
|
охиргиси стенаграмма
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАИС
- А.ҚАМБАРОВ
ОВОЗЛАР: Йўқ.
РАИС: Етакчи ташкилот ва мутахассислар тақризларидаги фикрларга муносабат билдириш учун сўз – диссертантга. Марҳамат. И. Тоиров: Етакчи ташкилот тарафидан кўрсатилган камчилиларга жавобимиз қуйидагича: Раҳмат Етакчи ташкилот келтириб ўтган камчиликлар кўриб чиқилиб бартараф этилди. Барча тақриз берган устозлар учун берилган тафсияларни инобатга оламан ва келгуси ишларимизда албатта қўллаймиз. Шунингдек, тадқиқот ишимиз билан танишган ҳурматли устозларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келтириб ўтилган фикрлар ва таклифлар учун ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Рахмат. РАИС: Энди диссертация муҳокамасига ўтамиз. Марҳамат, сўз расмий оппонент, фалсафа фанлари доктори, доцент Иззетова Эмине Мустофоевнага. Э.ИЗЗЕТОВА: Тақриз матни илова қилинади. РАИС: Расмий оппонент мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўз диссертантга. И.ТОИРОВ: Авваламбор ҳурматли устозимиз, фалсафа фанлари доктори, доцент Иззетова Эмине Мустофоевнага диссертация ишини диққат билан ўқиб чиқиб, оппонент тақризини бергани учун миннатдорчлик билдираман. Келтириб ўтилган фикр ва мулоҳазаларингизни келгуси ишларимизда инобатга оламиз. Раҳмат, устоз! РАИС: Сўз расмий оппонент, фалсафа фанлари доктори, профессор Балтабаева Аида Тинайбековнага. А.БАЛТАБАЕВА: Тақриз матни илова қилинади. РАИС: Раҳмат. Расмий оппонент тақризига жавоб бериш учун сўз диссертантга. И.ТОИРОВ: Авваламбор фалсафа фанлари доктори, профессор Балтабаева Аида Тинайбековнага диссертация ишини диққат билан кўриб чиққани ҳамда қатор таклиф ва тавсияларни бергани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сиз томонингиздан берилган таклиф ва тавсиялардан келгусидаги ишларимизда фойдаланишга харакат қиламиз. Устоз, сизга каттакон раҳмат! РАИС: Раҳмат. Ҳурматли илмий кенгаш аъзолари! Расмий оппонентларнинг чиқишларини тингладик, мулоҳазаларини эшитдик, диссертантнинг жавобларини ҳам тингладик. Марҳамат, Илмий кенгаш аъзоларида яна фикр-мулоҳазалар бўлса, сўзга чиқишлари мумкин. Ёки келган меҳмонлар, мутахассислардан сўзга чиқмоқчи бўлса, марҳамат, фикр билдиришлари мумкин. Марҳамат. Т.ОРТИҚОВ: Ҳурматли Кенгаш аъзолари! Ҳақиқатдан, бугунги ҳимоя қилинган иш долзарб. Айниқса, бугунги жаҳон цивилизацияси ютуқлари локал цивилизацияларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун социал ориентир, ишончли мўлжал бўлиб келган. Локал цивилизацияларнинг шаклланишида, шубҳасиз, табиий-географик муҳит, конкрет тарихий вазият, маданият, анъана, иқлим ва ҳоказолар муҳим рол ўйнаган. Локал цивилизацияларнинг ўзига хослиги, ноёблиги, ранг-баранглиги жаҳон цивилизациясининг мазмунини бойитган. Жаҳон цивилизацияси цивилизация йўлидаги жамият ривожини синхронлаштиради, яъни цивилизацияли жараённинг бирданига, бирвақтда рўй беришини таъминлайди. Диссертантни қўллаб қувватлайман ва мазкур ишни ОАК талабларига жавоб беради деб ҳисоблайман. А.ҚАМБАРОВ: Бугунги тадқиқот иши мени ҳам қизиқтирди ва диққат эътиборимни тортди. Мен диссертация мавзусини жуда долзарб ва амалий аҳамияти катта деб ҳисоблайман. Андижон давлат университети қошидаги Илмий Кенгашдан тадқиқотчи И.Тоировни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Ф.ЮЛДАШЕВ: Ижтимоий фалсафа ихтисослиги доирасида ушбу мавзуни бўлиб ўрганиб чиқилгани фанимиз учун маълум бир даражадаги янгиликдир. Мен И.Тоировнинг олиб чиққан тадқиқот ишининг энг муҳимлилиги шундан иборатки, ҳам илмий, ҳам назарий жиҳатдан иш истиқболли ва фундаментал тадқиқотдир. Диссертация нафақат фалсафа, балки тарих, диншунослик, социология каби фанлараро ёндашувга асосланганлиги билан ҳам эътиборлидир. Шу боис, тадқиқотни истиқболли бир мавзу ва фундаментал илмий тадқиқот деб ҳисоблайман. Мен И.Тоировнинг диссертация ишини ОАК Низоми даражасида бажарилганлигини эътироқ этаман ва Кенгаш аъзоларидан ишни қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламан. Download 84.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling