2 Ўзбекистон республикаси
- амалий машғулот: География фани дарсларида ролли ва дидактик
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар
- 6.1. Дидактик технологияларнинг дарс самарадорлигини оширишдаги аҳамияти
- 2.Интерфаол дарслар ва уларни ўтказиш усуллари
- «Картографик лото»
9- амалий машғулот: География фани дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш методикаси (2 соат) Ишнинг мақсади: Тингловчиларни географияфанини ўқитишда ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш методикаси элементлари билан таништириш. Дарсларда ушбу методларни қўллашнинг афзалликлари ва камчиликлари билан таништириш. География дарсларида дидактик ва ролли ўйинларни қўллаш бўйича мустақил ишларни ташкил этиш. Топшириқлар 1. География дарсларида фойдаланиладиган дидактик ва ролли ўйинлар намуналари билан танишиш. 2.»География дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни ўтказиш» мавзусида гуруҳларда иш ташкил этиш. Режа: 1.Дидактик технологияларни дарс самарадорлигини оширишдаги аҳамияти 2. Интерфаол дарслар ва уларни ўтказиш усуллари 3. Сюжетли - ролли ўйинлар 4. Ролли ўйинларни ўтказиш методикаси 5. Гуруҳларда иш ташкил этиш 6.1. Дидактик технологияларнинг дарс самарадорлигини оширишдаги аҳамияти Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим тизими ҳодимларидан таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришини талаб этиб, ҳар бир тизим ходими, айниқса ўқитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди. Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўқувчиларни Ватанимизни севадиган, ўз билими ва истеъдодига суянадиган ҳамда мустақил равишда замонавий ахбороткоммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда билим оладиган қилиб тарбиялашдан иборат. Мазкур вазифалар самарали дарслар орқали амалга оширилади. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш деганда, ўқувчиларда юқори даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга бўлган онгли эҳтиѐж, 249 натижанинг юқорилиги ва ижтимоий нормаларга мос хулқнинг пайдо бўлиши тушунилади. Географияни ўқитишда мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш ва қулай ижтимоий-психологик муҳитни вужудга келтириши ўқитувчи томонидан қўлланилган педагогак технологияларга боғлиқ бўлади. Дидактикада ишлаб чиқилган ҳар қандай технология ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Қуйидаги технологияларда мазкур масала асосий ғояни эгаллайди: 1. Дидактик ўйин технологиялари. 2. Муаммоли таълим технологиялари. 3. Модулли таълим технологиялари. 4. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси. 5. Лойиҳалаш технологияси. 6. 2.Интерфаол дарслар ва уларни ўтказиш усуллари 1. Конференсия дарси 14. Матбуот конференцияси дарси 2. Учрашув дарси 15. Мусобақа дарси 3. Эстафета дарси 16. Симпозиум дарси 4. Семинар дарси 17. Синов дарси 5. «Ким ошди савдоси» дарси 18. «Заковат» дарси 6. Ижодий дарс 19. Саҳналаштирилган дарси 7. Концерт дарси 20. «Лото» дарси 8. «Байрам» дарси 21. Диспут дарси 9. Ўзаро ўқитиб ўрганиш дарси 22. Дала дарслари 10. «Ишчан ўйинлар» дарси 23. Мушоира дарш 11. Ижодий ишни ҳимоя қилиш дарси 24. Дебат дарси 12. «Таянч» сигналларга асосланган дарс 25. Суд дарси 13. Хаѐлий саѐҳат дарси 26. «Мўжизалар майдони» дарси Таълим жараѐнида таълимий ўйинлар технологияси таълимий ўйинли дарс шаклида қўлланилади. Ушбу дарсларда ўқувчиларнинг билим олиш жараѐни ўйин фаолияти билан уйғунлаштирилади. Шу сабабли ўқувчиларнинг билим олиш фаолияти билан уйғунлашган дарслар таълимий ўйинлар дарси деб аталади. Ўқувчи ҳаѐтида ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мумкин: 1. Ўйин орқали шахснинг маълум фаолиятга бўлган қизиқиши ортади; 2. Коммуникатив – мулоқот маданиятини эгаллашга ѐрдам беради; 250 3. Шахснинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоѐн этишга имкон яратади; 4. Ҳаѐтда ва ўйин жараѐнида юз берадиган турли қийинчиликларни йенгишга тайѐрлайди, мўлжални тўғри олиш кўникмаларини ҳосил қилади; 5. Ўйин жараѐнида ижтимоий меъѐрларга мос хулқ-атворни эгаллаш, камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади; 6. Шахснинг ижобий хислат ва фазилатларини шакллантиришга замин тайѐрлайди; 7. Инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса, ижтимоий, маънавий - маданий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганишга эътибор қаратилади; 8. Ўйин иштирокчиларида жамоа мулоқот маданиятини ривожлантириш кўзда тутилади. Ўқитувчи таълимий ўйинлар дарсларини ўтказишда қуйидаги таълимий талабларга амал қилиши лозим: 1. Таълимий ўйин дарси дастурда қайд этилган таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши; 2. Муҳим муаммоларга бағишланиши ва улар ўйин давомида ҳал қилиниши; 3. Баркамол инсон шахсни тарбиялаш тамойилларига шарқона одоб-аҳлоқ меъѐрларига мос келиши; 4. Ўйин тузилиши мантиқий кетма - кетликда бўлиши; 5. Мазкур дарсларда таълимий тамойилларга амал қилиниши ва энг кам вақт сарфлаган ҳолда улкан самарага эришиш керак. Қуйида биз таълимий ўйин дарсларининг тавсифига қисқача тўхталамиз. 6.3. География дарсларида географик ўйинлар технологиясини қўлланиши Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисидаги Қонуни» талабларидан келиб чиқиб янги педагогик технологияларни дарсга татбиқ этиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Педагогик технологияларга мувофиқ дарснинг мақсади, давлат буюртмасига мос келиши лозим, дарснинг мақсади унинг мазмунини белгилайди. Дарс мазмуни дастур бўйича чуқур билим берилиши ўқитувчининг дарс маҳоратига боғлиқ. Бериладиган билимлар асосида эса кўникма ва малакалар шакллантирилади. Давлат буюртмасига асосан давр талаби асосида режа, дастур, дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув воситалари ҳам янги педагогик технологиялар асосида янгилаб борилади. Дарс мақсади, мазмунига мос равишда ўқитиш воситалари ҳамда дарс усули танланади. Географик ўйинлардан фойдаланганда, ўйинларни ўтказиш технологияси. 251 Ўйин ўтказиш узоқ, мураккаб жараѐн, бу қуйидагилардан иборат: - тайѐрлов жуда узоқ давом этувчи, жавобгарликни талаб этувчи қисм ва ўйин натижасига таъсир этади. Бу қисмнинг асосий вазифаси - ўқувчиларни ўйиннинг мақсади, мазмуни, қоидаси, шартлари билан таништириш: - ўйинни ташкил этиш: ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, вазифа олишади, қоида ва ўйин шартлари асосида дарс шаклини белгилашади; - ўйинни ўтказиш якка ѐки гуруҳлар билан синфда ишлаш, берилган вазифани мустақил бажариш: -ўйин натижалари таҳлили, ўйин натижасини ўқитувчи билан бирга баҳолаш, сўнгра бир - бирининг ижодини ва ўзлари бажарган ишларини баҳолаш; Ўйин қатнашчисига эсдалик ва мезон - ўйинни тайѐрлаш ва ўтказиш вақтида фаол бўлишга ҳаракат қилинг; - ўз ролингиз учун қизиқарли материал киритишга ҳаракат қилинг; - маслаҳатлар берилганда ўз ҳаракатларингизни бошқа ўйинчилар ҳаракатлари билан қандай мослашни аниқлаб олинг; - кўргазмали қуроллар: илюстрациялар, хариталар, чизмалар, тайѐрлашга ҳаракат қилинг: - ўйин давомида олиб борувчи ва ўйин қатнашчиларини диққат билан кузатинг: - диққат - эътиборли бўлинг, дўстингизнинг гапини бўлманг; - уй вазифангизни аниқ бажаришга ҳаракат қилинг. Ўз чиқишингизни чўзиб юборманг; Жавобларни баҳолаш меъѐрлари. Қуйидаги ҳолларда юқори баҳо қўйилади: - ўйин қатнашчиси фаол қатнашади; - барча берилган вазифаларга тўлиқ ва аниқ жавоб берса: - дарсда дўстларига ѐрдам кўрсатса; - географик атама ва тушунчаларни тўғри ишлатса; - географик объектларни тўғри айтиб, тўғри кўрсатса, жавобларда чиройли ибора ишлатилса; - қийин ҳолларда мустақил жавоб топса, қарорга кела олса; - ўзининг ва дўстлари натижалари, ижодини объектив баҳоласа; - жавобларида фақат географик дарсликдан маълумотлар берибгина қолмай, қўшимча манбалардан: махсус географик адабиѐтлар, газеталардан, ТВ ва радио хабарларидан мисол келтирилса; - ўйин қоидаларига биноан жавоб натижаларини тўғри ва аниқ ифодаласа. Иқтисодий география таълимида ўйинлардан фойдаланиш Географик ўйинлар ўқувчиларни географик билимларга, қизиқувчи, харитани билишга ундовчи, билим доираларни кенгайтирувчи, уларда 252 ҳозиржавоблик хусусиятларини тарбияловчи, ўқув материалини қизиқарли шаклларини ўзлаштиришга ѐрдам берувчи қулай ва самарали воситалардан ҳисобланади. Географик ўйинлардан фойдаланганда қуйидаги методик талабларга риоя қилиш керак: 1. Ўйинлардан дарс, дарсдан ташқари ишларда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўқувчиларни қизиқтирадиган ва уларнинг ѐш хусусиятларига мос келадиган ўйинлар танлаб олинади. Ўйинларни ўқитувчи раҳбарлигида олиб борилади. 2. Дарс жараѐнида ўйинларга 5 - 10 дақиқа ѐки чорак охири, йирик мавзуларни такрорлашда бутун бир дарсни ажратиш мумкин. Ўйин дарс материали мазмуни билан узвий боғланган, унга асосланган ва ўқувчилар билим савиясига мос келиши керак. 3. Ўйинлар мазмуни ва шаклига кўра ҳар хилдир. Шунинг учун ҳар бир ўйин аниқ мақсадни кўзда тутади. Ўйинлар дарс материалини қайтариш, мустаҳкамлаш, харитани ўрганиш, ўқувчилар билим доирасини кенгайтириш, уларнинг билим ва малакаларини баҳолашда ўтказилади. 4. Ҳар бир ўйин ўтказишда аввал, унга пухта тайѐргарлик кўрилади. Зарур жиҳозлар: саволлар, жадваллар, хариталар, ѐзувсиз хариталар олдиндан тайѐрлаб қўйилади. Ўқувчиларга ўйин қоидалари тушунтирилади. Ўйин пайтида ўқувчилар ўзаро мусобақалашадилар ва ўз билимларини, топқирлигини ва ҳозир жавоблигини намойиш қиладилар. Ўйинда фаол қатнашган ва унинг шартини тўғри бажарган ўқувчилар рағбатлантирилади. Дарсда баҳоланади, дарсдан ташқари ишларда эса тақдирланади. Қуйида дарс ва дарсдан ташқари ишларда, кеча ва гуруҳ машғулотларида фойдаланадиган ўйинларнинг айримларини кўриб чиқамиз. «Харитани биласизми?» 1. Ўйинни ўтказиш учун деворий ва ѐзувсиз харита, шартли белгилар жадвали, картондан қирқилиб турли рангларга бўялган доирачалар керак бўлади. Рангли доирачаларда фойдали қазилма, табиий ресурслар, саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли шартли белгилари бўлади. Жадвал ѐзувсиз харита ѐнига илиб қўйилади. Рангли доирачаларнинг бир қисми пластилин ѐрдамида ѐзувсиз харитадаги географик объектга қадалади. Қолгани алоҳида халтачаларга солинади. Чақирилган ўқувчи чиқиб халтадан бирор доирачани олади. Доирачадаги белгига қараб ѐзувсиз харитадаги белги кўрсатилган атамани ѐки белгининг номини айтади ва доирачани ўқитувчига топширади. Топиш учун 1 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри топилган объект учун балл берилади. 253 2. Ўйин учун дунѐнинг сиѐсий, табиий ресурслари, саноат, қишлоқ хўжалиги каби хариталари бўлакларга бўлиниб аралаштирилади ва шу бўлаклардан яхлит харита ҳосил қилиш топширилади. Ким тез ва тўғри тузса у ғолиб ҳисобланади. «Почта ўйини» Рамкага катталиги 15-10 см бўлган 6 та конверт халтачалар ѐпиштирилади. Уларга материкларнинг номлари ѐзиб қўйилади. Ўйин иштирокчиларига тенг миқдордаги давлатлар ва уларнинг хўжалигига оид карточкалар тарқатилади. Ўқувчилар карточкаларни географик объектларни мос келувчи конверт халтачаларга солишади. Бунда манзилни тўғри топганлар ғолиб ҳисобланади. Иқтисодий географияга оид шартли белгилар карточка шаклида тайѐрланади. Ўйин пайтида шартли белги номи ѐзилган шартли белгилар конвертдан олиб қўйилиб, чақирилган ўқувчига улардан бир нечтаси берилади. Ўқувчи шартли белги номини ўқиб унга мос келувчи шартли белгили конверт халтачага уни солиб қўяди. Ўқувчиларнинг бажарган ишини бутун синф кузатиб туради ва унинг хатосини бошқа ўқувчилар тузатиши мумкин. «Картографик лото» Мамлакатнинг харитаси бир неча бўлакка ажратилади. Ҳар бўлакдаги беш географик объектга савол аломати қўйилади. Харита бўйича 20 та савол аломати бўлади. Шундай тартибда бир хил вариантда ѐзувсиз харита тайѐрланади. 2 х 1 см катталикда қоғоз қирқилиб унга савол аломати қўйилган объектларнинг номи ва рақами ѐзиб қўйилади. Ўйин вақтида халтачалардан, қоғозлар олиниб, унда ѐзилган иқтисодий географик объект номи ва рақами ўқилади. Ўқувчилар айтилган номни ѐзувсиз харитадан савол аломати, қўйилган объектлар бўйича топиб уни рақам қўйилган қоғоз билан ѐпадилар. Ким биринчи бўлиб сўроқ, аломати қўйилган объектларни тўғри ѐпса ғолиб ҳисобланади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling