2-сонли йиғилиши стенограммаси


ОВОЗЛАР: Мажлис очилсин. РАИС


Download 84.47 Kb.
bet2/17
Sana17.02.2023
Hajmi84.47 Kb.
#1205023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
охиргиси стенаграмма

ОВОЗЛАР: Мажлис очилсин.
РАИС: Кенгаш мажлиси очилсин, деган таклифлар тушяпти. Мажлис очиқ, деб эълон қилинсин деган кенгаш аъзоларининг қўл кўтариб тасдиқлаб беришларини сўраймиз. Қаршилар? – Йўқ. Бетарафлар? – Йўқ. Бир овоздан маъқулланди. Кенгаш мажлиси очиқ, деб эълон қилинади.
РАИС: Бугунги йиғилишимиз кун тартибида Тоиров Илхом Ёриевичнинг 09.00.04. – Ижтимоий фалсафа ихтисослигидан, фалсафа фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистон цивилизатцон тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари” мавзусидаги диссертацияни ҳимояси масаласи турибди.


Илмий раҳбар: Юлдашева Фарида Хужамкуловна
фалсафа фанлари доктори, профессор

Расмий оппонентлар: Иззетова Эмине Мустафаевна
фалсафа фанлари доктори, доцент.
Балтабаева Айида Тайынбековна
фалсафа фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
2. Турли масалалар. Кун тартиби юзасидан қандай таклифлар бор?
ОВОЗЛАР: – Маъқуллансин.
РАИС: – Маъқуллансин, деган кенгаш аъзолари овоз беришингизни сўрайман. Қаршилар – йўқ. Бетарафлар – йўқ. Бир овоздан маъқулланди.
Талабгор Илмий кенгашга топширган ҳужжатларнинг асосий мазмуни ва уларнинг белгиланган талабларга қай даражада мувофиқ келиши ҳақида маълумот бериш учун сўз Илмий кенгаш илмий котиби, фалсафа фанлари доктори, доцент Эгамбердиев Азизбек Абдумаликовичга.
ИЛМИЙ КОТИБ: Тоиров Илҳом Ёриевич 1967 йил 5 сентябр куни Ўзбекистон республикаси Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида туғилган. 1984 йилда Фарғона шаҳридаги 18-ўрта мактабни аъло бахоларга битирган, 1984 йили Фарғона давлат университети тарих йўналишига ўқишга қабул қилинган. 1986-1988 йиллари харбий хизматга жалб қилинган ва 1991 йилда Фарғона давлат университети тарих йўналиши тамомлаган. Миллати ўзбек.
Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Фарғона давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедрасида ўқитувчи лавозимида иш бошлаган.
И.Тоировнинг, умумий иш стажи 28 йил. И.Тоировнинг 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон цивилизатцон тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари” номли фалсафа фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2020.4. Phd/Fal104 рақам билан рўйхатга олинган.
Тадқиқот натижалари 25 та илмий-амалий анжуманда, шу жумладан, 2 та халқаро конференцияда, хусусан, Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Credo” номли, Москва шаҳрида ўтказилган “Education in the process of globalization: problem and tasks” номли халқаро илмий-амалий анжуманлар материаллари тўпламларида эълон қилинган.
11 та мақола (8 та республика, 3 та хорижий журналларда) чоп этилган.
2020 йилнинг сентябрь ойида Андижон давлат университетида чет тили (инглиз тили) фанидан, 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Миллий университетида Ижтимоий фалсафа фанидан мутахассислик бўйича, 2020 йил ноябрь ойида “Фан фалсафаси. Техника фалсафаси” ҳамда 2021 йил май ойида “Замонавий фалсафанинг онтологик муаммолари” фанларидан қўшимча - жами 4 та фандан малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган.
Тадқиқотчи Тоиров Илҳом Ёриевичнинг “Ўзбекистон цивилизатцон тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси Фарғона давлат университети фалсафа кафедрасининг 2019 йил 5 сентябрдаги кенгайтирилган қўшма йиғилишида муҳокама қилинган.
И.Тоиров табиатан ишчан, ўзига юклатилган вазифаларга сидқидилдан виждонан ёндашиб, илмий-амалий, назарий жиҳатдан фикрлаб қарор қабул қилади.
У оилада бир нафар фарзанднинг отаси.
РАИС: Илмий котибга саволлар борми? Саволлар йўқ бўлса, илмий котиб ахбороти маълумоти учун қабул қилинсин, деган кенгаш аъзолари овоз беришларини сўрайман. Қаршилар – йўқ. Бетарафлар – йўқ. Бир овоздан маъқулланди.
Энди диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш учун сўз диссертантга.
И. Тоиров: Ассалому алайкум, ҳурматли Кенгаш раиси ва аъзолари!

Download 84.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling