2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Фарғона водийси эндемикларининг систематик тахлили


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Фарғона водийси эндемикларининг систематик тахлили 
№ 
Оиланинг номи (ўзбекча ва илмий ) Туркумла
р сони 
Турлар 
сони 
Умумий 
турлар 
сонига 
нисб.% 
ҳ. 
1. 
Alliaceae – Пиёздошлар 


9,8 
2. 
Apiaceae 
–Зирадошлар 
(Соябонгулдошлар) 


9,8 
3. 
Asteraceae 
– 
Қоқиўтдошлар 
(Мураккабгулдошлар) 


1,4 
4. 
Brassicaceae –Карамдошлар 


1,4 
5. 
Caryophyllaceae-Чиннигулдошлар 


0,7 
6. 
Chenopodiaceae- Шўрадошлар 


4,2 
7. 
Euphorbiaceae- Сутламадошлар 


0,7 
8. 
Fabaceae –Бурчоқдошлар 

19 
26,7 
9. 
Fumariaceae- Шотарадошлар 


4,2 
10.
Iridaceae – Гулсафсардошлар 


5,6 
11.
Lamiaceae –Ялпиздошлар 


0,7 
12.
Liliaceae – Лоладошлар 


8,4 
13.
Plumbaginaceae –Кармакдошлар 


7,0 
14.
Poaceae – Буғдойдошлар 


0,7 


68 
15.
Polygonaceae- Торондошлар 


0,7 
16.
Ranunculaceae- Айиқтовондошлар


4,2 
17.
Rosaceae – Атиргулдошлар 


0,7 
18.
Rutaceae – Тошбақатолдошлар 


0,7 
19.
Scrophulariaceae 
– 
Сигирқуйруқдошлар 


0,7 
20.
Solanaceae – Итузумдошлар 


0,7 
ЖАМИ 
36 
71 
100% 
Фарғона водийси эндемикларининг систематик тахлили шуни 
кўрсатадики, худудда 20 оила, 36 туркумга мансуб 71 тур эндемик тур 
учрайди. 
Fabaceae
Apiaceae, 
Alliaceae, 
Liliaceae, 
Iridaceae, 
Plumbaginaceae каби оилалар нисбатан эндем турларга бойлиги билан 
етакчи ўринда туради. Chenopodiaceae (Шўрадошлар), Fumariaceae 
(Шотарадошлар), Ranunculaceae (Айиқтовондошлар) каби оила 3 тадан 
эндемик турга эга. Қолган оилалар 1-2 та эндемикларга эга оилалардир. 
Fabaceae оиласи нафақат Ўзбекистон балки, Ўрта Осиё флорасида 
ҳам турлар сонининг кўплиги ва хилма хиллиги билан ажралиб туради. 
Ўзбекистон флорасида оиланинг биргина Astragalus L. туркумига 
мансуб 279 турини учраши, шундан 165 тури Ўзбекистоннинг эндемиги 
эканлиги, 36 турини эса Ўзбекистон “Қизил китоби” киритилганлиги 
оиланинг етакчи оилалигини тасдиқлайди. Astragalus L. туркумига 
мансуб Astragalus allotricholobus, A. auratus, A. austroferganicus, А. 
borissianus, A. dianthoides  каби 13 тури, Chesneya Lindl. ва Hedysarum L
туркумларидан 2 тадан тури, ҳамда Oxytropis schachimardanica Filim. 
лар Бурчоқдошлар оиласининг эндемиклари ҳисобланади (26,7%).
Apiaceae оиласининг Mogoltavia sewerzowii (Regel) Korovin, 
Oenanthe fedtschenkoana Koso-Pol. Ferula korshinskyi Korovin., Ferula 
vicaria Korovin., Fergania polyantha (Korovin) Pimenov, Dorema 
microcarpum Korovin., Kuramosciadum corydaliifolium Pimenov, Kljukov 
& Tojibaev каби эндемиклари Фарғона водийсининг шимолий қисмидан 
рўйҳатга олинган.
Геофитларнинг эндемизм кўрсаткичига кўра, Фарғона водийси 
геофитларнинг 22% и дан кўпроғини эндем турлар ташкил қилади. 
Асосан Alliaceae ва Liliaceae оилалари вакиллари бўлган бир 
уруғпаллали геофитлар Ўрта Осиё шароитида автохтон турларнинг кўп 
сонлилиги билан намоён бўлади (Камелин, 1973; Левичев, 1990; 
Levichev, 1996; Хасанов, 2008; Тожибаев, 2010). Бу ердаги пиёзларнинг 
эндемизм даражаси суперполиморф қадимги ўртаер Astragalus ва 
Cousinia туркумининг эндемизми билан тенг бўлиши мумкин. Умуман, 
ушбу флора таркибида 48 эндем ва субэндем турлар аниқланган.


69 
Allium туркуми ўзининг кўп қирралилигини фақатгина Ўрта-Осиё 
тоғли провинциясининг репрезентатив қисми ҳисобланган Фарғона 
водийсида намоён қилади. Ўзбекистон флорасида пиёзларнинг 130 
тури, Ўрта Осиёда 250 тури, Фарғона водийсида эса 85 тури ўсади 
(Каримов, Наралиева, 2016). Шундан Allium haneltii, A. kuramense, A. 
michaelis, A.minutum, A. scharobitdinii, A. alaicum, А.viridiflorum каби 
пиёзлар Фарғона водийсининг эндемиклари ҳисобланади.
Лоладошлар (Liliaceae) оиласига мансуб Шохимардон бойчечаги 
(Gagea schachimardanica) ва Фарғона жумагули (Fritillaria ferganensis) 
ҳамда лолаларнинг Tulipa ferganica Vved., T.intermedia, T.scharipovii
T.talassica каби турлари Олой тизмасининг эндемикларидир.
Фарғона водийсининг шағал-тошли, қоя-тоғларида ўсадиган ярим 
бута ҳаётий шаклли Acantholimon Boiss. (Кирпиўт, Кармакдошлар 
оиласи) туркумига мансуб 5 турининг ареали, ўсиш жойлари ва
тўғрисида илмий манбалар маълумотлар етарли эмас.
Фарғона водийсида эндем турларнинг кўпчилиги, жанубий очиқ 
ёнбағирларнинг тош-шағалли тупроқларида ўсади. Чотқол ва Фарғона 
тизмаларидаги бир нечта эндемлар ўсимликларнинг гумид типларига 
тааллуқлидир. Айниқса, Қурама тизмаси эндемларга бой – Чоркесар ва 
Чодак атрофида 9 эндем тур учрайди. Бу ҳолат Олой тизмасига ҳам 
хосдир. Водил, Шоҳимардон ва Сўх дарёларининг пастки қисмларида 6 
та тор эндемлар ўсади. Чотқол (Саричелак, Аркит) ва Фарғона 
(Заргарсой) тизмаларининг гумид районларида тор эндемик турлар 
жуда кам. Водийнинг эндем турлар ўзининг қариндошлик алоқалари 
билан Тиёншон (аксарият ҳолатда Ғарбий ва Шимолий Тиёншон) 
флорасига ҳам ва Помир-Олой флорасига ҳам яқинлашади. Фарғона 
водийси флораси геофитларининг эндемизми ёш ва прогрессив 
характерга эга. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling