2 Ўзбекистон республикаси


Модулнинг мақсади ва вазифалари


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Модулнинг мақсади ва вазифалари
Модулнинг мақсади:умумий ўрта таълим мактаблари география фани 
ўқитувчиларининг таълим-тарбия жараѐнида замонавий ѐндашувлар ва 
инновацияларни қўллаш компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.
Модулнинг вазифалари:  

география 
фани 
ўқитувчиларининг 
замонавий 
педагогик 
технологиялари ва методлар ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларини 
ривожлантириш;

география фани ўқитувчиларида дарс жараѐнида самарали 
методларни қўллаш кўникмаларини шакллантириш.
Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва 
компетенцияларига қўйиладиган талаблар Тингловчи:  
-география фанини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўқитиш 
методларини; 
-географиядан ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш ва 
назорат турларини; 
-дарс ишланмаларини ишлаб чиқишга қўйилган замонавий талабларни; 
-география ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методларини 
билиши;  
-география фанини ўқитишнинг замонавий методларини қўллай олиш; 
-замонавий талаблар асосида дарс ишланмасини ишлаб чиқиш; 
-географиядан ўқувчилар билим, кўникма, малакаларини баҳолаш ва 
назорат топшириқларини тузиш; 
-дарсларни кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларига
-география фанидан синф ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш; 
-география дарсларида буюк аждодларимиз ҳамда замонавий ўзбек географик 
мактаб намаѐндалари илмий меросидан фойдаланиш; 
-география ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш малакаларига;  
-илғор педагогик технологиялардан касбий фаолиятда фойдаланиш;
-замонавий талаблар даражасида дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш 
компетенцияларига эга бўлиши лозим. 
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
География фанини ўқитиш методикаси модулидан машғулотлар назарий ва 
амалий шаклда олиб борилади.



Назарий машғулотларда география фанидан яратилган ўқув-услубий 
мажмуалар таркиби, дарс ишланмаларига қўйилган талаблар, географиянинг 
ўзига хос хусусиятлари ва уни ўқитиш методикаси ҳақида маълумотлар 
берилади.
Амалий машғулотларда дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар билимини 
баҳолаш, синфдан ташқари ишлар, дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш 
ўргатилади.
Машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест сўровлари, 
ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва бошқа 
интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling