2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

5-Савол. Чўлларда асосан қандай ўсимлик турларини учратиш мумкин?
Ўқувчилар: -янтоқ, шувоқ, шўра, қиѐқ, ажриқ, саксовул каби
ўсимликларни айтишади.
6-савол. Чўл ўсимликларининг қандай ўзига хос хусусиятларини биласиз?
Ўқитувчи: сувни қаердан олади?
Жавоб: чуқурдаги ер остидаги сувларидан фойдаланади. Барглари қандай 
бўлади? Барги бўлса ҳам кичкина қалин, сертукли бўлади.
7-савол. Унумдор чўл тупроғидан фойдаланиш уҳун нима қилиш керак?
Ўқувчилар –каналлар қазиб сув чиқариш керак. Чўл тупроғига сув бўлса 
бас, у кўп махсулот беради.
8-савол. Чўлда қандай ҳайвон турлари яшайди?
Ўқувчилар: туя, калтакесаклар, заҳарли илонлар, чаѐн, қорақурт ва 
бошқалар яшайди.
Юқоридаги саволларга ўқувчиларнинг берган жавобларини олгандан сўнг, 
ўқитувчи тўлдиради ва чўл зонасининг истиқболи ҳақида кундалик матбуот 
материаллари асосида қисқача гапириб, дарсни якунлайди.
Саволларга жавоб беришда фаол қатнашган ўқувчилар баҳоланади.
Юқоридагидек савол жавоб асосида уюштирилган дарс орқали 
ўқувчиларнинг йил бошида ботаникадан олган билимлари тикланади, чўлда 
яшайдиган ҳайвонлар билан танишиш орқали 7-синфда ўтилаѐтган зоология 
дарсига замин ҳозирланади. Умуман биология ва география ўртасидаги фанлар 
аро алоқа вужудга келади.
7-синф. 1 мавзу: “Ўзбекистоннинг ўсимликлари ва ҳайвонот дунѐси” 
Мавзуни 2 соат давомида ўрганиш мақсадга мувофиқ.
1)Ўзбекистоннинг ўсимликлари, 2) Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси. Шундай 
қилинганда ўқувчи ўз ўлкаси ҳақида анча тўлиқ маълумотга эга бўлади.
Дарснинг мақсади:Ўқувчиларда Ўзбеистонда яшайдиган турли ҳил 
ҳайвонлар ҳақида ва уларниг географик тарқалиши ҳақида умумий тушунча 
ҳосил қилиш. Ўзбекистонда яшайдиган ҳайвонларнинг географик тарқалиши, 
шароитга мослашуви каби қонуний масалаларни гапириб, уларнинг сабабини 
очиш орқали ўқувчиларга инсонийлик ва ватанпарварлик тарбиясини беришдан 
иборат.


218 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling