2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Абу Али ибн Сино (980-1037) ички-ташқи муҳит (овқат, ҳаво, сув, иқлим, 
турмуш шароитлари ва ҳоказо) касаллик пайдо бўлишида муҳим рол ўйнашини 
кўрсатиб беради. Турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ҳамда 
тарқалишида бир қатор табиий омиллар сирасида ифлос сув ва ҳаво, турли 
касалликларни тарқатувчи ҳамда кўзга кўринмайдиган ―майда ҳайвонотлар‖ 
макруҳ (микроб)лар ҳақидаги фикрни баѐн этади. Аллома сувни қайнатиб ѐки 
сузгичдан ўтказиб истеьмол қилишни тавсия этади. Алломанинг ушбу 
қарашлари Пастердан деярли 8 аср олдин юқумли касалликларни қўзғатувчи 
микроблар тўғрисидаги илмий ғояни асосланишида муҳим ўрин тутган.
Юсуф Хос Ҳожиб саломатлик инсон ҳаѐтининг бахтли кечишини 
таъминловчи асосий омил эканлигини таъкидлайди. Хусусан, ―Киши учун 
саломатлик керак, мол-дунѐ эса топилади, қушга ҳаѐт керак, дон эса топилади‖, 
―Инсон тирик бўлса, унинг тилаги равшандир, жон ва бош омон бўлса, орзу 
яқиндир‖ мазмунидаги фикрларни илгари суриш билан шахсий саломатлик, 
шунингдек, атрофдагиларнинг сиҳатини сақлаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳар 
бир инсоннинг бурчи эканлигини айтади. Шунингдек, аллома инсон 
саломатлигини сақлаш табиатни асраш, унинг бойликларидан мақсадга мувофиқ 
фойдаланиш эвазига кечишини алоҳида таъкидлайди [8].
Алишер Навоий (1441-1501) нинг асарларида ҳам атроф-муҳитга 
маъсулиятли (компетентли) муносабатда бўлишга оид қарашлар ўз ифодасини 
топган. Хусусан, ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, меҳнат қилиш, дам 
олиш, ухлаш ҳамда тозаликни сақлаш қоидаларига риоя қилиш, жисмоний хатти-
ҳаракатларни амалга оширишнинг муҳим аҳамияти хусусида тўхтаб ўтар экан, 
атроф-муҳитнинг тоззалиги ва табиат унсурларидан ўз эҳтиѐжига кўра 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб билади[2].
Маҳмуд аз-Замахшарий асарларида ҳам инсоннинг табиатга ва атроф-
муҳитга бўлган муносабати масаласи ѐритилади. Алломанинг “Китоб ал-жибол 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling