2 Ўзбекистон республикаси


Ўзбекистон География жамиятининг собиқ презденти профессор


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Ўзбекистон География жамиятининг собиқ презденти профессор 
А.С.Солиев табири билан айтганда “Агар тарихсиз биз “ҳеч қачон” бўлсак, 
географиясиз “ҳеч қаерда”миз”, айтган сўзларибизнингча бу айни ҳақиқат. 
Шу билан бирга, география фани фақат бир жойда ривож топмайди, 
қолаверса, фаннинг маъмурий чегараси, миллати, эгаси йўқ, барча фанлар ва 
умуман илм сингари унда ҳам мутлоқ ҳақиқат йўқ. Демак, география фани ҳам 
доимо изланишда, ҳаракатда. Бу эса, ўз навбатида, кўпчиликнинг, ушбу камтарин 
фанга фидоий, садоқатлиларнинг машаққатли меҳнатини талаб қилади. Чунки 
спортда, санъатда ―мен‖ бўлиши мумкин, фанда эса ҳамма вақт ―биз‖деб 
таъкидлаб ўтган профессор А. Солиев. 
Замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари Ҳ. Ҳасанов, А. Солиев, Ҳ. 
Ваҳобов, Т. Мирзалев, А. Қаюмов, Т. Маллабоев, П.Ғуломов ва бошқ. каби ўзбек 
географларини фан соҳасидаги хизматлари беқиѐс.
А. Солиев илмий мактабининг шакилланиши. Нафақат республикамизда
балки хорижий мамлакатларда ҳам тан олинган, эътироф этилган геогриф олим 


125 
сифатида танилган. Ҳам яхши педагог, ҳам яхши олим бўлиш камдан-кам 
учрайдиган ҳолат. А.Солиевда бу икки хусусият ҳам мужассамлашган, 
уйғунлашган. Мазкур илмий мактаб географияси республикамизда иқтисодий -
ижтимоий географияни ривожланишига, замонавий фанлар даражасида 
кўтарилишида улкан ҳисса қўшган. Хусусан профессор А. Солиев ташаббуси 
билан ноанъанавий , янги илмий мавзуларда ѐзилган диссертатциялар (Ҳ.Ҳамраев, 
А.Исаев, А.Қаюмов, Р.Маҳамадалиев, Н. Комилова, Ҳ.Турсунов, З.Абдалова, 
С.Янчук, Д.Рўзметовва б.) замонавий иқтисодий -ижтимоий география доирасида 
аҳоли ҳаѐтининг ижтимоий ривожланиши билан боғлиқ муаммолар ўрганилган. 
профессор А.Солиев нафақат географлар орасида, балки иқтисодчилар жамоасида 
ҳам ўзига муносиб обрў-етиборга эга. Унинг бевосита илмий раҳбарлигида 6 
нафар иқтисод фанлар номзодлари (У.Султонов, Б.Казбеков, А,Исломов, А.Рафиев 
ва б.) ―Минтақавий иқтисодиѐт‖ мутахассислиги бўйича тайѐрланган. Дарҳақиқат, 
профессор А.Солиевнинг 350 дан ортиқ илмий ишлари чоп эттирилган. Уларнинг 
40 дан кўпроғ илмий монография, ўқув қўлланма ва дарслик, рисола ва маъруза 
матнларидан иборат. Домланинг илмий мақола ва китоблари ўзбек, рус, инглиз, 
озарбойжон ва бошқа тилларда нашр қилинган. Унинг асарларига Ф.М.Листенгурт, 
Ю.Л.Пивоваров, Ш.М.Нодиров Сингари таниқли олимлар ўзларининг илмий 
ишларида мурожаат қилишган. 
А.Солиев ҳудудий меҳнат тақсимоти ва ҳудудий ихтисослашувни; бозорга 
мўлжалланган товар маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор маконининг 
шаклланганлигини; район ҳосил қилувчи ва уни ташкил этувчи марказ ѐки 
марказларнинг мавжудлигини; табиий шароит ва қазилма бойликлар, уларнинг 
ҳудудий бирикмаларини; транспорт тўрининг ривожланганлигини; аҳоли ва 
меҳнат ресурсларини; иқтисодий географик ўринни; минтақавий инфратузилма 
ва инвестиция муҳитининг шаклланганлиги ва бошқаларни асосий ўринга қўйса, 
М.Голубчик ишлаб чиқариш муносабатларини; ҳудудий меҳнат тақсимотини; 
моддий техник базани; табиий шароит ва ресурсларни; меҳнат ресурслари ва 
уларнинг меҳнат кўникмаларини; ҳуқуқий бошқарув шаклларини (ҳудудий-
маъмурий бўлиниш) асосий омил сифатида кўрсатади.
Иқтисодий районлар ўзига хос тармоқ ва ҳудудий тизимга эга. Район 
хўжалигининг тармоқ тизими иқтисодиѐтнинг турли соҳаларининг ўзаро 
боғлиқлиги ва унинг районлараро (халқаро) меҳнат тақсимотидаги ўрни 
асосида аниқланади. Иқтисодий район доирасидаги қуйидаги ишлаб чиқариш 
тармоқлари ва соҳаларининг ўзаро боғлиқлигида намоѐн бўлади:
 Асосий-ҳудудий меҳнат тақсимотида катта аҳамиятга эга бўлган 
районнинг ишлаб чиқариш ихтисослигини шакллантирувчи тармоқлар. Улар 
нафақат ички, балки ташқи истеъмолни ҳам таъминлаб беради.


126 
 Базавий-барча соҳаларни хом ашѐ ва ѐқилғи билан таъминловчи 
тармоқлар. Булар ѐқилғи-энергетика мажмуаси тармоқлари, металлургия, кимѐ 
ва ўрмон саноатлари. Агар ушбу тармоқлар бошқа районларга ѐқилғи ва хом 
ашѐ етказиб берса, бунда ушбу гуруҳ асосий гуруҳга айланади.
 Йўлдош-ишлаб чиқаришда хом ашѐ ва ѐқилғи ҳамда уларнинг 
қолдиқларидан биргаликда фойдаланадиган тармоқлар. Улар районнинг 
мажмуавий тарзда ривожланишини таъминлайди. Ички истеъмолни 
таъминлаши билан бирга ташқарига ҳам маҳсулот чиқаради.
 Қўшимча-ихтисослашув тармоқларидан бири бўлган, бошқа 
районларга ўз маҳсулотлари чиқарувчи, лекин асосий ва йўлдош ишлаб 
чиқариш тармоқлари билан боғлиқ бўлмаган соҳалар.
 Ички-асосан ички истеъмол учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда 
район аҳолисининг ҳаѐт тарзининг қулайлашувига таъсир кўрсатувчи 
тармоқлар. Буларга енгил ва озиқ-овқат саноатининг кўплаб тармоқлари киради.
 Хизмат кўрсатувчи (инфратизим)-районнинг барча тармоқларини 
электроэнергия, иссиқлик, сув, умумий таъмирлаш ишлари, маҳсулотларни 
сақлаш учун омборхоналар билан таъминлайдиган соҳалар.
Иқтисодий район ўзига хос мажмуа ва ҳудудий тизимни ташкил этади. 
Албатта, бу ерда район, комплекс ва тизим тушунчалари айнан бир мазмунга эга 
эмас, аммо уларнинг бир-бирларига яқинлигини ҳам инкор этиш ноўриндир. 
Ҳар қандай иқтисодий район комплекс, ҳудудий мажмуа принципига 
асосланади. Бу комплекслилик, энг аввало, уларнинг ўзаро мувофиқлашган 
ҳолда мутаносиб ривожланишида ўз ифодасини топади.
1) район ҳосил қилувчи ихтисоcлашган, яъни бозор аҳамиятига эга 
бўлган тармоқ ва тармоқлар;
2) биринчи гуруҳ билан боғлиқ ва уларни тўлдирувчи ѐрдамчи, иккинчи 
даражали тармоқлар;
3) кундалик эҳтиѐжларга қаратилган маҳаллий бозорни тўйинтирувчи 
тармоқлар.
Ўзбекистон география жамияти съездлари ва турли конференцияларда 
иқтисодий географик районлаштириш муаммоси кўп бора таҳлил қилинган 
бўлиб, уларнинг натижаларига кўра г.ф.д., профессор А.Солиев томонидан 
таклиф этилган иқтисодий географик районлаштириш принципи энг мақбули 
сифатида тан олинган. Унга кўра Ўзбекистон миллий иқтисодиѐти ҳудудий 
таркибида қуйидаги 6 та асосий иқтисодий районлар ажратилади:
1. Тошкент иқтисодий райони – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти 
таркибида;
2. Мирзачўл иқтисодий райони – Жиззах ва Сирдарѐ вилоятлари;


127 
3. Фарғона иқтисодий райони – Андижон, Наманган ва Фарғона 
вилоятлари;
4. Зарафшон иқтисодий райони – Бухоро, Навоий ва Самарқанд 
вилоятлари;
5. Жанубий иқтисодий район – Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари;
6. Қуйи Амударѐ иқтисодий райони – Қорақалпоғистон Республикаси 
ва Хоразм вилояти.
Шу билан бирга проф. А.Солиев иқтисодий географик районларнинг 
қуйидаги ички бўлинмалари бўлишини ҳам тавсия этади.
Мазкур бўлинмаларни яққол кўз олдимизга келтириш учун ҳозирги кунда 
амалда фойдаланилаѐтган 8-синф мактаб дарслигидаги Сурхондарѐ иқтисодий 
географик районини ички бўлинмаларга ажратишни мисол қилиб келтирамиз. 
Янги 
районлаштириш 
усулида, 
вилоят 
туманлари 
ўз 
иқтисодий 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, турли соҳаларга ихтисослашган 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling