2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Интерфаол тушунчаси инглиз тилида «интерат» (рус тилида 
«интерактив») ифодаланиб, луғавий нуқтаи назардан «интер»-ўзаро, икки 
тарафлама, «ат»-ҳаракат қилмоқ, иш кўрмоқ каби маъноларни англатади.
Интерфаол таълим-таълим жараѐни иштирокчиларининг билим, кўникма, 
малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, 
ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этишга асосланувчи таълим.
Интерфаоллик таълим жараѐни иштирокчиларининг билим, кўникма, 
малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, 
ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаѐқатига 
эгаликларидир.
Мантиқий нуқтаи назардан интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий 
субъектларнинг суҳбат (диалог), ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат, 
фаолиятнинг олиб боришларини ифодалайди.
Таълим соҳасида фаолият юритаѐтган ҳар бир мутахассис яхши биладики, 
анъанавий таълим ҳам суҳбат (диалог)га асосланган ва бу суҳбат қуйидаги 
муносабат шаклларида ташкил этилади:
• 
Ўқитувчи-ўқувчи
• 
Анъанавий таълимдаги
• 
Ўқитувчи-ўқувчилар
• 
суҳбат иштирокчилари гуруҳи (жамоаси)
Интерфаол таълим қуйидаги тамойилларга асосланади:  
1. Машғулот маъруза эмас, жамоанинг умумий иши;
2. Гуруҳнинг тажрибаси ўқитувчининг тажрибасидан кўп;
3. Ўқувчилар ѐш, ижтимоий мавқеи ва тажрибага кўра тенг;
4. Ҳар бир ўқувчи ўрганилаѐтган муаммо юзасидан ўз фикрини айтиш ҳуқуқига 
эга;
5. Машғулотда ўқувчи шахси танқид қилинмайди;
6. Билдирилган ғоялар ўқувчиларнинг фаолиятини бошқармайди, балки 
фикрлаш учун ахборот бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда ўқитувчиларнинг юқори касбий тайѐргарликка, педагогик 
маҳоратга, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга, мафкура борасида чуқур 
билимларга эга бўлиши, таълим-тарбия ишларида замонавий педагогик 
технологиялар, интерфаол усуллардан фойдаланиши давр талаби ҳисобланади.
Ҳар бир мактабда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш жиддий 
вазифа бўлиб турибди. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўз фанини ўқитишнинг 
энг самарали замонавий педагогик технологияларни пухта билиши ва бу 
соҳадаги янгиликларни узлуксиз ўрганиб бориш орқали ўз касбий маҳоратини 
мунтазам ошириб бориши талаб қилинади.


74 
Республикамизнинг 
таниқли 
олимлари 
минтақамизнинг 
ижтимоийпедагогик шароитига мослашган, илмий асосланган педагогик 
технологияларни яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиѐтида қўллашга 
интилмоқда. Шу ўринда савол туғилади. Педагогик технология атамасининг 
моҳияти нимада?
«Технология» 
юнонча 
сўз 
бўлиб, 
«техне»-маҳорат, 
санъат, 
«логос»тушунча, ўрганиш демакдир. Нега бугунги кунга келиб, педагогик 
технологияга қизиқиш шунчалик даражада кучайди, деган мулоҳаза туғилиши 
табиий. Жамиятимизга қанчадан-қанча билимли ва малакали кадрларни 
етиштириб келган педагогиканинг ўзига хос услублари мавжуд.
Педагогик технология атамасига ҳар бир дидакт олим ўз нуқтаи назаридан 
келиб чиққан ҳолда таъриф берган. Ҳали бу тушунчага тўлиқ ва ягона таъриф 
қабул қилинмаган. Ушбу таърифлар ичида энг мақсадга мувофиғи ЮНЕСКО 
томонидан берилган таъриф саналади.
Педагогик технология – таълим шаклларини оптималлаштириш 
мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараѐнининг инсон салоҳияти 
ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон 
берадиган тизимли методлар мажмуасидир.
Педагогик технология тушунчаси кенг кўламли, серқирра тушунча бўлиб, 
у таълим-тарбия амалиѐтини ривожлантириш эҳтиѐжлари асосида келиб 
чиққан ва ҳозирда педагогика, психология фанларида ўз ўрнига эга.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling