2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий мунозарали дарсларнинг тузилиши қуйидагича бўлади.
3. Мунозарали дарслар
Мунозарали дарслар ҳам муаммоли таълим технологияларига асосланади. Таълим - тарбияни тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифати самарадорлигини ошириш олий ўқув юрти, ўрта махсус ва касб таълим муассасалари олдидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу таълим муассасаларида таълим жараѐнида тизимли ѐндашиш, янги педагогик амалиѐтда маъруза, семинар, муаммоли, модулли ва таълимий ўйин, синов дарслари билан бирга мунозарали дарслардан ҳам фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Мунозарали дарсларни мазмуни ва моҳиятига кўра иккига ажратилади: 1. Илмий мунозара дарслари. 2. Эркин фикрлаш дарслари. Илмий мунозара дарслари - дастурдаги муайян бир мавзуни ўрганишга бағишланади ва бу дарс олдида қуйидаги вазифалар туради: 1. Ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш орқали фанга қизиқишларини ошириб, билимларини кенгайтириш; 2. Ўқувчи-талабалар аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини кутилмаган янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларга эришиш; 3. Ўқувчилар билимдаги мавҳум тушунчаларни аниқлаб уларга барҳам бериш, билим олишга бўлган интилишларини ривожлантириш; 4. Ўқувчиларнинг нутқ маданиятини ўстириш, ўз фикрларини лўнда ва мантиқли тўғри баѐн этиш, уларни далиллаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Илмий мунозарали дарслар «Географик башоратлар», «Географик ресурсларни баҳолаш», «Йирик корхоналарни жойлаштиришда экологик - географик экспертиза» каби мавзулардаги дарсларда фойдаланилади. Илмий мунозарали дарсларнинг тузилиши қуйидагича бўлади. 1. Ўқитувчининг кириш сўзи. Дарс мавзуси, мақсади, вазифалари, илмий мунозара ўтказиладиган муаммолар, дарсда ўқувчилар гуруҳини бажарадиган топшириқлар билан таништириш. 234 2. Ўқувчилар фаолиятининг мунозарали ва муаммоли вазифаларни бажариш ва ҳал этишга йўллаш. 3. Ўқувчилар гуруҳи ўртасида ўқув баҳси ва мунозарани ташкил этиш; 4. Ўқув баҳси ва мунозарани якунлаш. Ўқитувчи дарс давомида баҳс ва мунозара келтириб чиқарган муаммолар ечимини асосий ғоя ва тушунчаларини таъкидлаб, хулосалар чиқаради. 5. Ўқувчиларни баҳолаш. Ўқув баҳси ва мунозараларида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади ва рейтинг тизими бўйича баҳоланади. 6. Уйга вазифани тушунтириш. 7. Дарсни якунлаш. Биз қуйида «Инсониятнинг дунѐвий муаммолари» мавзуси бўйича экологик муаммоларига бағишланган илмий мунозара дарсига қисқача тўхталамиз». Ўқитувчи дарсни кириш сўзи билан бошлаб, ўқувчиларни тўрт гуруҳга ажратади. Ҳар бир гуруҳ география хонасида тўртбурчак шаклида жойлаштирилган стол атрофига ўтиришади. Ўқитувчи масалалар ѐзилган карточкаларни гуруҳларга тарқатади. Бу масалалар қуйидагича бўлади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling