2. (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан


Download 36.69 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi36.69 Kb.
#1558570
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЖШ мухокамаси мактаб

Йиғилиш раиси: (Ф И О)
Йиғилиш котиби: (Ф И О)

Каттақурғон туман (ташкилот номи) жамоасининг умумий йиғилишининг 2023 йил ___ февралдаги 1-сонли баённомасига 1-илова


Каттақурғон туман (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори (Ф И О)нинг
Ҳ И С О Б О Т И

Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.


Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси, иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши мактаб касаба уюшмаси қўмитаси томонидан назорат қилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда мактабда (рақам қўйилади) нафар педагоглар таълим-тарбия беришмоқда. Улардан (рақам қўйилади) нафари олий маълумотли, (рақам қўйилади) нафари ўрта махсус ва рухшунос мутахассис фаолият кўрсатмоқдалар. Ишчи ходимлар эса (рақам қўйилади) нафарни ташкил қилади.
Мактабни малакали педагок кадрлар билан таъминлаш максадида, мазкур ўқув йилининг бошида (рақам қўйилади) нафар ёш мутахассис кадр ишга олинди.
Муассасада ходимлар учун шароитлар мавжуд, керакли ўқув жиҳозлар билан таъминланган, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва техника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилган, қоидалар билан ўқувчилар таништирилган.
Ўқув йили давомида (рақам қўйилади) нафар ходимлар бир базавий ставка миқдорида рағбатлантирилди, (рақам қўйилади)нафар ходимга базавий ставкасининг (рақам қўйилади)% миқдорида моддий ёрдам пуллари берилди.
Мактабдаги жами (рақам қўйилади) нафар ўқитувчи вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ойма-ой малакасини ошириб борди. Малака ошириш режаси 100% га бажариб келинмоқда. Малака ошириш курсида бўлган педагог кадрлар ойлик иш ҳақи сақланди.
2021-2022 ўқув йили меҳнат таътили иш ҳақлари бир кун ҳам кечиктирилмай ходимларимизга етказилди.
Жамоа шартномасининг бажарилиши умумий йиғилишда муҳокама қилинди ва унга қўшимчалар киритилди. Давлат дастурларидан келиб чиқиб белгиланган чора-тадбирлар ўз ижросини топди.
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури мактаб жамоаси, ўқувчилар жамоаси ва ота-оналар йиғилишларида ўрганиб чиқилиб, чора-тадбирлар режаси тузилди ва тадбирларнинг барча бандларини бажарилишига эришилди.
Мактабда «Соғлом турмуш тарзи», “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси”, “Ўзбекистон-Ватаним маним” ..... мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
Шунингдек, «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик» байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Муассасада бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Муассасада Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
“Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган.
“Устоз-шогирд” анъанасига кўра бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ота-оналар ва маҳалла ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган. Масалан, Жорий йилнинг июль ойида Педагогика йўналишини тамомлаб биринчи бор ишга кирган (рақам қўйилади) нафар ходим амалдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасига биноан дастлабки синов муддати белгиланмасдан ишга қабул қилинди.
Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади.
Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.

№_____-мактаб директори (Ф И О)


Каттақурғон туман (ташкилот номи)жамоасининг умумий йиғилишининг 2023 йил ___ февралдаги 1-сонли баённомасига 2-илова


Каттақурғон туман (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси (Ф И О)нинг



Download 36.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling