2 Ўзбекистон республикаси


География ва биология фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

4.4. География ва биология фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
Мактабда ўқитиладиган биология дарси ўрганиладиган объектларнинг 
айрим соҳалари бўйича география предметига жуда ҳам яқин туради. Биология 
предмети табиий географияга ва иқтисодий географияга ҳам ниҳоятда 
боғлиқдир. Бу бир-бирига яқин фанлар табиатдаги бир ҳил ҳодиса ва 
нарсаларниўрганишдаўзига хос хусусиятлардан фойдаланадилар.
Биология предмети ўсимлик ва ҳайвон организмининг ҳаѐтий 
хусусиятларини уларни атрофини ўраб турган муҳитга боғлаб ўрганади. 
География дарси ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалиш сабабини ўрганади.
Мактаб географияси курсида жумладан ўсимлик зоналари (ҳайвонлари 
билан бирга) ўрганганда уларнинг иқлими ва тупроқ шароитига боғлиқ ҳолда 
тарқалиш қонуниятларини белгилайди. Масалан, зоология дарсида ўқувчилар 
айрим ҳайвонларнинг қай тарзда яшашига ва овқатланишига боғлиқ бўлган 
организм тузилишини ўрганадилар. География дарсида эса мазкур ҳайвоннинг 
қаерда ва қайси шароитда қандай сабабларга кўра шу ерда яшаши ўрганилади.


212 
Маълумки, 5-синф табиий географияси курсидаги «Табиат зоналари» 
мавзуси ўсимликларнинг иқлимга, ҳайвонот дуѐсининг эса иқлим ва 
ўсимликларга боғлиқлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Мана шу 
асосида ўқувчиларга табиат зоналари ҳақида умумий тушунча берилади.
Мактаб жойлашган зонанинг табиий шароити, аниқ равишда кўриб 
чиқилади.
5-синф ботаника дастурида кириш қисмидан кейин «Маҳаллий 
ўсимликларнинг хилма-хиллиги» мавзусини ўтиш тавсия этилади. Шу 
мавзунинг охирида эса ўтилган амалда кўриш учун экскурсия уюштирилади. 
Натижада ўқувчиларга биологиядан ўтилган дарс такрорланиб, географик 
билим мустаҳкам тушунтирилади.
Ботаника дастури бўйича 5-синфда «Ўсимлик-тирик организм» мавзуси
ўрганилади. Бунда ўсимликларга ҳар хил шароитнинг (тупроқ, намлик, ѐруғлик 
ва бошқаларнинг) таъсир этишини аниқлаш учун табиатга экскурсия қилиш 
тавсия этилади.
Юқоридаги материаллари ўтилганда ва мавзу юзасидан экскурсияга 
борилганда ўқувчилар турли хил ўсимликларнинг ҳаѐт шароити турлича 
эканлигини, бунинг сабабларини анча мукаммал тушуниб оладилар.
Географиядан 5-синф дастури бўйича ўтиладиган «Географик қобиқ» (4 
соат) мавзуси материалини ўқувчиларга тушунтириганда уларнинг ботаникадан 
олган (юқорида кўрсатиб ўтилган) маълумотларига асосланиш мақсадга 
муводиқдир. Чунки география дастурида бу мавзу («Табиат зоналари») орқали 
ўқувчиларга ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг иқлимга, ҳайвонот дунѐсининг 
эса ўсимликларга боғлиқлиги мактаб жойлашган ҳудуднинг табиат зонасини 
тасвирлаш юзасидан тушунча бериш, шунингдек баҳорги экскурсия (2 соат) 
ўтиш тавсия этилади.
6-синфда 
«Материклар географияси» бўлимини ўрганишда ҳам 
ўқувчиларинг ботаникадан олган билимларига таяниш мақсадга мувофиқдир. 
Бу курсда ҳар бир материк, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ўрганилади. 
Натижада ўқувчилар Ер шарининг турли қисмларидаги ўсимлик ва ҳайвонлар 
хусусиятларини яхшироқ тушуниб оладилар. Масалан, «Евросиѐ мўътадил 
минтақасидаги чўллар ва чала чўллар зонаси» мавзусини ўқувчиларнинг 
ботаникадан олган билимларига асосланиш жуда яхши натижа беради. Чунки 
ботаника дарслигининг «Чўл ўсимликларининг ҳаѐти» мавзусида чўл 
ўсимликларининг хусусиятлари ва унинг муҳитга мосланиши ҳақида маълумот 
берилган. Сўнгра география ўқитувчиси бу маълумотларни кенгайтиради. 
Мавзуни бу тарзда боғлаб ўрганиш ўқувчиларга иккала дарсдан ҳам пухта 
билим олиш имкониятини яратиб беради.


213 
7-синфда 
Ўрта Осиѐ табиий географияси курсини ўрганишда 
ўқувчиларнинг зоологиядан олган билимларига жумладан, «Ўрта Осиѐ 
дарѐлари», «Ўрта Осиѐнинг тупроқлари, ўсимликлари, «ҳайвонот дунѐси» каби 
мавзуларига асосланиш мумкин.
«Ўрта Осиѐнинг табиий шароити ва табиий ресурслари» мавзусида айрим 
республика ѐки табиий географик районларнинг деҳқончилик ва экинларнинг 
агротехникасини ҳамда чорвачилигини ўрганишда ҳам ўқувчиларнинг 
биологиядан олган билимларига асосланишга тўғри келади. Ўрта Осиѐнинг 
чорвачиликда эришган ютуқлари, чорва молларининг маҳсулдорлигини 
ошириш йўллари, овчилик ва балиқчиликни ўрганишда ҳам зоология курсидан 
олган билимларидан фойдаланилади.
6-синф ботаника дарслигида «Ғўза, унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти», 
«Ўзбекистонда пахтадан мўл ҳосил етиштириш», «Пахтачилик тарихидан» каби 
мавзулари берилган. Бу мавзуларни ўтишда биологик географик харитадан 
фойдаланмай, табиий географик маълумотларга асосланмай дарс ўта олмайди.
Ўқитувчи пахтачилик тарихини гапираѐтганда ҳам, пахтачилик 
ривожланган районларни бирма-бир кўрсатиб ўтишда ҳам, нима учун 
пахтачилик фақат шу районлардагина тарқалганлик сабабини тушунтиришда 
табиий географик маълумотлар ва харитага мурожаат қилишга тўғри келади. 
Акс ҳолда дарс қуруқ, кўргазмасиз бўлиб қолади.
География ўқитувчиси 
юқоридаги 
маълумотлардан 
ўқувчиларга 
географик билим бераѐтганда фойдаланиш керак. Масалан, Марказий Осиѐ 
давлатлари ва Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини: пахтачилик, пиллачилик, 
ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва ҳоказоларни 
ўрганишда биологиядан ўрганилган юқоридаги маълумотларга асосланади.
Қуйида фикримизнинг далили сифатида 5-синф «Табиат элементларининг 
ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига боғлиқлиги» мавзуларини, 7- синфда ва эса 
«Ўзбекистоннинг 
ҳайвонот 
дунѐси» 
мавзусида 
уюштирилган 
дарс 
машғулотининг намунасини келтирамиз.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling