2 Ўзбекистон республикаси


Муаммоли таълимнинг асосий тушунчалари


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

2.Муаммоли таълимнинг асосий тушунчалари  
Кейинги пайтларда билим ва кўникмаларни текширишда муаммоли 
савол ва топшириқлар кенг қўлланилмоқда. Муаммоли саволнинг асосий 
гояси ўқитувчини ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлади. 
Муаммоли савол албатта муаммоли вазият ҳосил қилиши, қўйилган 
муаммонинг ўқувчилар томонидан англаниши, фараз яратиш, фаразни 
текшириш, умумий хулоса каби босқичлардан иборат бўлиши мумкин.


231 
Муаммоли саволнинг энг муҳим томони шуки, бунда ўқитувчи 
томонидан қўйилган савол ўқувчини ўйлашга, фикрлашга йўналтириши керак. 
Саволни ечиш ўқувчида қийинчилик ҳосил қилиши, яъни улар қандайдир 
муаммоли вазиятга тушишлари керак. Акс ҳолда қўйилган савол ўқувчида 
қийинчилик ҳосил қилмаса ва унга осонликча жавоб топиб қўйса, бундай 
топшириқлар муаммоли савол бўла олмайди.
Масалан: Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасини айтинг? Савол 
муаммоли эмас. Ўқувчилар бу саволга тўғри жавобни бериши мумкин. Ёки 
нима сабабдан ѐзда Ўзбекистонга ѐғин жуда кам ѐғади? Бу савол мазмунан 
муаммоли, ўқувчилар бу саволга бирданига ва бир жавоб билан жавоб бера 
олмайди ҳамда ҳ.к. уларда муаммоли вазият ҳосил бўлади.
Барча фанлар қатори кейинги йилларда география таълимида ўқувчилар 
билимини текширишда тест саволлари асосидаги топшириқлар кенг 
қўлланилмоқда. Бу савол анъанавий усуллардан фарқли ўлароқ, ўқувчи 
жавобларининг мутлоқ тўғри ѐки объектив бўлишини таъминлаш билан бирга, 
билимларни компьютер орқали текшириш имконини ҳам беради. Қисқа вақт 
ичида бир йўла бутун синф ўқувчиларининг жавобларини текшириш 
имконияти туғилади. Яъни бу усулда ўрганилган ҳамма масалаларнинг улар 
томонидан қандай уюштирганликларини бир йўла аниқлаш мумкин. Оддий 
сўрашда эса бунинг имкони йўқ.
Масалаларни ечишнинг айрим йўллари, тадқиқотларни айрим 
босқичларини билиш аста-секин тушунишни шакллантиради.
Муаммоли топшириқлар бажариш жараѐнида ва муаммоли саволларни 
ечишда энг мураккаб муаммоли таълимнинг назариясидир. География ўқитиш 
услубиѐтида бу масала билан махсус шуғулланадиганлар жуда кам.
В.А.Шенѐванинг бир қатор ишларида билишга қаратилган масалаларни 
айрим усулларини ечиш кўрсатилган.
Билишга оид саволларни тушунчаси кенг тушунча бўлиб, муаммоли 
савол билан бир хилдир. Ўқувчилар муаммоларни ечишда қуйидаги 
босқичларни ажратиш мумкин:
1. Муаммоларни исботлаш, қарама - қарши фикрларни ечиш;
2. Дастлабки шароитдан келиб чиқиб ғояларни шакллантириш; 3. 
Ғояларни исботлаш;
4. Умумий хулоса.
Биринчи босқичда сабаб-оқибат алоқалари занжиридаги узилишларнинг 
сабабларини саволларга қўя олиш, ўқувчиларга қарама - қарши фикрларни 
ечишнинг муаммоларини яратиш. Ўқувчилар биладиларки, оқадиган кўл 
ҳақиқатдан чучук бўлади, оқмас кўл эса шўр бўлади. Саволлар шароитидан 


232 
келиб чиқиб айтиладики, оқимсиз Арнасой ѐки Айдаркўллар тизими кам 
шўрланишга эга ѐки деярли чучук сувга тенг. Қарама-қарши фикрлар 
чизмасини қуйидаги шаклда акс эттириш мумкин.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling