2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

«Хаѐлий саѐҳат» 
Синф гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир гуруҳга харита бўйича 
ўтказиладиган саѐҳат белгилаб берилади. Ҳар бир гуруҳ турли адабиѐтлардан 
фойдаланган ҳолда харита бўйича қилинган саѐҳат маршрутида учраган 
объектларга тавсиф ѐзади. Саѐҳат маълум босқичлар бўйича ўтказилади. Агар
ҳафта ичида гуруҳ аъзолари кам балл олсалар, тартибни бузса саѐҳатдан 


254 
четлатилади, кўп балл тўплаган, тартиб интизомли гуруҳ ўйинни давом 
эттиради. Саѐҳатни турли транспортларда ўтказиш мумкин. Ҳар бир чоракда 
саѐҳатларнинг ҳисоботи таҳлил қилиниб, «ғолиб гуруҳ» аниқланади. Бу ўйин 
синфда ўзлаштириш ва давоматнинг, интизомнинг яхшиланишига ѐрдам беради. 
«Топографик лото» 
10-15 см катталикдаги «лото доскаси» қирқилиб унга топографик шартли 
белгилар чизилади ва улар тагига рақами ѐзилади. 2 х 1 см катталикда «лото 
тошлари» қирқилиб рақамланади ва шартли белгиси ѐзилади. Ўйин вақтида ҳар 
бир партага биттадан ѐки иккитадан «лото доскаси» тарқатилади. «Лото 
тошлари» халтачага солиб қўйилади. Бошқарувчи халтачадан «лото тоши» 
олиб ундаги шартли белги номини ўқийди. Ўйин иштирокчилари эса «лото 
доскасидан» айтилган шартли белгини топиб қоғозча билан ѐпиб қўяди. Ким 
биринчи бўлиб «лото доскасини» тўлдирса, у рақам бўйича текширилади. Агар 
биринчи тўлдирган ўқувчи хато қилса ўйин яна давом эттирилади. Биринчи ва 
тўғри тўлдирилган ўқувчи ғолиб ҳисобланади.
«Сюжетли - ролли ўйинлар» 
Ўрта мактаб ўқувчиларида ижодий фикрлаш, мустақил билим эгаллаш 
кўникмаларини ривожлантириш ва ўзларида бор бўлган билим, кўникма ва 
малакаларни янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни ўзлаштиришда 
сюжетли-ролли ўйинларни кўпчилик ҳолларда муҳим ролли ўйинларни 
кўпинча матбуот конференцияси билан аралаштириб юборишади. Ҳар иккала 
ўйинни таълим жараѐнида қўллашдан кўзланган мақсад бир-бирига монанд 
бўлса-да, улар ўртасида катта фарқ мавжуд. Бу ҳолни таълимда таълимий 
ўйинларга етарлича тавсиф берилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шаҳар 
дарѐ бўйида жойлашган
Ўйинни турли вариантларда ўтказиш мумкин. Ўқувчилар шаҳар ѐки дарѐ 
номини айтади. Унинг қўшниси эса дарѐѐки шаҳар номини айтади. Масалан, 
Волга – Волгаград, Киев - Днепр, Самарқанд - Зарафшон, Париж - Сена, Лондон 


255 
- Темза ва ҳоказо, синф гуруҳларга бўлинади. Ўқитувчи гуруҳлардан бирига 
савол беради. Жавоб тўғри бўлса ўқувчи балл олади. Кўп балл тўплаган гуруҳ 
ғолиб бўлади. Ўқитувчи доскага шаҳар номини ѐзади. Ўқувчи ѐзма жавоб 
беради. Тез ва тўғри топган ўқувчи ғолиб бўлади. Ўйин пайтида харитага 
қарашга рухсат этилмайди.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling