2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- СОЯ ЎСИМЛИГИНИ (ГЕНЕТИК-1) ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Голлербах М.М., Штина Э.А. Почвенные водоросли М.Л. Изд-во «Наука» , М. 1969. - 228 с. 2. Э.А.Штина, М.М. Голлербах Почвенные водоросли М.Л. Изд-во «Наука» , М. 1976. - 3. Кабиров Р.Р. Почвенные водоросли техногенных ландшафтов// авторефдисс. … докт. биол. наук. Санк-Петербург. 1991. 35с. 4.Степанов А.М., Кабиров Р.Р., Мусаев Е.К. // Ботанический журнал. 1994. Т. 79. №3. С. 56. СОЯ ЎСИМЛИГИНИ (ГЕНЕТИК-1) ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДАГИ АҲАМИЯТИ Ғ.Н.Жўрақулов, М.Ш.Жайнақов, Ф.У.Умаров Андижон давлат унивeрситeти Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ҳўжалигининг муҳим вазифа- ларидан бири ахолини озиқ-овқат махсулотларга бўлган талабини тўлиқ қондиришдан иборатдир. Бу мақсадга эришишда дон ва дуккакли-дон экинларини етиштиришни кўпайтириш, уларнинг хилма-хиллиги, хо- силдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш жиддий аҳамият касб этади. Сўнги йилларда кузатилаётган сув танқислиги, озиқ-овқат махсулотларининг жаҳон бозорида нарх навоси муттасил ошиб бораётгани, аҳолининг озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини янада тўлиқроқ қондириш, айниқса оқсил ва мой танқислигини бартараф қилиш, республикада озиқ-овқат экинлари махсулотларини етиштириш хажмларини янада ошириш ҳамда уларнинг турларини кўпайтириш, пировард натижада қишлоқ аҳолиси даромадлари ва 72 турмуш даражасини юксалтириш республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олимлар олдига долзарб масала қилиб қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 мартда “Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди Ҳужжатда 2017—2021 йилларда соя ўсимлиги экиладиган майдонлар босқичма-босқич кўпайтириб борилиши, мазкур вақт давомида жами 92 266 гектар майдонга асосий, 40 557 гектар майдонга эса такрорий экин сифатида экилиши кўзда тутилган. Тупроқ структураси банитетини ўзгариши - сусайиши суғориладиган ерларимизда алмашлаб экишда дуккакли дон экинларидан кенгроқ фойдаланишни талаб қилмоқда ва ундан юқори сифатли дон етиштириш учун интенсив технологияларни амалда жорий қилишни тақозо қилмоқда. Шундай технологиялардан бири суғориладиган майдонларга кузда экилган бошоқли дон экинлардан сўнг, бўшаган майдонларда оқсил ва мойга бой ўсимлик-соянинг эртапишар навларини такрорий экин сифатида фойдаланиб, дон ҳосилдорлигини кўпайтириш ҳамда унинг илдиз биологиясидан фойдаланиб тупроқ унумдорлигини кўтаришда асосий омилларидан деб ҳисобласа бўлади. Дехқончилик нуқтаи назаридан қараганимизда дуккакли экинлар ёрдамида бир йўла учта вазифа бажарилиши мумкин: - биринчидан, дон етиштиришни кўпайтиришнинг мухим манбаи бўлса; - иккинчидан, дуккакли соя донида 55% гача юқори сифатли оқсил, 30% гача ёғ мавжуд бўлиб, инсон ва чорвачиликни юқори тўйимли озуқа билан таъминлаш муаммосини амалий хал қилишга имкон беради; - учинчидан, илдизидаги Rhizobium Japonicum бактерияси ёрдамида хаводаги азотни тўплайди хамда тупроқдаги харакатсиз қотиб қолган фосфатларни ўсимлик фойдаланиши мумкин бўлган холга олиб келади (Рахимов 1998). Сояни кўп соҳада қўлланилиши ҳамда донидаги осон эрувчи аминокислоталарни тўла сақловчи оқсили (35-55%), туйинмаган кислоталарга бой таркиби, экологик тоза ўсимлик мойи (25-30%) карбон сувлари, инсон учун зарур содда углеводлар хамда минерал тузлар (6%) мавжудлиги билан экинлар орасида тенги йўқ (Эриксон, 2002). Ҳозирги кунда селекция ишида муҳим мақсад кам меҳнат сарф қилиб гектар бошидан юқори сифатли мўл-кўл махсулот етиштириб олишдир. 73 Юқори ва сифатли оқсил ва ёғи бўлган тезпишар, хосилдор, иккинчи экинга мос навларни генетик асосини ишлаб чиқиш, соя генетикаси ва селекцияси фанлари олдида турган долзарб масалалардан биридир. Худди шундай навларга мисол қилиб, соя ўсимлигининг “Генетик- 1” навини келтиришимиз мумкин. Ушбу нав Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва Ўсимликлар Экспериментал Биологияси Институтида биология фанлар доктори, профессор М.Ф.Абзалов муаллифлигида олинган бўлиб, детерминант типда ўсувчи, эрта пишар нав ҳисобланади. “Генетик-1” навининг ўсув даври 85-90 кун, ўсимликнинг бўйи 45-50 см, бўғинлар сони 10-11 дона, ўсимликдаги дуккуклар сони 80-100 та ҳар бир бўғиндаги дуккаклар сони эса 2-3 (4) та, 1000 дона уруғининг оғирлиги 120-125 гр, донидаги оқсил миқдори 50 %, мойдорлиги эса 21-22 % ни ташкил этади. Тезпишар нав бўлганлиги сабабли, кузги буғдойдан кейин бўшаган ерларга экиш мақсадга мувофиқдир. “Генетик-1” навини буғдой+соя+ғўза схемасида экилганда буғдой+ғўза схемасига нисбатан ғўзадан гектарига 3-4 центнер ортиқ ҳосил олиш мумкин. Бундан ташқари соя ўсимлиги екилган тупроқларнинг унумдорлигини, унинг илдизларидаги азот тўпловчи туганак бактерияларнинг фаолиятини ишга тушириш орқали, тупроқда биологик азот тўпланишига еришилади ва соя донидан олинадиган оқсил таркиби жиҳатидан жуда сифатлик яьни гўшт, сут, тухум оқсиллари билан рақобатлаша олади, соя донини саноатда қайта ишлаш орқали унинг озиқ – овқат маҳсулотлари (мой, сут, ун, соя изоляти ва ҳ.к.) дан халқ хўжалигимизнинг барча соҳасида кенг фойдаланиш мумкин. Ҳулоса қилиб айтганда, хозирги кун талабига жавоб берадиган ўсимлик навларини яратиш ва бу орқали озиқ-овқат ресурслари билан боғлиқ муаммолар ечимини топишга ўз хиссамизни қўшиш асосий мақсадимиздир. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling