2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

 
Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитиш жараѐнида интерфаол 
педагогик усуллар билан тингловчиларни таништириш. География дарсларида 
ѐзма ва оғзаки дебатлардан ҳамда кейс стади методларидан фойдаланиш 
усуллари билан танишиш. Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини таҳлил 
этиш.
Топшириқлар
1. 
Тингловчиларни география фанини ўқитишда бой интерфаол 
педагогик усуллардан фойдаланиш (ѐзма ва оғзаки дебатлар, кейс стади) дарс 
турлари билан танишиш. (10 дақиқа тақдимот шаклида. Тақдимотни қуйида 
келтирилган маъруза материалларидан тайѐрлаш мумкин)
2. 
География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил 
этиш. География дарсларида ѐзма ва оғзаки дебатлар, кейс стади методларидан 
фойдаланиб дарс ўтишга доир янги топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш 
ташкил этиш.
Режа:  
3.1. Таълимнинг интерфаол усуллари
3.2. География дарсларида «Дебатлар» методидан фойдаланиш.
3.3. «Кейс стади» методидан дарсларда фойдаланиш
3.4. Амалий машғулот
3.1.Таълимнинг интерфаол усуллари 
Юқорида замонавий дарсни ташкил этиш билан боғлиқ талаблар 
мазмунидан шундай хулоса қилиш мумкинки, мактаб амалиѐтида мустаҳкам 
ўрнашиб қолган анъанавий дарсларда ушбу талабларни бажариш имконияти 
йўқ.
Демак, ўқувчиларга билим беришни мақсад қилиб қўйган анъанавий 
дарсларни мазмунан ҳамда шаклан ўзгартириш зарурати пайдо бўлди. 
Интерфаол дарсларнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг мустақил билим олиш 
механизмига асосланганлигидадир. Интерфаол дарсларнинг анъанавий 
дарслардан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда деб ҳисоблаймиз.


165 
Интерфаол дарсда танланган дарс мавзуси бўйича ўқувчи ўз нуқтаи 
назарини баѐн этади, гарчи хато бўлса ҳам ўқувчининг фикри охиригача 
эшитилади.
Интерфаол дарсда анъанавий дарсдагидек ташкилий, ўтган мавзуни сўраш, 
янги мавзу баѐни ва дарсни мустаҳкамлаш сингари босқичлари бўлмайди. Ҳар 
бир дарснинг ўзига хос шакли бўлади.
Интерфаол дарсда аниқ бир таълимий метод ѐки усул ҳукмронлик
қилмайди. Дарснинг бориш жараѐнида таълимий методлар ва усуллар 
алмашина боради.
Интерфаол дарсларда стандарт дидактик кўргазмалар билан бирга, 
ўқувчилар кучи билан яратилган кўргазмалар ҳам қўлланилади.
Интерфаол дарсларда ўқувчи шахси биринчи ўринда туради. Шунинг 
учун ўқувчилар билан яккама-якка ишлаш бундай дарсларнинг ташкилий 
асоси бўлади.
Мустақил ишлар, гуруҳий ишлаш, ўзаро жуфтликда ишлаш, ўзаро 
мулоқотда бўлиш, таълимий ўйинлар дарсларнинг мазмунини ташкил этади.
Интерфаол дарсларда биргина дарслик эмас, қўшимча бадиий, илмий, 
атлас, матбуот ва бошқа материаллардан фойдаланилади.
Интерфаол дарслар ўқувчиларнинг дарс мавзусини ўзлаштириб олиш 
имкониятини кенгайтиради.
Таълимнинг самарали натижалар бериши, энг аввало, ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг ўзаро муносабатига, қўлланиладиган таълим усуллари 
технологияларига боғлиқлигини ҳар бир педагог яхши билади. Шунинг учун 
таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигида фаолият кўрсатиш, ўзаро 
тушуниш, ижобий муносабатларга асосланган мулоқотли, ижодий ишлашни 
йўлга қўйишга эришишга интилиш лозим.
Таълим жараѐнида қўлланиладиган усуллар ўқитувчи ва ўқувчи 
ҳамкорлигида муайян таълим-тарбия мақсадларини, ўқув вазифаларини ҳал 
қилишга қаратилган фаолиятни таъминловчи омиллар тизими деб қаралиши 
лозим. Шунинг учун ҳам таълим усуллари ўқувчилар билиш фаолияти 
босқичлари билан бевосита боғланган бўлиб, уларни жадаллаштириш, 
фаоллаштиришга хизмат қилади ва кўзда тутилган натижага эришувига хизмат 
қилади.
Маълумки, ҳозирги замон таълим жараѐнида ҳар бир ўқувчидан қуйидаги 
маҳоратларга эга бўлиш талаб этилади:
-ахборотларни тез топа билиш;
-ахборотларни тез эгаллай олиш;


166 
-ахборотларни самарали амалда қўллай олиш; -ахборотларни 
қадрлай билиш.
Таълим усуллари ѐрдамида таълим мақсадини ўқувчилар қабул 
қиладилар англаш ва хотирада сақлаб қолиш, амалда қўллашга ўрганадилар. 
Шунинг учун ҳам ўқитувчилар ҳозирги замон таълим усуллари гуруҳлари, 
функсияларини билиб олишлари талаб этилади. География дарсларида 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling