20-маъруза. Магнит ҳодисалар


Download 1.48 Mb.
bet8/9
Sana20.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1039630
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20. Магнит ҳодисалар.

Назорат саволлари.
1.Магнитни қандай хусусиятларини биласиз?
2.Магнит майдони ҳосил бўлиши ҳақида нима биласиз?
3.Магнит майдонини асосий характеристикаси тўғрисида нима биласиз?
4.Ампер қонунини таърифлаб беринг.
5.Индукция ўлчов бирлиги қандай?
6.Магнит майдон кучланганлик вектори ҳақида нима биласиз?
7.Магнит майдон энергияси нималарга боғлиқ?
8.Магнит майдонлар суперпозиция принципи.
9.Био-Савар-Лаплас қонуни.
Масалалар.
1-масала
Радиуси 20 см. бўлган айланма ўтказгичдан ўтаётган ток кучи 4А га тенг. Айланма ўтказгичнинг марказидаги магнит индукция қийматини топинг. Ўтказгич вакуумда жойлашган.
Берилган:
μ=1
μ0 =4π⋅10-7Гн/м= 1,26⋅10-6 Гн/м=1,26⋅10-6 В⋅с/А⋅м
I= 4А
r=20см=0,2 м
Топиш керак: В=?
Ечим:
Био-Савар Лаплас қонунига биноан токли айланма ўрам марказидаги магнит индукция қуйидаги ифодадан аниқланади:
B=μ⋅μ0⋅I / 2⋅r
Бунга сон қийматларини қўйиб ечамиз:
1Тл= В/с⋅м2
В= (В⋅с/А⋅м)⋅Ам= В⋅с/м2=1Тл
B=1⋅1,26⋅10−6⋅4 / 2⋅ (0,2) =12,6 мкТл
Жавоб: 12,6 мкТл.


2-масала.
Бир жинсли магнит майдон 10 см узунликдаги ўтказгичга қандай куч билан таъсир қилади. Ўтказгичдан ўтаётган ток 150 мА. Ўтказгич магнит индукция векторига 450 бурчак остида жойлашган. Магнит индукцияси 0,4 Тл.


Берилган:
l =10 см=0,1 м= 110-1м
I=150 мА=15010-6А=1,510-4А
B=0,4 Тл=410-1 Тл
α=450
sin450=0,71
Топиш керак: F=?
Ечим:
Ампер кучини формуласи: F=I⋅ B⋅ l⋅ sinα


F= А⋅ Тл⋅м = А кг/с2⋅А⋅м = кг/ м⋅ с2 = Н
1Тл =кг/с2⋅А
= кг/ м⋅ с2
Сон қийматини қўйиб аниқлаймиз:
F=15010-6 ⋅0,4⋅0,1⋅ 0,71=4,3 Н



Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling