2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


  БАЛАНД БЎЙЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

54 
БАЛАНД БЎЙЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН 
ҲИМОЯ ҚИЛИШДАГИ ЯНГИЛИК 
Ф.Э.Юлдашев, И.Мўйдинов, Л.Юнусова, М.Зокирова
Андижон давлат университети 
Қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари қатори республикамиз 
чорвачилигида ҳам туб ўзгаришлар юз берди: мулк шакиллари ўзгарди, 
чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари пайдо бўлди. Ишлаб 
чиқаришга янги технология ва усуллар кенг тадбиқ этилмоқда. 
Натижада кейинги йилларда мамалакатимиз чорвачилигида олиб 
борилаётган иқтисодий ислоҳатлар ўз самарасини бера бошлади. 
Бу борада чорва ҳайвонлари учун тўйимли озуқа базасини яратиш 
ҳам фермер хўжаликларининг диққат эътибор марказида бўлиб, ҳозирги 
кунда маккажўхорини бир қанча ҳосилдор нав ва гибридлари 
экилмоқда. Маккажўхори ўсимлигининг кўк массаси, қуруқ пояси ва 
сўталари ўзагидан чорва ҳайвонларини озиқлантириш учун озуқа 
заҳираси яратилса, дон эса юқори калорияли озуқа ҳисобланади. 
Хориждан келтирилаётган ва маҳаллий нав, гибридлардан сифатли 
дон ва кўк масса олишда ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан 
самарали ҳимоя қилиш усуллари ва воситаларини яратиш ва амалиётга 
тадбиқ 
қилишга 
эхтиёж 
каттадир. 
Маълумки, 
маккажўхори 
зараркунандалари орасида энг кўп учраб катта зиён етказаётган зарарли 
ҳашаротлардан маккажўхори поя парвонаси, барг ва ғўза тунламлари 
ҳисобланади ( Хўжаев, Йўлдошев, 2011). 
Буларни ҳар бирини ҳамда биргаликдаги ўсимликка етказадиган 
зарари жуда юқори бўлиб, одатда ҳосилнинг 30-50 %, айрим 
пайкалларда эса 70-80 % етади ( Юлдашев и др., 2013). Шунинг учун, 
бунга қарши курашишда самарали усул ва воситаларни яратиш 
мақсадида 2008-2016 йиллари Андижон ва Фарғона вилоятлари 
шароитларида тадқиқотлар услубий кўрсатмалар ( Хўжаев, 2004) 
асосида олиб борилди. 




Расм. Маккажўхори зараркунандалари ва уларга қарши истиқболли кураш усули: 


55 
1 – поя парвонасининг зарари; 2 – барг тунламининг капалаги; 3 – ғўза 
тунламининг катта ёш қурти; 4 – маккажўхори орасида юриб, ОВХ-28
ёрдамида ҳимоя қилиш усули.
Шуни таъкидлаб
ўтиш жоизки, бу ҳар учала ҳашаротнинг 
табиий кушандалари мавжуд бўлиб, улар зараркунандалар сонини 
маълум даражада озайтириб туради (Потёмкина, 2005; Терепашко, 
Надточаева, 
2015). 
Маккажўхори 
агробиоценозида 
учровчи 
зараркунандаларнинг зичлиги ортиқча юқори бўлган тақдирда, биоусул 
етарлича қониқарли самара бермайди. Маккажўхорини асосий 
кемирувчи зараркунандалардан ҳимоя қилишда биоусул қисман фойда 
берсада, бу етарлича юқори бўлмаганлигини кўрсатади. Буни бир неча 
сабаблар билан изоҳлаш мумкин: маккажўхорида зараркунандалар 
ҳимояланиб ҳаёт кечириши ва энтомофагларнинг табиий имконият-
ларининг пастлиги, ҳамда маккажўхорининг бўйи баланд (2-3 м) бўлиб
ўсиб кетгандан сўнг унинг ичига кириб зараркунандаларнинг ҳар бир 
авлодига қарши 2-3 марта трихограмма ва бракон кушандаларини бир 
текис далага тарқата олмаслик билан изоҳлаш мумкин. 
Шу каби муаммоларни атрофлича ечиш мақсадида далада ҳар 
учала ҳашаротларга қарши, индивидуал ҳамда бир йўла барчасига 
қарши замонавий инсектицидларни синаб, энг самаралиларини 
амалиётга жорий этдик. 
Биз томондан (Ш.Т. Хўжаев, Ф.Э. Юлдашев) баланд бўйли 
маккажўхори ва бошқа экинларни (сорго, супурги, кунгабоқар) ердан 
туриб фаол ҳимоя ишловларини ўтказиш имконини берадиган янги (илк 
бор) ўсимликларни экиб – ўстириш технологияси яратилиб жорий 
этилди. Ушбу технология бўйича ҳар 28 қатор экин оралаб 4-8 қатор 
қолдирилади (у ерга паст бўйли ўсимликларни экиш мумкин). 2016 
йилда бу технология бўйича Андижон ва Фарғона вилоятлари 
худудларида 4 минг гектардан ортиқ ер майдонларида маккажўхори ва 
сорго экиб ўстирилди. Маккажўхорини зараркунандалардан мавсумда 
5-6 марта ОВХ-28 пуркагичли трактор ёрдами-да ҳимоя ишлови 
ўтказилган даладан ( назорат вариантга нисбатан) 45 ц/га қўшимча дон 
ҳосил олинган, ҳар гектар ердан ўртача 13399 минг сўм соф фойда 
кўрилиб, ўсимликларни ҳимоя қилишга сарфланган ҳар 1 сўм эвазига 
4,1 сўмдан 5,44 сўмгача бўлган дон олишга эришилди. 
Маккажўхорини ҳимоя қилишда юқори натижаларни олиш учун, 
инсектицидларни ишлатиб, далада зараркунандаларнинг етук зотлари 
(капалаклари) учиб қийғос тухум қўйишга киришганда, ҳамда 
тухумлардан очиб чиққан кичик ёш қуртларнинг мавжудлиги даврида 
ишловни ўтказиш энг самарали муддат ҳисобланади. Чунки бу 
ҳашаротларнинг қуртлик даврининг кўп қисми поя ва сўталар ичида 


56 
яширин ҳолда ўтганлиги сабабли, у даврда олиб борилган ишловларни 
самараси паст бўлиши мумкин. 
Маккажўхори зараркунандаларига қарши илмий-асосланган кураш 
муддатларида қуйидаги инсектицидлар: Децис - 0,7 л/га, Каратэ – 0,5 
л/га, Караген – 0,2 л/га, Аваунт – 0,4 л/га Химфокс - 0,3 л/га билан 
ҳимоя ишловини ўтказиш тавсия қилинади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling