20 йил да ООО «maf 1997» ижарага олувчи


II. Қуёнларни етказиб бериш тартиби


Download 18.79 Kb.
bet2/4
Sana29.01.2023
Hajmi18.79 Kb.
#1139345
1   2   3   4
Bog'liq
шартнома қуён-1

II. Қуёнларни етказиб бериш тартиби
2.1. Шартнома бўйича қуёнларни етказиб бериш қуёнларни сотиб олувчига (ижарага олувчига) жўнатиш йўли билан жўнатиш разнарядкаси орқали амалга оширилади.
2.2. Жўнатиш разнарядкасининг жадвали шартномага илова қилинади.
2.3. Қуёнлар ижарага олувчи томонидан олиб кетилади.
2.4. Сотиб олувчи (ижарага олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган қуёнларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Сотиб олувчи (ижарага олувчи) сотиб олган (ижарага олган) қуёнларни етказиб берилганидан кейин дарҳол кўздан кечириши, агарда етказиб бериш билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, қуённи ижарага берувчи-сотувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
III. Шартнома тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Сотувчи (ижарага берувчи)нинг ҳуқуқлари:
-қуёнларни ўз вақтида қабул қилиб олишни;
-шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни;
-сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.
-етказиб берилган қуёнлар болалари онасидан ажратилгандан сўнг _______ кунлик бўлганида ижарачидан сотиб олиш.
-қуён нарҳи ______________сўмдан берилади.
3.2. Сотувчи (Ижарага берувчининг) мажбуриятлари:
-қуёнларни сотиб олувчига вақтинчалик ижарага бериш;
-шартномада назарда тутилган қуёнларни топшириш;
-шартномада кўрсатилган миқдордаги қуёнларни топшириш;
-шартномада кўрсатилган сифатдаги қуёнларни топшириш;
Қуённи сотиб олувчига (ижарага олувчига) топширгунга қадар сақлаш.
3.3. Томонларни олди-сотди ҳуқуқлари:
-олди-сотди савдоси нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан бажарилади.
-олувчи (буюртмачи) қафас, ем учун буюртма бериши мумкин.
-қафас ва емни тайёрлаб йўл ҳаражатларини ҳисобга олган ҳолда ______кунда етказиб беради.
3.4.Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
-сотиб олган (ижарага) қуёнларни ҳақини ўз вақтида тўлаш;
-қуёнларни ўз вақтида қабул қилиб олиш;
-шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш;
-сотувчига (ижарага берувчига) етказилган зарарни қоплаш;
-учинчи шахсга қуёнларни сотмаслик, ижарага бермаслик, ҳадя қилмаслик;
-қуёнлар учун махсус емни фақат ижарага берувчидан сотиб олиш;
-қуёнларнинг аҳволи тўғрисида ижарага берувчини мунтазам хабардор қилиш;
-учинчи шахсга қуёнларни сотиб, ижарага бериш, ҳадя қилиш ва алдаш ҳолатлари аниқланган ҳолатларда ижарага берувчи қуёнларни қайтариб олиш (текинга) ҳуқуқига эга (4,5 бандида кўрсатилган);
-қуён болалари онасидан ажратилганидан сўнг 40 кун мобайнида парваришлаб _______кунлик бўлгунига қадар ижарага берувчига етказиб бериш;
-қуёнлар 1 йилу 10 ой муддатда қайтарилиши шарт.

Download 18.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling