20-маъруза. Магнит ҳодисалар


Парма учини ток йўналиши бўйича бураганимизда парма дастаси магнит индукция вектори йўналишида айланади


Download 1.48 Mb.
bet3/9
Sana20.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1039630
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20. Магнит ҳодисалар.

Парма учини ток йўналиши бўйича бураганимизда парма дастаси магнит индукция вектори йўналишида айланади.

Бундан кўринадики:

  • Агар ўрами бўйича ток соат стрелкасига қарши юрса, у ҳолда магнит индукция вектори юқорига йўналган бўлади.



  • Агар ўрами бўйича ток соат стрелкаси бўйича юрса, у ҳолда магнит индукция вектори пастгага йўналган бўлади.




Магнит оқим Ф – физик катталик бўлиб, магнит индукциясининг контур юзасига ва индукция вектори билан оқим ўтадиган контур текислигига ўтказилган нормал орасидаги бурчак косинусига бўлган кўпайтмасига тенг.
Магнит оқими-магнит майдонни скаляр характеристикаси.
(2)
Айтиш мумкинки, магнит оқими бирлик юзани кесиб ўтувчи магнит индукция чизиқларининг миқдорини характерлайди. Магнит оқимининг ўлчов бирлиги- Вебер(Вб).

Моддани электр хусусиятлари диэлектрик сингдирувчанлик билан характерлангандай, модданинг магнит хусусиятлари магнит сингдирувчанлик билан характерланади.
Муҳитни магнит сингдирувчанлиги μ – это величина, отражающая магнитные свойства среды, в которой находится магнитное поле.
Модданинг магнит сингдирувчанлиги μ, моддадаги магнит индукция вектори B ни, вакуумдаги индукция вектори B0 га нисбатан неча маротаба катта эканлигини кўрсатади.
Бир жинсли муҳитда
B=μ⋅B0 (3)
В0 – вакуумдаги магнит индукция вектори.
§ 2. Моддаларнинг магнит хоссалари.
Магнит майдонларни, электр токлари ва доимий магнитлар юзага келтиради. Магнит майдонига жойлаштирилган барча моддалар ўзининг шахсий майдонини ташкил этади.
Магнит майдонига жойлаштирилган барча моддалар магнитланади, яни, ўзлари магнит майдон манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Натижада, магнит индукция вектори В, моддалар мавжуд ҳолатда вакуумдаги магнит индукция вектори В0 дан фарқ қилади.
Жисмларни магнит хусусиятларга эга бўлиш сабабларини француз физиги Ампер томонидан аниқланган: жисмларни магнит хусусиятларга эга бўлишини, уни ичида токларнинг айланиши билан тушунтириш мумкин.
Молекулалар ва электронлар ичида элементар электр токлар мавжуд бўлиб, улар электронларни атомлар ичидаги харакати туфайли вужудга келади.
Агар, токлар айланаётган текисликлар молекулаларнинг иссиқлик ҳаракати туфайли бир-бирига нисбатан тартибсиз жойлашган бўлса(6-чизма), у ҳолда, уларнинг таъсири ўзаро компенсацияланади ва жисмда ҳеч қандай магнит хусусият кузатилмайди.

а) 6-чизма б)


Магнитланган ҳолатда, жисмдаги элементар токлар шундай жойлашадики, уларнинг таъсири қўшилади.


Моддани магнит хусусиятлари, уни, ташқи магнит майдонга қандай таъсирланишига ва қандай қилиб уларнинг ички тузилиши тартиблашганлигига қараб аниқланади.
Моддаларни, магнит хусусиятлари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилувчи, учта асосий тури мавжуд. Булар, ферромагнетик, парамагнетик ва диамагнетик моддалар.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling