20-маъруза. Магнит ҳодисалар
Download 1.48 Mb.
|
20. Магнит ҳодисалар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 4. Био - Савар - Лаплас қонуни.
- Био-Савар-Лаплас қонуни
Лоренц кучи.
Магнит майдонда ҳаракат қилувчи зарядга куч таъсир қилади (8) Бу ерда, q- заряд, V- тезлик, В- магнит индукция вектори. (8)ни магнит индукцияни аниқловчи ифода сифатида кўриш мумкин. (9) Лоренц кучи чап қўл қоидасига биноан аниқланади. 12-чизма Агар бир пайтни ўзида электр майдони ҳам мавжуд бўлса, у ҳолда (10) Бу ифода Лоренц томонидан тажрибавий маълумотларни умумлаштириш натижасида олинган. § 4. Био - Савар - Лаплас қонуни. 1820 йили француз олимлари Био ва Ф.Савар турли шаклдаги токли ўтказгичлар атрофидаги магнит майдонларини текшириш натижасида токли ўтказгичдан r масофадаги нуқтанинг магнит индукцияси ўтказгичдаги ток кучига (I) тўғри пропорционал, r га эса тескари пропорционал эканлигини аниқлади: (11) 13-чизма Кейинчалик П. Лаплас ихтиёрий шаклдаги токли ўтказгич атрофидаги нуқталар учун магнит индукциясини аниқлайдиган формулани таклиф қилди. Бунда, у, майдонлар суперпозиция принципидан фойдаланди. Бу принцип қуйидагича таърифланади: Агар магнит майдони бир неча токлар туфайли вужудга келаётган бўлса, шу майдоннинг бирор ихтиёрий нуқтадаги магнит индукцияси (В) алоҳида токлар вужудга келтираётган майдонларнинг шу нуқтадаги магнит индукцияларининг вектор йиғиндисига тенг: В = В1+ В2+ В3+....+ Вп = Σ Вi (12)
14-чизма
СИ тизимида dB нинг йўналиши ўнг винт қоидаси асосида топилади. Магнит майдонни тавсифлашда магнит майдон индукцияси B билан биргаликда магнит майдоннинг кучланганлиги деб аталувчи H физик катталикдан ҳам фойдаланади. Агар магнит майдонининг бирор нуқтасини индукцияси B бузилса, у ҳолда шу нуқтада магнит майдонининг кучланганлиги H=B/(μ·μо) ёки B= μ·μо·H, (13) бунда μ- муҳитнинг нисбий магнит сингдирувчанлиги. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling