2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ЮРТИМИЗДА БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК 
САҚЛАШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ 
К. Зокиров, Х. Сулаймонов, О. Собиров, Ш.Юлчиева 
Андижон давлат университети 
Маълумки, фан ва техника тараққиёти туфайли планетамизнинг 
турли қитъа ва давлатларида экологик кризислар рўй бериб, улар 
инсониятга жиддий хавф солмоқда. Бу эса ўз навбатида инсониятнинг 
табиатга, тирик организмларга бўлган муносабатларини ҳам касбий 
маҳоратлари 
билан 
бир 
қаторда 
экологик 
билимларга 
эга 
бўлмоқликлари ҳам талаб қилинмоқда.
Биологик хилма-хиллик тирик организмларнинг генетик, тур ва 
экосистема даражасидаги уч поғонали кўринишларини ўз ичига олади. 
Сайёрамизда тарқалган тирик организмлар шимолий музликлардан 
тортиб то чўл-саҳролару, денгиз ва океанларнинг 11 минг метр 
чуқурлигигача бўлган жойларда тарқалган микроскопик катталикдан 
тортиб узунлиги 100 метрдан ортиб кетадиган мамонт дарахтларию, кит 
ва филлар каби йирик жониворлар биологик хилма-хилликнинг ташкил 
қилади. 
Биологик хилма-хиллик кишилар ҳаётининг иқтисодий, эстетик, 
саломатлик ва маданий ҳаёти жиҳатларининг асоси саналса-да, бироқ у 
йиллар 
оша 
тобора 
камбағаллашиб 
бормоқда. 
Бундай 


138 
камбағаллашувнинг асосий сабабчиси инсонлардир. Инсонлар ўз 
манфаатларини амалга ошириш мақсадида турли организмларнинг 
яшаш жойларини бузиб юбориши, атроф муҳитнинг ифлослаши, 
жониворларни ов қилиши каби ишлари тирик организмларни яшаш 
жойларидан тобора сиқиб чиқармоқда .
Хусусан, 
аҳолининг 
тобора 
кўпайиб 
кетиши 
турли 
мамлакатларда яшаган ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўз жойларидан сиқиб 
чиқарилишига олиб келмоқда.
Андижон вилоятнинг ҳозирги Бўз тумани худуди (70-80 йил 
аввал ) қамишзорлардан иборат бўлган. Бу жойларга дастлаб кўчиб 
келган кишиларнинг айтишларича, қамишзорлар жуда хилма-хил 
қушларнигина эмас, балки қуёнлар, шакалллар, тулкилар ҳатто бўрилар 
макони бўлган. Сувларда хилма-хил балиқлар тарқалган экан. 
Эндиликда сувларнинг қуритилиши, қамишзорларнинг йўқолиши билан 
у ерда яшовчи ҳайвонларга жой қолмаганлиги туфайли бу туманда 
ўсимлик ва ҳайвонларнинг хилма-хиллги ниҳоятда камайиб кетган. 
Заканларнинг кўмилиб кетиши ҳам ундаги анча мунча қолган 
жониворларни йўқолиб кетишига олиб келди. 
1960 йиллардан бошлаб Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистонда 
янги ерларни ўзлаштириш мақсадида дарёларнинг жиловланиши, янги 
магистрал каналлар, қурилиши ниҳоятда тезлашди. 1958-1961 йиллари 
Жанубий Мирзачўл канали, 1963-1970 йилларда Амударё-Бухоро 
канали, 1964-1974 йилларда Қарши магистрал канали, 1966-1970 
йилларда Катта Андижон канали кабиларнинг қурилиши натижасида 
Зарафшон, Чирчиқ, Амударё, Сирдарё кабиларнинг қуйи оқимида сув 
миқдори йил сайин камайиб Орол денгизининг аста суви камайиб 
кетишига олиб келди.
Орол денгизи қимматбаҳо балиқ зотлари тарақалган жой эди. Бу 
ҳавзадан йилига 450-500 минг центнер балиқ овланар эди. Мўйноқ 
балиқ комбинати Оролдан тутилган балиқлардан йилига 21,5 миллион 
дона балиқ консерва ишлаб чиқарарди. 1984 йилдан бошлаб Оролдан 
балиқ тутилмайдиган бўлди.
Фарғона водийси дарё ва сойларининг бўйлари авваллари қуйиқ 
тўқайзорлар билан ўралган эди.Тўқайларда туранғул, тол, жийда, 
юлғун каби дарахт ва буталардан ташкил топган ўзига хос кичик 
ўрмонларга ўхшаш худудлар эди. Бу тўқайларда қирғовул, бедана, 
ёввойи каптар ва шунга ўхшаш турли қушлар сероб, ёввойи чўчқа, 
тулки, қуён, чиябўри, бухор буғуси каби йирик ҳайвонлар ҳам яшаган. 
Тўқайзорлар турли гиёҳларга бой, чорва моллари боқишга қулай 
жойлар эди. 60 йиллардан бошлаб сув ҳавзаларида турли тўғонларнинг 
барпо этилиши, дарё сувларининг бўлиниши туфайли Аму, Сир, 


139 
Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё , Чирчиқ, Оҳангарон дарёларининг 
ёқаларидаги ноёб тўқайзорлар деярли йўқолиб, у жойларда яшовчи 
ўсимлик ва ҳайвонлар ҳам йўқолиб бормоқда. 
Чўлларни ўзлаштириш ва бу ерларда деҳқончилик, чорвачиликни 
ривожлантириш, ўз навбатида, чўл флора ва фаунасига жиддий зарар 
келтирди. Бу ерларга аҳолининг кўчиб келишининг тезлашуви, аввало, 
уларга ўтин масаласини ҳал қилишни тақазо этар эди. Шу сабабли 
эндиликда кишилар бу ерларда ўсаётган саксавулларни кесиб ўтин 
сифатида ишлатишга тушди. Эндиликда бу ерларда саксавул, қандим ва 
черкез каби бута ва дарахтларни учратиш қийин бўлиб 
қолди.Қизилқумдаги ҳар бир савхоз аҳолиси йилига ўрта ҳисобда 200-
220 тонна саксавулни ўтинга ишлатишади. Бинобарин, бу ердаги ўнлаб 
савхозларнинг аҳалиси қанчадан қанча саксавулзорларни йўқ қилиб 
юборишини ҳисоблаш анча қийин. 
Марказий Фарғона чўлларида 61 оила, 318 турукум, 627 турга 
мансуб ўсимликлар тарқалган. Булардан фойдали хусусиятларига кўра 
541 тури ем-хашак, 286 тури асал берувчи, 212 тури доривор 42 тури 
эфир мойли ўсимликлардир. 
Кўрсатиб ўтилган ўсимликлар Марказий Фарғонанинг қумли, 
гилли ва шўрхок чўл ҳамда тўқайзор ландшафтларида учраб, булар 
ўсимликлар ландшафтини сақловчи муҳим компонентлардир. Бироқ бу 
жойларда инсон фаолияти натижасида ширин мия, янтоқ, селин, шувоқ, 
саксавул, қандим, жийда каби ўсимликлар тобора камайиб кетмоқда. Бу 
ўсимликларни камайиб кетиши туфайли қум барханлари шамол 
таъсирида кўчиб экинзорларни , автомобиль йўлларини босиб қолмоқда. 
Ўзбекистоннинг тоғларининг 800-2300 метр баландликларида 
ёнғоқ, олича, ёввойи олма, дўлана, қорақат каби дарахт ва буталар 
ўсади. Ундан ташқари тоғларнинг баланд қисмларида арчазорлар 
мавжуд. Бужойларда яшовчи аҳолига ўтин, кўмир олиб келиш анча 
мушкул бўлгани учун улар тоғларда ўсаётган дарахтларни кесиб ўтин 
тайёрлашади. Масалан, Бўстонлиқ туманидаги ҳар бир хонадон ҳар 
йили ёқиш учун 15-20 кубометр ўтин тайёрлайди. Кейинги йилларда бу 
ердаги арчазорларни 80% йўқотиб юборилди.
Биологик хилма-хилликни сақлаш масласини оқилона хал қилиш, 
аввало, инсонларнинг табиатга, унинг ресурсларига онгли муносабатда 
бўлиш руҳида тарбиялашдан бошланади. Инсонларни экологик 
билимлари, экологик маданияти, этикасининг етишмаслиги, уларнинг 
табиатга қандайдир бефарқлик билан қарашлари биологик хилма-
хилликни сақлашнинг моҳиятини ҳис қилмасликлари кабилар масалани 
янада мураккаблашувига олиб келади. 


140 
Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан 
оқилона фойдаланиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан 
саналади. Бу вазифаларни бажаришнинг турли механизмлари ишлаб 
чиқилган. Булар қаторига : 
-Биологик хилма—хилликни сақлашнинг Миллий стратегияси ва 
уни амалга оширишнинг йўналишлари, конкрет режаси ишланганлиги; 
- Миллий “Кизил китоб ташкил қилиниб (2009) унинг 
саҳифаларига республикамизнинг нодир, йўқолиш хавфи бўлган 
умуртқали, умуртқасиз ҳайвонлар, юқори ўсимликлар, замбуруғлар 
киритилганлиги; 
- Камёб,нодир ўсимлик ва ҳайвонларни сақлаш,ҳимоя қилишга 
хизмат қилувчи табиий худудлар, 8 та заповедник, 2 та табиий ва 
миллий боғлар, 1 та биосфера резервати, 3та табиий питомниклар, 12 та 
заказник, 7 та табиат ёдгориклари ташкил қилинганлиги; 

Табиатда тарқалган ўсимлик ва ҳайвонот оламидан 
фойдаланишинг, вақти, муддатлари белгиланганлиги, уни доим назроат 
қилиб бориш; 
-. Ўсимлик ва ҳайвонлар кадастрини юритиш кабиларни 
кўрсатиш мумкин. 
Шу сабабли мазкур масалани ижобий хал этиш кишиларни
айниқса келажагимиз пойдеворлари бўлган ёшларни табиатга, тирик 
организмларга этик муносабатларини 
ҳосил 
қилиш, 
ривожлантиришни талаб қилади. Бу эса ўқув масканларида ёшларга 
экологик таълим-тарбия беришни янада такомиллаштиришни талаб 
қилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling