2 Ўзбекистон республикаси


Ролли ўйинлар афзалликлари


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Ролли ўйинлар афзалликлари  
Тажриба орттиришнинг энг самарали методларидан бири – «ҳаракат 
орқали ўргатиш». Билим ва кўникмаларни қиѐслаганда «оғриқсиз» 
сингдиришнинг ѐқимли методини таклиф этади.Қатнашчиларга баъзи бир 
вазиятларга дуч келганда кишилар ўзини қандай хис қилишини билиш 
имкониятини беради. Қатнашчиларга турли хулқ-атвор моделларини 
ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш имкониятини берадики, табиий шароитларда 
улар рўй берганда у ѐки бу моделни қўллаш мумкин бўлсин.
Ролли ўйинларнинг камчиликлари  
Агар гуруҳ сценарий реал-ҳаѐтий эмаслигини, амалий фаолиятнинг баъзи 
бир қирралари ҳисобга олинмаганлигини сезса, ўйиннинг моҳияти йўқолади ва 
таълим мақсадларига эришилмайди. Агарки ролли машқларнинг мақсадлари 


257 
тўлиқ тушунтирилмаган бўлса, хулқ - атворни намоѐн қилиш муҳимлиги 
тасдиқланмаган ва эътибор қилинмаган бўлса, ролли ўйинни қандайдир 
«кўнгил очар» ўйин каби қабул этиш ҳавфи юзага келади. Ролли ўйин 
қандайдир даражада ҳавфга эга. Агар гуруҳ қатнашчилари ўйинда қатнашиб ўз 
«юзларини» йўқотишдан қўрқсалар, ѐки ролли мулоқот жараѐнида тортинсалар, 
бу машқлар самара бермайди. Агар ўқитувчи кучли психологик ва 
коммуникатив билимларга эга бўлмаса, у ижрочиларда хавотирлик, ўз ўзини 
баҳолашда ташвиш хиссини уйғотиши мумкин.
Ролли ўйиннинг асосий элементлари  
Ташҳис Тажриба 
қилиш 
Текширув
Намойиш этиш
Муҳокама қилиш
Қатнашчиларда роль ўйнаган даврдаги вазиятларда юзага келадиган 
муносабатларда ҳис-ҳаяжон туйғусини уйғотиш ва ривожлантириш 
қобилиятига эга
Тажриба қилиш
Роль ўйнаѐтган қатнашчига ўйин орқали янги роллар ва ҳиссиѐтларни 
сезиш имкониятини беради.
Текширув
Ўйлаб чиқарилган ва реал ҳаѐт вазиятида турли ѐндашувларни қиѐслаш 
ҳолатини юзага келишини таъминлайди.
Намойиш этиш
Катта аудиторияга «жонли» ҳолатда у ѐки бу кўрсатмалар, стереотиплар ва 
муносабатларни кўрсатиш имконини беради
Муҳокама
Ролли ўйинларни интиҳоси бўлиб, биринчи галда ўйинга алоқаси бўлмаган 
далилларни эмас, қатнашчиларнинг бошидан кечирган туйғуларини муҳокама 
қилиш, қўллаш керак.
Ўйиннинг
асосий
элементлари
қўйилган масалаларни
ҳал 
қилишга йўналтирилгандир
1-босқич: роль ва мавзуларни тақсимлаш
2-босқич: ролларга тайѐргарлик
3-босқич: ўйин фазаси
4-босқич: таҳлил 5-босқич: 
муҳокама


258 
6-босқич: хулоса
Ролли ўйинлар биргаликдаги ҳаракатларнинг таълимий самарасига
асосланган. Ролли ўйинлар мазмунини кишилар орасидаги (инсонинсон) 
фаолияти орқали амалга ошадиган инсонлар муносабати ташкил этади.
6.5.Гуруҳларда иш ташкил этиш (2-топшириқ: «География дарсларида ролли ва 
дидактик ўйинларни ўтказиш» мавзусида гуруҳларда иш ташкил этиш)
Вазифа: Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлиниб «География дарсларида 
ролли ва дидактик ўйинлардан фойдаланиш» мавзусида дарс ишланмасини 
тузадилар. Дарс ишланмалари таҳлил қилинади.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling