20-маъруза. Магнит ҳодисалар


Download 1.48 Mb.
bet1/9
Sana20.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1039630
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20. Магнит ҳодисалар.


20-маъруза. Магнит ҳодисалар.
Режа

1.Магнит майдон ва унинг характеристикаси.


2.Моддаларнинг магнит хоссалари.
3.Магнит майдонни токли ўтказгичга таъсири. Ампер қонуни. Лоренц кучи.
4.Био- Савар -Лаплас қонуни.
§ 1. Магнит майдон ва унинг характеристикаси.

Табиатда учрайдиган баъзи бир темир рудаларнинг магнит хусусиятлари қадимдан маълум бўлиб, бизнинг эрамиздан минг йил аввал магнит компас қурилмасида ишлатилган.


Бевосита ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, магнитлар (темир рудасини бўлаклари) ўз атрофида магнит майдонлар ҳосил килади. Бу майдон орқали, шу майдонда жойлашган бошқа магнитга таъсир қилади.
Магнит – ўзининг магнит майдонига эга бўлган жисм.
Доимий магнит (ёки магнит стрелкаси) Ернинг магнит меридиани бўйлаб йўналади. Шимолга кўрсатган учи шимолий қутб(N), қарама-қарши томони эса жанубий қутб(S) дейилади. Иккита магнитни бир-бирига яқинлаштирганимизда бир жинсли қутбларни итаришишини, турли жинслиларни тортишишини кузатамиз(1-расм).
Агар доимий магнитни кесиб, икки қисмга ажратсак, у ҳолда уларнинг ҳар бири иккита қутбга эга бўлишини кузатамиз, яъни доимий магнит бўлади(2-расм). Иккала қутби- шимолий ва жанубий- бир-биридан ажралмаган ҳолда тенг ҳуқуқли бўлади.
3-расмда, тўғри магнит майдонида, магнит майдон чизиқларининг йўналишини қўрсатувчи кукунлар ва кичик магнит стрелкаларни жойлашиши кўрсатилган. Бу йўналиш сифатида магнит стрелкасини шимолий қутб йўналиши қабул қилинган.
Тўғри магнитда (тўғри чизиқли стержен кўринишида) магнит кучларини намоён бўлиши асосан уни учларида мужассамланган бўлади. Бу учлари магнит қутблари дейилади. Масалан, магнит стрелкаси магнит учлари атрофида буралади (буралиш йўналиши қутбга боғлиқ), магнитни ўрта қисмига жойлаштирилса қўзғалмас қолади.

Электр диполь, ўзини электростатик майдонда қандай тутса, магнит ҳам ўзини магнит майдонда худди шундай тутади, яъни, у майдон бўйлаб буралишга ҳаракат қилади.

Кейинчалик, 1820 йилда Эрстед томонидан, ўтказгичдан ток оқаётганда магнит стрелка билан таъсирлашиши аниқланган. Токли ўтказгич олдига жойлаштирилган магнит стрелкани ҳолати токни катталигини ва йўналишини ўзгариши билан ўзгарар экан, аммо қўзғалмас электр зарядга таъсирланмайди.
Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: фақат ҳаракатланувчи электр зарядлари (электр ток) магнит майдон ҳосил қилиши мумкин, қўзғалмас зарядлар атрофида эса фақат электростатик майдон вужудга келади.
Магнит майдон фақат магнитлар билан эмас, ҳаракатланувчи электр зарядлари билан ҳам ўзаротаъсирлашади. Чунки, харакатланувчи электр зарядлари ўзининг хусусий магнит майдонини ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун, токли ўтказгичлардан оқаётган токлар, йўналишига қараб, ўзаротаъсирлашишга ва итаришишга учрайди.
Магнит майдон — материяни махсус кўриниши бўлиб, шу майдон орқали ҳаракатланувчи электр зарядлари орасидаги ўзаротаъсир амалга оширилади.
Магнит майдонни асосий хусусиятлари:
-Магнит майдонни электр токи(ҳаракатланувчи зарядлар) вужудга келтиради.
-Магнит майдон электр токи(ҳаракатланувчи зарядлар) таъсири орқали намоён бўлади.
-Магнит майдон биздан, у тўғрисидаги билимларимиздан, қатъий назар мавжуд.
График усулида магнит майдон магнит куч чизиқлари билан тасвирланади. Бу куч чизиқлари шундай ўтказиладики, майдоннинг ҳар бир нуқтасидаги куч чизиқларини йўналиши майдон кучларини йўналиши билан мос тушиши керак. Магнит куч чизиқлари ҳар доим узлуксиз ва беркдир.
Магнит майдон йўналишини аниқлаш учун магнит стрелкаси ёки парма қоидасидан фойдаланилади.

Магнит майдонни асосий характеристикаси - магнит индукция вектори B.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling