20-маъруза. Магнит ҳодисалар


Download 1.48 Mb.
bet2/9
Sana20.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1039630
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20. Магнит ҳодисалар.

Магнит индукция B  - вектор катталик бўлиб, магнит майдон томонидан зарядланган заррачага таъсир этувчи кучни аниқлайди. Ўлчов бирлиги – Тесла(Тл).
Магнит индукция векторининг йўналиши сифатида магнит майдонида эркин ўрнатиладиган магнит стрелкасини жанубий S қутбидан шимолий N қутбига бўлган йўналиш қабул қилинган.

Агар магнит индукция чизиқларини тузсак, магнит майдонни яққол тасвирини ҳосил қилишимиз мумкин.


Магнит индукция чизиқлари деб, унга бўлган уринма майдонни муайян нуқтасидаги магнит индукция вектори каби йўналган чизиққа айтилади.



Магнит индукция чизиқларини ўзгача хусусиятлари шундан иборатки, уни боши ҳам охири ҳам йўқ. У, ҳар доим берк. Берк куч чизиқларига эга бўлган майдон уюрмавий дейилади. Шунинг учун магнит майдон-уюрмавий майдон.
Магнит индукция чизиқларини берклиги магнит майдонни фундаментал хусусиятларидан биридир. Бунга биноан, магнит майдон манбага эга эмас. Электр зарядлари каби магнит зарядлар табиатда мавжуд эмас.
Магнит майдон кучланганлиги.
Магнит майдон кучланганлигининг вектори H - магнит майдонни куч чизиқлари(магнит индукция)нинг қуюқлигини белгилайдиган характеристика. Ўлчов бирлиги — А/м.
H=Bμμ0 (1)
μ — муҳитни магнит сингдирувчанлиги(ҳавоники 1га тенг), 
μ0 — магнит доимийси, 4π·10−7 Гн/м= 1,26․10-6 Гн/м га тенг.
Кучланганликни йўналиши ҳар доим магнит индукция векторини йўналиши билан мос тушади:  H↑↑B.
Магнит индукция векторининг йўналиши ва уни аниқлаш усуллари.
Магнит индукция векторининг йўналишини аниқлаш учун:
1.Магнит майдонда компасни жойлаштириш керак.
2.Магнит стрелкаси турғун ҳолатни эгаллашини кутиш керак.
3.Магнит индукция векторининг йўналиши сифатида компас стрелкасини “шимол” йўналишини қабул қилиш керак.
Фазода доимий магнит қутблари орасида магнит индукция вектори шимолий қутбдан чиқади:

Ток ўрами ёрдамида магнит индукция векторининг йўналишини аниқлашда парма қоидасини қўллаш керак:

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling