“Лойиҳалар” методи. Ўқувчиларни мустақил фикрлаш, ўтилган ва
ўзлаштирилган мавзуларни эслаш, уларни ѐзма, оғзаки баѐн этиш, фикрларни
умумлаштиришга, ўргатишга йўналтирилган метод ҳисобланади.
Ўқув жараѐнини педагогик лойиҳалаш. Ўқув дастури ѐки ўқувчи шахси
таълим мазмунини лойиҳалашнинг асоси бўлиб, бу вазиятда ўқитувчи
педагогик фаолият, мақсад ва шароитларга мувофиқ ҳолда ўқувчиларга
нимани тақдим этиш хусусида мустақил қарор қабул қилади. Қарор қабул
қилиш жараѐнида қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
1.Ўқувчиларга тавсия этилаѐтган маълумотдан нимани ва қандай ҳажмда
ўзлаштирилиши зарурлиги.
2.Ўқувчиларнинг дастлабки тайѐргарлик даражаси, уларнинг ўқув
маълумотларини қабул қилиш имкониятлари.
3.Ўқитувчининг касбий маҳорати, шунингдек таълим муассасасининг
моддий-техник базаси.
Бу ўринда ўқув маълумотларини лойиҳалаш технологияси муҳим ўрин
тутади. Унда:
1)
ўқувчиларга тақдим этиладиган материаллар;
2)
ўқувчиларга мустақил бажариш учун бериладиган вазифалар;
3)
ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган маълумот (билим)
турлари ўз аксини топади.
5. 2.Таълим жараѐнини лойиҳалаш босқичлари.
Муайян ўқув машғулоти жараѐнининг лойиҳасини ишлаб чиқиш
қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1-босқич: манбаларни ўрганиш, умумлаштириш, туркумлаштириш;
2-босқич: умумий мақсадни аниқ белгилаш;
3-босқич: ўқув жараѐнининг мазмунини ишлаб чиқиш;
4-босқич: машғулотнинг шакли, методи ва воситаларини танлаш;
5-босқич: билим, кўникма ва малакалар ўқувчилар томонидан қанча вақтда
эгалланиши мумкинлиги аниқланади;
6-босқич: амалий иш ѐки топшириқлар тизими ишлаб чиқилади;
7-босқич: ўқувчиларнинг умумий фаолиятларини назорат қилиш ва тест
тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар амалга оширилади;
8-босқич: яратилган лойиҳани таълим жараѐнига татбиқ этилиши, таълим
жараѐнини якуний даражаси (самарадорлиги)ни ўрганиш билан ниҳояланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |