2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Абу Наср Форобий (870-950) ҳам ўз асарларида табиий тараққиѐт, 
ижтимоий муносабатларнинг ички қонуниятлари, маълум фанларнинг асослари 
борасидаги ғояларни илгари сурган. Аллома мазкур ҳудудда яшаб ижод қилган 
мутафаккирлар ичида биринчи бўлиб фанларни таснифлаган ҳамда мавжуд 
фанлар сирасида табиатшунослик фанининг ўрни ва ролини асосли тарзда 
кўрсатиб беришга муваффақ бўлган. Абу Наср Форобий томонидан яратилган 
«Китоб ал-ҳажи ва ал-миқдор», «Китоб ал-мабоди ал-инсонни» 
(«Инсониятнинг бошланиши ҳақида китоб»), «Қалам фаъзо ал-ҳайвон» 
(«Ҳайвон аъзолари тўғрисида китоб»), ―Фозил одамлар шаҳри” [6] ҳамда 
«Рисолат фи-аъзо ал-инсон» («Одам аъзоларининг тузилиши») каби асарларида 
инсон ва ҳайвон организмининг тузилиши, аъзолари, уларнинг вазифалари
шунингдек, инсон ва ҳайвон организмининг физиологик хусусиятлари 
ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар хусусида сўз юритар экан, анатомик-
физиологик тушунчаларнинг моҳиятини шарҳлаб ўтади. Шунингдек, инсон 
организмининг таркибий тузилмасидан ўрин олган органлар фаолиятининг 
меъѐрини таъминлаш, турли хил касалликларга чалинишнинг олдини олиш 
борасида ҳам қимматли фикрларни илгари суради.
Абу Райҳон Беруний (973-1048) коинотда рўй берадиган ҳодисалар, табиий 
тараққиѐт қонуниятлари, ижтимоий воқелик ва табиий ҳодисаларнинг ўзаро 
таъсир моҳиятини тушунтиришга уринади. Аллома ер юзида кечадиган айрим 
ҳодисаларнинг моҳиятини Қуѐш ва унинг коинотга кўрсатувчи таъсири билан 
изоҳлайди. Мутафаккирнинг фикрича, инсон табиий қонуниятларга риоя қилган 
ҳолда борлиқни илмий равишда ўргана олади.
Абу Райҳон Беруний айрим табиий-илмий масалаларнинг ечимини топишда 
табиий жараѐнларнинг динамик ва диалектик хусусиятини очиб беришга ҳаракат 
қилади. Алломанинг фикрича, ер юзида ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаши учун 
зарур бўлган имкониятлар чегаралангандир. Бироқ, ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз 
равишда кўпайишга интиладилар ва бу йўлда курашадилар.
Абу Райҳон Беруний ўзининг ―Сайдана‖ номли асарида 1116 турдаги дори-
дармонлар хосиятини тавсифлаган. Уларнинг 750 таси турли хил ўсимлик, 101 


121 
таси ҳайвон ҳамда 107 таси минераллардан олинишига аллома алоҳида урғу 
бериб ўтади[5]. 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling