2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
БЕРЕСКЕЛЕТ ҚАЛҚОНДОРИ (HOMOPTERA, COCCOIDEA)
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
59
БЕРЕСКЕЛЕТ ҚАЛҚОНДОРИ (HOMOPTERA, COCCOIDEA) УСТИДА БАЪЗИ КУЗАТИШЛАР М.Х.Ахмедов, О. Собиров, Ш. Юлчиева, Х. Қаххорова, А. Ғуломиддинов Андижон давлат университети Манзарали ўсимликлар ичида берескелет йил давомида ўзининг яшиллигини сақлаб туриши билан кўча–хиёбонлар ҳамда истироҳат боғларига ўзига хос гўзаллик бахш этиб туради. Берескелетни ташқи муҳит омилларига чидамлилиги учун кейинги йилларда кишиларни унга эътибори кучайиб, юртимизни кўкаламзорлаштиришдашаҳар кўчаларининг боғлар, гулзорлар атрофларини ўзига хос иҳоталаш мақсадаларида кўпайтирилмоқда. Берескелет қалқондори Ўзбекистон ҳудудидаилгари учрамаган ҳашаротлардансаналиб, минтақа учун адвентив саналган.Ушбу қалқондорни биринчи бор А.Д.Архангельская(1935 йил) карантин текширувлар пайтида фақатгина Тошкентдаги Марказий Осиё университетининг ботаника боғи иссиқхонасида ўсаётган бересклетдан топганлиги, бошқа жойларда учрамаганлигини қайд этади. Йиллар ўтиши билан бу қалқондор Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятлари, шаҳар ва қишлоқлардаги манзарали ўсимлик – бересклетнинг жиддий зараркунандаси сифатида кенг тарқалиб кетди. Бересклет қалқондори - бересклетни жиддий зарарлайди, оқибатдаўсимлик нобуд бўлади. Қалқондорколонналари баъзи пайтларда бересклет танаси, новда ва баргларини бутунлай қоплаб олади. Кузатишлардан маълум бўладики, бересклетдақалқондорнинг урғочиларитириклайин қишлаб чиқади. Эрта баҳорда қишлаб чиққан урғочи қалқондорлар озиқланишни бошлайди. Озиқланаётган урғочиларининг тухум найчаларида тухум ҳосил бўлаётганлиги2013 йилги кузатишларимизда мартойининг бошларига тўғри келган бўлса, 2017 йилги кузатишларимизда бу кўрсаткич апрел ойининг 1-декадасига тўғри келди. Бунга 2013 йил қиш анча илиқ келиб мўътадил ҳарорат сақланганлиги, 2017 йил қиш мавсуми нисбатан совуқ келгани ва кунлар исиши анча кеч бошланганлиги сабаб бўлиши мумкин. 2017 йил 13 апрел кунига урғочиларнинг тухум найчаларида 19-36 та тухумлар шаклланганлигикўрилди. Бу кўрсаткич 20 апрелда26 – 81 тагача ортганлиги,27 апрел кунига бориб эса 32- 93 тагача ортиб борди.Айни шу даврга келиб дастлабки қўйилган тухумлардан “дайди” личинкалар пайдо бўла бошлади. 4 май куни “дайди” личинкалар ёш новда ва барг пластинкаларининг олдинги ва орқа қисмларида фаол харакатланаётганлиги кузатилди. Барг пластинкаларининг олдинги 60 қисмида2-12 тагача, орқа қисмида эса 2-15 тагача “дайди” личинкалар борлиги кузатилди. Кузатиш натижалари шуни тасдиқлайдики, айнан юқорида кўрсатилган муддатларда бересклет қалқондорига қарши илмий асосланган кураш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling