2 Ўзбекистон республикаси
Муаммоларни ечиш босқичлари
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
Муаммоларни ечиш босқичлари.
Босқичларнинг номланиши Муаммо Босқичнинг бориши Ўқув ишлари услублари 1.Муаммоларни тушунтириш. қарама-қарши фикрларни қўйиш. Муаммоли саволларда қарамақарши фикрларни қўйилиши Сабаб-оқибат алоқаларининг текширилиши ва бу алоқалар тузилишини топиш. 2.Ғояларни шакллантир иш. Ғояларни билдириш ѐрдамида жавобларни қидиришнинг асосий йўналишлари Ғояларни олға сурилиши. 3.Ғояларни исботлаш Ғояларда айтилган гапларни исботлаш ғояларни тасдиқлаш. 4.Умумий хулоса Олдин шаклланган сабаб-оқибат алоқаларини янги мазмун билан бойиши. Сабаб-оқибат алоқаларини текшириш Муаммоли таълим ўзининг замонавийлиги, мактаб вазифаларини муваффақият билан амалга оширадиган бир қатор устунликлари билан алоҳида тавсифланади. Муаммоли таълимнинг замонавийлиги ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш масалаларини ҳал этишдаги роли билан ҳам тавсифланади. Ўқув материалини муаммоли ўрганиш учун муаммоли дарснинг таркиби изланувчи фаолиятига хос билиш ҳаракатининг мантиқий таркибига бўйсунади. Муаммоли вазият билимларни ўзлаштириш жараѐни турли звеноларга қўшилиб тизимли изланиш фаолиятини вужудга келтиришни таъминлайди. Шунинг учун муаммоли таълимда замонавий етакчи тамойилларнинг мазмунини ва ўқувчилар билиш кучининг ривожланиши тўлароқ намоѐн бўлади. Географияда муаммоли таълимнинг асосий вазифаси географиянинг мазмунини ташкил этувчи тасаввур ва тушунчалар тизими билан 233 қуроллантириш, география фани асосларидан пухта билим бериш ва ҳаѐт учун зарур бўлган амалий кўникма ва малака беришдан иборат. Мактаб географиясида муаммоли таълим асосан илмий фактларни ѐритади, ўрганадиган ҳодисанинг сабабини тушунтиради. Мактаб географиясида муаммоли таълим мазмунида фаннинг ва муҳим асосларини акс эттиришга алоҳида эътибор берилган. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling