2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
Педагогик технология – баркамол инсонни шакллантириш фаолияти.
Педагогик технология – таълим методлари, усуллари, йўллари ҳамда тарбиявий воситалар мажмуидир. У маълумотларни ўз олдига таълим шаклларини оптималлаштириш вазифасини қўювчи, бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараѐнини техник ресурслар ва одамларнинг ўзаро муносабатларини ҳисобга олган ҳолда яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг тизимли методидир. География дарсларини замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиб ўтиш жараѐнида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчи мустақил равишда билим олади, ўрганади, ўзлаштиради. Бу фаолиятни амалга ошириш уни ташкил қилиш, олиб бориш, такомиллаштириш, таҳлил қилиш, тадқиқ қилиш, қиѐслаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш, бошқариш, назорат, баҳолаш каби жараѐнларни ўз ичига олади. Алоқадор фанларнинг илмий тадқиқот соҳаси сифатида педагогик технологияларнинг география фани билан ҳам боғлиқлигини яққол кўриш мумкин. Педагогик технология кенг кўламли ижтимоий ҳодиса бўлиб, у кўп фанларнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. Бунда ҳар бир фан, хусусан география фани ҳам ўз мақсад вазифаларига мувофиқ йўналишларда педагогик 75 технологияларни чуқур ўрганиши натижасида уни такомиллаштириб бориш йўл- йўриқларни белгилаб борилади. Педагогик технологиялар география фани билан бир қаторда барча ўқув фанлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳамда ўзининг мунтазам ривожланиб боришини кадрлар тайѐрлаш орқали таъминлаб туради. Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар география таълимида ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи, таълим-тарбия жараѐнининг самарадорлигини кафолатловчи педагогик технологияларни қўллашга доир катта тажриба тўпланган бўлиб, бу тажриба асосини интерфаол методлар ташкил этмоқда. География дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларда ўқув-билиш фаоллигини ошириш, уларда кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш, ўрганилаѐтган мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларини дадил, эркин ифодалаш, ўз фикрларини ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш, тенгдошларини тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирилган фикрмулоҳазалар орасидан энг мақбул ечимини танлаб олишга, рағбатлантириш имкониятига эгалиги билан алоҳида аҳамият касб этади. География таълими жараѐнида ўқитувчилар томонидан интерфаол методларнинг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши таълим олувчи (ўқувчи, тингловчилар)да мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар орасидаги мантиқий боғлиқликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш учун кенг имконият яратади. География дарсларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этишда уларнинг ҳоҳишига кўра индивидуал тарзда, жуфтликда ѐки кичик гуруҳларда ишлаш шаклларидан фойдаланиш лозим. Хулоса қилиб, ҳозирда педагогик технологияни ижтимоий ҳодиса, назарий фан, ўқув фани, таълим-тарбия тизими, таълим-тарбия жараѐни, педагогик фаолият ва унинг методикалари ҳамда алоқадор фанларнинг илмийтадқиқот соҳаси кўринишларида мавжуддир. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек: «… бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу- ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаѐтимизнинг тараққиѐти ва истиқболи амалга оширилаѐтган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайѐрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз» 76 Замонавий таълим республикамизда кўп босқичли тизимга ўтди. Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган таълим тизими ислоҳатлари дунѐ бўйича ўзбек модели деб эътироф этилмоқда. Сўнгги йилларда бу йўналишда бир қатор ғарб давлатлари моделларидан унумли фойдаланилмоқда Таълимда педагогик шаклларнинг муҳим хусусияти мулоқот материали сифатида билимлардан эмас, балки ахборотлардан фойдаланишдир. Билим ва ахборот ўртасида фарқ шундаки, билимлар - воқеликни билишнинг жамият амалиѐтидаги текширувидан ўтган натижаси бўлиб, асосий хусусияти ҳақиқатга тўғри келиши ва зиддиятлардан ҳоли бўлиш демакдир. Ахборот - мавжуд маълумотдир, у аксарият гапираѐтган кишиларнинг ҳарқандай бўладиган ишончлилиги жиҳатидан шубҳа туғдирадиган ва одатда бир- бирига тўғри келмайдиган ҳатто зиддиятли фикрларни ҳам ўзида аксэттиради. Таълим тизими муаммоси ҳам худди шундадир. Мулоқотнинг ўқитиб, ўрганиш сингари анъанавий педагогик шакллари ўз самарасини бермай қўйди. Изланишга, қидиришга ѐрдам берадиган мўлжалларни тушунтирар эканлар ўқитувчилар тингловчиларни ўқиган нарсаларини сўзлаб беришга эмас, балки муаллиф фикрини ривожлантиришга ўргатиб борадилар, тингловчининг билиш соҳасида фаоллигини жонлантирадилар. Шунингдек, муаллим ўқув материаллини ўзлаштириш жараѐнининг ташкилотчиси у барча ташкилий шакллардаги ўқитиш методикасини яъни маърузалар, амалий машғулотлар, тингловчининг мустақил ишлари услубларини билиши, эгаллаб олган бўлиши лозим. Ўқишга иштиѐқ, қизиқиш уйғотиш, айниқса ундан ҳузур топиб, мамнун бўлиш, уни олиб боришда яхши натижалар беради. Билим, малака, кўникмаларни ўзлаштиришда тингловчининг фаоллиги, қизиқиши, ижодий мустақиллигини оширишга қаратилган янги педагогик технологиялар ана шунга кўп жиҳатдан йўл очади. Ахборот, кучли моддий техника ресурслари турли-туман бўлса, катта ҳажмдаги билимларни жуда қисқа вақт ичида ўзлаштириб олиш имконияти туғилмоқда. Интерфаол усулларнинг афзалликлари. Ўқитишнинг интерфаол усуллари: тушунтириш, кўрсатмалилик ва воситалардан фойдаланиш каби анъанавий усулларидан унинг юқори самарадорлиги, ўзига хос педагогик алоқалар, ўқитувчининг маҳорати юқори бўлиб, у тингловчиларни шахс сифатида шаклланиши, хусусий қобилиятларини ошириш, ижодий мустақиллигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўқитиш тингловчи фаолиятини гавдалантирадиган шароитда олиб борилади ва муаммоли вазиятларни ҳал қилишга қаратилган. Таълимда билим, кўникма ва малакаларни гуруҳ бўлиб жамоа фаолиятида биргаликда ўзлаштириш имкониятлари юзага чиқади. Бу жараѐнларда тингловчиларнинг фикрлаш фаолиятида жонланиш юз бериб 77 фаоллик ошади. Ўқув машғулоти ўйинлар, мунозара, вазиятга доир топшириқлар ва бошқа ўқитиш шакл ва усулларида олиб борилади. Кичик гуруҳлар билан ишлаш. Гуруҳ асосан ақлий ҳужум, синектика, можаро, «думалоқ стол», «уч босқичли интервью», «муаммоларни ҳал қилиш», «русча стол устида», «академик мунозара», «танқидий вазиятни таҳлил қилиш» ва ҳоказолар. Бу усуллар бўйича ишлаш учун 5 кишидан иборат гуруҳ тузилиб ишонч вазиятини вужудга келитириш, ошкора муҳокама учун ҳалал берадиган руҳий кескинликни бартараф этиш ва иш вақти кўпи билан 1 - 1,5 соат қилиб белгилаб олинади. Бу усуллар тингловчилар фикрлаш доирасини кенгайтириб, мавжуд чекловларни йўқотиш, фикрлаш фаоллигини ошириш, ўқув фаолиятини жадаллаштиришга, қаратилган. Уларнинг қиймати янги ўқув ахборотини ишлаб чиқиш ва ва мустаҳкамлашдан иборат. Усулнинг асосий мақсади - қатнашчиларни баҳс, мунозара, тортишувга кўпроқ жалб қилиш ва уларни бир - бирини ўрганишга имкон бериш, кўрсатмалар бериб турадиган мураббийни «саҳнадан» чиқариш. Усулнинг афзалликлари - қатнашчиларга ўз ғоя ва фикрлари билан кўпроқ ўртоқлашиш имкони берилади. Гуруҳдаги қатнашчилар катта гуруҳларда айта олмайдиган фикрларини бошқача тарзда айтиши мумкин. Қатнашчилар тажриба ва ғоялар билан қатнашиб, мавжуд билимларини кенгайтиради ва ѐндашувларини ўзгартиради. Бутун диққат эътибор ўқувчилардан ўқувчиларга кўчирилади. Уларни таълим олишда кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига юклашга мажбур қилади. Усулнинг камчиликлари - Анча кўп вақт ва қўшимча жой бўлишини талаб қилади. Қатнашчиларнинг ҳар бири етакчилик қилишга ўта бошлаши, агар гуруҳ қаршилик кўрсатмаса, унинг устидан назорат қилишни ўз қўлига олиши мумкин. Гуруҳ ўзига берилган топшириқдан чалғиб кўрсатмаларга амал қилмаслиги ѐки топшириқни нотўғри тушуниши мумкин. Гуруҳ бўлиб ишлаш усулларининг баъзилари билан танишсак улар қуйидагилардир. Ақлий ҳужум (Мия ҳужуми). Бу усулда ғояларни шакллантиришга тўсиқ бўладиган мулоҳаза ва танқидий фикрлар билдирмаслик. Янги фикрларни қўллаб-қувватлаш энг кўп таклифлар олиш, ғояларни комбинатсиялаш ва ривожлантириш. Ҳар томонлама далил исботлар келтирмасдан, фикрларни қисқа баѐн қилиш. Гуруҳда ғоялар берадиган ва уларни ишлаб чиқарадиган тингловчилар бўлиш каби қоидаларни ўзида мужассам этади. Бу усул тингловчиларни ўз нуқтаи-назарини исботлаш, ҳимоя қилиш, ҳар қандай вазиятда маъқул ечимини топиш, мулоқот олиб бориш, ҳимоя қилинаѐтган фикрнинг тўғрилигига оппанентларни ишонтиришга ўргатади. У мавзуни тўла таҳлил қила оладиган чигалларни ҳам ѐзишга жуда мос. 78 Ўқитувчи топшириқни таҳлил қилишда ҳар бир тингловчининг тўлиқ иштирокини кузатиб боради. Жавобларни бирортаси изоҳлаб ўтилмайди ва ўринсиз деб рад этилмайди. Гуруҳда вариантлар қолмагандан сўнг муҳокамага киришилади. Тингловчилар ўқитувчи билан биргаликда барча вариантларни фаоллик билан муҳокама қила бошлайдилар. Бу ўринда нотўғри жавобларни танқид қилишга ва билимларни янада мустаҳкамлаш учун тўғри вариантларни ѐзиб олишни тингловчиларга таклиф этади. Ушбу усулнинг мақсади – гуруҳда қисқа вақт ичида кўп миқдордаги вариантларни олиб, тингловчилар эса нималарни ўзлаштирганлигини аниқлашдан иборат. Машғулот давомида муаммони ҳал эта оладиган ғоялар таклиф қилиниши, умумий фикр алмашиниш учун замин яратилиши ва тингловчилар ўз мулоҳазасини билдириши мумкин. Бу жараѐн моҳият эътибори билан гуруҳга мавзу савол ва топшириқлар беради. Гуруҳ аъзолари эса бир неча дақиқа ичида шу мавзу юзасидан мунозара юритиб, барча фикрларни баѐн қиладилар ва улар синф тахтасига дафтарга бир вақтда ѐзиб борилади. Мулоҳазалар ноаниқ, баҳсли, бўлсада ѐзилаверади. Ҳамма тингловчи ўз фикрини муҳокама қилмасдан баѐн этади, чунки мақсад кўп миқдорда ва хилма-хил таклифлар олишдир. Таъқиқлар бўлмайди ва баҳо берилмайди. Ўқувчиларнинг таклифларини таҳлил қилиш, норозилик билдириш ва таклиф этилган ҳамма фикрларни муҳокама қилиш учун кейинроқ имкон берилади. Агар фаоллик суст бўлса, ўқитувчи ўз фикрларидан баъзиларини ѐзиб олишни таклиф этади, бундан олдин эса у бироз сабр қилади. Бу усулнинг қиймати шундаки, у гуруҳни бирлаштириб якдилликка ундайди. Ҳар бир тингловчи унинг таклифини ѐзиб олишга арзишини ҳис қилиш имконини беради. Бу муаммо ечимини мусобақага айлантирмай, балки биргаликда бажариладиган ишга айлантириш имконини беради, бунга гуруҳ аъзоси, муаммонинг ўзи асосий рақиб бўлиб қолади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling