2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
1-масала. Маълумки, 1960 йилдан сўнг Орол денгизи Сирдарѐ ва Амударѐ
сувининг суғоришга сарфланиши туфайли сатҳи пасая бошлади. Гидрологларнинг ҳисоблашларича, йилига 40 см. дан пасаймоқда. Энг чуқур жойи 65 м. кўлнинг ўртача чуқурлиги 14 м. айтайлик ҳозирги келган қисмда чуқурлик 30 м. бўлсин. Агар Оролни сақлаб қолиш учун тадбирий чоралар кўрилмаса у неча йилдан сўнг қуриб қолади. (Жавоби: 45 йилдан сўнг). 2-масала. БМТ маълумотларига кўра сайѐрамиз тропик ўрмонларининг майдони 400 млн. гектар. Маълумки, бу ўрмонларни кесиш ва ѐндириш туфайли йилига 7 млн.. гектарга камаймоқда. Бу миқдор шундай камаяверса неча йилдан сўнг тропик ўрмонлар йўқолади (Жавоби 57 йилдан сўнг). 3-масала. 1 млн. аҳоли яшайдиган шаҳар аҳолиси учун бир кеча - кундузда 0,5 млн.. м./ куб сув ишлатилса, қанча тоза сув керак бўлади? Сувни ҳавзага қўшиб тозалашда 320 баробар кўп тоза сув қўшилади. (Жавоби 3650млн..м. 3 сув керак ѐки 3,6 км. 3 сув керак). 4-масала. 1 т. нефт 6 км. 2 майдондаги сув юзасини ифлослайди. Агар 5000 т нефт ташувчи танкер ҳалокатга учраса, нефтдан қанча экваториядаги майдон зарарланади? (Жавоби 30.000 км. 2 ). 5-масала. Айтайлик 50 м. кенгликда йўл қурилмоқда. Шу йўлнинг узунлиги 650 км. йўл қурилиши туфайли қанча қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган майдон қаттиқ материал билан қопланади? (Жавоби 1 км.да 5 гектар, 100 км. да 600 гектар, 650 км. да 3250 гектар). 235 Ўқитувчи ҳар бир масала хусусида ўқувчилар гуруҳининг ѐзма ва оғзаки жавобларини эшитиб, ўқув баҳси ва мунозара пайдо бўлишига эътибор беради. Эркин фикрлаш дарслари. Илмий - оммабоп адабиѐтлар, вақтли матбуот материалларидан географияга оидлари олиниб, шу материаллар муҳокамасига бағишланади. Эркин фикрлаш дарсларидан кўзда тутилган мақсад қуйидагилардан иборатдир: - Ўқувчилар билим доираси ва дунѐқарашини кенгайтириш; - Ўқувчиларга илмий, илмий - оммабоп адабиѐт, саѐҳатнома, рисола китоблар билан танишиб улар орқали билим олиш ва фанга қизиқишини орттириш; - Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллай олиш орқали янги билимлар олишга эришиш; Мунозара дарсларнинг муваффақияти қуйидаги вазифаларни тўғри ҳалқилишга боғлиқ бўлади. - Ўқувчилар дарсга тайѐргалик кўрадилар. - Улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ѐрдам уюштирилади. - Ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ баѐн қилиниши, мантиқан далилланган бўлади. - Бошқалар фикрини сабот ва чидам билан тинглаб кўникмалар ҳосил қилади. Ўқитувчи ўқувчиларни билиш фаолиятини фаоллаштириб бориши зарур. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling