2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Зарарланадиган экин турлари. Касаллик билан маданий олмадан 
ташқари ёввойи тоғолма, дўлана, четан, пираканта ва япон мушмуласи 
зарарланади; нок зарарланмайди. 
Касаллик ривожланиши. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ ерга 
тўкилган барг ва меваларда псевдотеций муртаклари ёрдамида 
қишлайди. Замбуруғ 2 жинсли (гетероталлик) бўлиб, куз сўнги - қиш 
бошларида зарарланган барг тўқимаси (мезофилл) ичида унинг ҳар хил 
жинсли намояндаларининг гифалари қўшилади; ҳосил бўлган янги 
гифалардан псевдотеций муртаклари ривожланади. Муртакларнинг 
кўпчилиги барг тупроққа тушгандан сўнг 4 ҳафта ичида пайдо бўлади. 
Улар ривожланишини давом эттириши учун 0
о
С ёки пастроқ ҳароратда 
тиним даврини ўтиши лозим. Тиним даврини ўтган муртаклар етилган 
псевдотецийларга айланади, 8-10
о
С оптимал ҳароратда, ҳар бир 
псевдотеций ичида 50-200 та халтача ривожланади. Ҳар бир халтача 
ичида 8 та аскоспора пайдо бўлади. Аскоспоралар етилиши учун қулай 


63 
ҳарорат 16-18
о
С ни ташкил этади. Қишлаган барглар эрта баҳорда 
намланган пайтда халтачалар псевдотеций учига келади ва улардан 
аскоспоралар юқори осмотик босим таъсирида отилиб чиқади. Улар 
шамол билан дарахтларда очилаётган гул куртаклари ва биринчи 
очилган баргларга тушади. 
Ўзбекистон шароитида замбуруғ 1 мавсумда 9-10 авлод беради. 
Тўкилган баргларда замбуруғ псевдотеций муртакларини ҳосил қилади. 
Кураш чоралари. Агротехник ва санитария тадбирлари. Боғни 
юқори агротехника талабларида парвариш қилиш, озиқлантириш, 
суғориш, ҳашаротларга қарши курашиш лозим. Замбуруғнинг қишловчи 
авлоди – псевдотецийлар миқдорини камайтириш мақсадида олма 
дарахтлари оралари очиқ бўлиши ва шамол яхши юришини таъминлаш 
(дарахт барглари ёмғирдан сўнг тез қуриши касаллик камайиши ёки 
йўқотилиши учун шароит яратади); дарахт тагини буталаш, қуриган ва 
ортиқча ривожланган шохларни вақтида кесиб туриш; кузда ҳосил 
йиғиб олингач, баргларга азотли ўғит (мисол учун, мочевина) ёки 
фунгицид пуркаш; дарахтлар барглари тўкилгач, уларни ва тўкилган 
меваларни йиғиб олиш ва йўқотиш, дарахт атрофи ва қатор ораларини 
20-30 см чуқурликда ағдариш, кузги шудгордан олдин гектарига 60-70 
кг соф калий ва фосфор, ёзда ҳар бир дарахтга 1-1,5 кг аммофос ўғитини 
2 марта бериш лозим.
Кимёвий кураш чораларини қўллашни эрта баҳорда бошлаш ва 
кейинчалик, об-ҳаво башоратларини ҳисобга ҳолда, ҳар 10-14 кун 
ўтганда такрорлаш керак.
Куртаклар ёйилишидан олдин қуйидаги препаратлардан бири 
пуркалади: 
- Бордо суюқлиги, 3-4% ли эритма (100 л сувга 3-4 кг мис купороси ва 
3-4 кг сўндирилган оҳак), мис купороси бўйича 30-60 л/га меъёрида 
(дарахт яхшилаб ҳўллангунича); 
- Мис оксихлорид 90% н.кук., 0,3-0,5% ли эритма; 
- Оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ИСО), 5
о
ли; 
- Темир купороси 53% э.кук., 2,0-3,0% ли эритма, 30-40 кг/га меъёрида 
дарахтларга ва остидаги тупроққа; 
- Вектра 10% сус.к., 0,03% ли суспензия, 0,3 л/га меъёрида.
Куртак ёйилиши даврида ҳам Бордо суюқлиги ёки Вектра билан 
юқоридаги кўрсатилган меъёрларда ишлов берилади. 
Дарахтлар гуллашигача ва гуллагандан кейин: 
- Бордо суюқлиги, 1,0% ли эритма, мис купороси бўйича 10-20 л/га 
меъёрида, ёки; 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling