2. (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан


Download 36.69 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi36.69 Kb.
#1558570
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЖШ мухокамаси мактаб

Х И С О Б О Т И

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан охирги йилларда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига жуда катта эътибор берилмоқда. Касаба уюшмасига аъзолик бадалларини 60 фоизини бошланғич ташкилотларда қолдирилиши, санаторий йўлланмаларидан оила-аъзолари учун ҳам фойдаланиш имконияти, йўлланмалар сотиб олишдаги имтиёзлар, аёллар, ёшлар, ёлғиз-кекса кишилар, ногиронлар учун белгиланаётган ижтимоий кафолатлар сўзимизнинг исботидир.


Ўтган 2022 йилда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ходимларнинг ижтимоий -иқтисодий, ҳуқуқий, меҳнат соҳасидаги манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, спорт-соғломлаштириш, дам олиш, маданий-маърифий тадбирларини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Рухсатингиз билан 2022 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган айрим ишларга тўхталиб ўтсам.
2022 йилнинг бошида йиллик иш режа тузилиб, шу асосида ишлар олиб борилди. Муассасада (рақам қўйилади) нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан, (рақам қўйилади) нафари олий маълумотли, (рақам қўйилади) нафари ўрта махсус маълумотли, (рақам қўйилади) нафари пенсионер ва (рақам қўйилади) нафари ишчи ходимлардир.
Муассаса маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан муассасадаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда муассаса фаолиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Педагогларга ўқув юкламаси тақсимотида, ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди.
Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар талаби Меҳнат кодекси асосида қондирилди. Зарур бўлган ҳолатларда юқори касаба уюшмаси ташкилотлари вакиллари амалий ёрдамга ташриф буюришди. Ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари бир неча бор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шу туфайли низоли ҳолатлар вужудга келмади. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан камайди.
Касаба уюшмаси қўмитаси хонасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, ходимларга соғломлаштириш йўлланмалари ва моддий кўмак бериб келинмоқда. Ходимлар ва уларни фарзандларини соғломлаштириш мақсадида санаторийларга (рақам қўйилади)нафар ходимимиз учун имтиёзли йўлланмалар ажратилди. Ёзги таътил даврида (рақам қўйилади) нафар ходимлар фарзандлари болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилди. (рақам қўйилади) нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар ва ходимларнинг фарзандлари мактаб қошидаги қисқа муддатли лагерда дам олдирилди.
Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига мувофиқ, (рақам қўйилади) нафар ходимларимизга моддий ёрдам берилди. Йил давомида жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун бир ходимга ўртача сарфланган маблағ (рақам қўйилади)сўмни ташкил этди. Ўтган йилда иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзага келмади.
Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. Жамоа шартномаси иловасида алоҳида рўйхатда келтирилган ходимларга махсус кийим-бош, зарарсизлантирувчи, гигиеник воситалар берилди. Фавқулотда вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўрилган. Бу борада ходимлар билан биргаликда ўқувчилар учун ҳам тушунтиришлар олиб борилмоқда. Ёзги таътил даврида мактаб биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва қиш мавсумига тайёрланди. Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар назорати касаба уюшмаси томонидан тайинланган вакил орқали амалга оширилмоқда.
Юқори касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларда жамоамиз фаол иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Шу йил август кенгашида пенсия ёшига тўлган ходимлар қаторида (Ф И О)га Каттақурғон туман касаба уюшма кенгаши томонидан қимматбаҳо совға берилди.
Ўқув йили давомида педагог ва ходимларнинг Ватанимиз тарихий шаҳарлари ҳамда қадимий обидалари билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳатлар ташкил этилди. Май ойида Самарқанд шаҳрига нафар, июн ойида Зангиота зиёратгоҳи ва Тошкент шаҳрига 99999 нафар ходимлар ва ишчилар саёҳатга бориб келдилар. Мустақиллик йилларида барпо этилган қадамжолар ва музейларни зиёрат қилдилар, Кейинги йилларда Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳат ташкил қилиниши кўзда тутилган.
Касаба уюшмаси ташкилотларининг чинакам уюшқоқ ва соҳада таъсирчан кучга айланиши учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Касаба уюшмаси қўмитасининг энг асосий вазифаси ишловчиларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш экан, бизга берилган ишончни оқлашга, келгусида йилда бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Сизларга фарзандларимизга таълим-тарбия беришдек улкан вазифаларни амалга оширишингизда куч-ғайрат, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.
№____-мактаб КУ раиси (Ф И О)
Каттақурғон туман (ташкилот номи) жамоасининг умумий йиғилишининг 2023 йил ___ февралдаги 1-сонли баённомасига 3-илова
Каттақурғон туман (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини
2022 йилда бажарилиши ҳақида текширув

Download 36.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling