243
Яъни, қачон қаерда қандай ҳодиса.
Намуна: 13.12.2016. Соат 12.00 да Тошкентда зилзила кузатилди.
15.11.2016. Флорида оролларида сув тошқини кузатилди, талофатлар бор.
Машғулот сўнгида ҳар ким сиѐсий ва табиий воқеа ҳодисаларни махсус
дафтарига қайд этиб бориши вазифаси берилади.
География дарсларида навбатчи ўқувчилардан бу
янгиликлар эшитиб,
баҳоланиб борилади.
3-машғулот: Сайѐҳлар даврасида.
Бу машғулотни ўтиш учун бир ҳафта илгари сайѐҳлар рўйхати берилади.
Масалан: Ф.Магеллан, Х.Калулев, Васко да Гама,
Скот Амундсен, Вилям,
Янсон, Лазеров, Беллингаузен, Беруний, Бобур,
Ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий
ва ҳоказо.
Адабиѐтлар рўйхати тақдим этилади: Бобурнинг «Бобурнома» асари,
Берунийинг «Ҳиндистон» асари, Илѐс Низомиддиннинг «Сайѐҳларнинг
ѐзганлари», «Қадимги ўзбек географлари», Х.Хасанов «Ўрта Осиѐлик
географлар» ва ҳоказо.
Магеллан, Колумб саѐҳатлари ҳақида дарсда географик кашфиѐтлар
мавзусида мълумотлар берилади. Ўқувчилар хоҳлаган сайѐҳларидан бирини
танлаб оладилар ва шу сайѐҳ номидан сўзга чиқадилар. Қолган ўқувчилар ҳам
сайѐҳларни ўрганиб савол тайѐрлайдилар. Машғулот куни сайѐҳлар давра қуриб
ўтирадилар ва навбатма-навбат ўз саѐҳатлари ҳақида харитадан кўрсатиб,
сўзлаб берадилар. Ўқувчилар саволлар беришади.
5.3. География дарсларида “Лойиҳалар” методини қўллаш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: