20-маъруза. Магнит ҳодисалар


Download 1.48 Mb.
bet7/9
Sana20.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1039630
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20. Магнит ҳодисалар.

Лоренц кучи.
Магнит майдонда ҳаракат қилувчи зарядга куч таъсир қилади
(8)
Бу ерда, q- заряд, V- тезлик, В- магнит индукция вектори.
(8)ни магнит индукцияни аниқловчи ифода сифатида кўриш мумкин.
(9)
Лоренц кучи чап қўл қоидасига биноан аниқланади.

12-чизма
Агар бир пайтни ўзида электр майдони ҳам мавжуд бўлса, у ҳолда 
(10)
Бу ифода Лоренц томонидан тажрибавий маълумотларни умумлаштириш натижасида олинган.


§ 4. Био - Савар - Лаплас қонуни.
1820 йили француз олимлари Био ва Ф.Савар турли шаклдаги токли ўтказгичлар атрофидаги магнит майдонларини текшириш натижасида токли ўтказгичдан r масофадаги нуқтанинг магнит индукцияси ўтказгичдаги ток кучига (I) тўғри пропорционал, r га эса тескари пропорционал эканлигини аниқлади:
(11)



13-чизма
Кейинчалик П. Лаплас ихтиёрий шаклдаги токли ўтказгич атрофидаги нуқталар учун магнит индукциясини аниқлайдиган формулани таклиф қилди.
Бунда, у, майдонлар суперпозиция принципидан фойдаланди. Бу принцип қуйидагича таърифланади:
Агар магнит майдони бир неча токлар туфайли вужудга келаётган бўлса, шу майдоннинг бирор ихтиёрий нуқтадаги магнит индукцияси (В) алоҳида токлар вужудга келтираётган майдонларнинг шу нуқтадаги магнит индукцияларининг вектор йиғиндисига тенг:
В = В1+ В2+ В3+....+ Вп = Σ Вi (12)






14-чизма
Био-Савар-Лаплас қонуни қуйидагича таърифланади: ихтиёрий токли ўтказгичдан бирор r масофадаги нуқтанинг магнит индукцияси ўтказгични элементар узунлигига, ўтказгичдан ўтувчи ток кучига, элементар ўтказгич ва ундан нуқтагача бўлган чизиқ орасидаги бурчак синусига тўғри пропорционал, оралиқ масофа квадратига тескари пропорционалдир:



СИ тизимида

dB нинг йўналиши ўнг винт қоидаси асосида топилади.
Магнит майдонни тавсифлашда магнит майдон индукцияси B билан биргаликда магнит майдоннинг кучланганлиги деб аталувчи H физик катталикдан ҳам фойдаланади.
Агар магнит майдонининг бирор нуқтасини индукцияси B бузилса,
у ҳолда шу нуқтада магнит майдонининг кучланганлиги
H=B/(μ·μо) ёки B= μ·μо·H, (13)
бунда μ- муҳитнинг нисбий магнит сингдирувчанлиги.



Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling