2019 йил давомида илмий лойиҳанинг бажарилиши тўғрисида қисқача маълумот


Download 499.5 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi499.5 Kb.
#1600642
  1   2   3   4
Bog'liq
PZ-20170928187-“Mamlakat-iqtisodiy-xavfsizligini-va-raqobatbardoshligini-taminlash-mexanizmini-takomillashtirish-yo‘llari”


1-илова (М-01-шакл)


2019 йил давомида илмий лойиҳанинг бажарилиши тўғрисида қисқача
маълумот


ПЗ-20170928187 “Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш йўллари” амалий масалалари

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Тошкент давлат шарқшунослик институти



  1. Лойиҳани молиялаштириш

3. Молиялаштириш ҳажми (минг сўм) – 246105,0
4. Ҳақиқатдан олинган молиявий маблағ – 246105,0
Сарф этилган :
Маош – 231222,0
Асбоб-ускуналар, реактивлар, материаллар – 14883,0
Устама харажатлар (накладные расходы) –
Хизмат сафарлари харажатлари –
Бошқа харажатлар –


II. Лойиҳа ижрочилари тўғрисида маълумот

5. Лойиҳа ижрочилари рўйхати





Т/р

Ижрочининг Ф.И.Ш.

Туғилган санаси

Илмий даражаси, унвони

Лойиҳадаги иш ҳажми (ставкаси)

1.

Расулов Т.

13.08.1963

и.ф.д., профессор

0,6

2.

Абулқосимов Ҳ.

09.08.1953

и.ф.д., профессор

0,4

3.

Эрмаматов Ш.

09.03.1972

и.ф.н.

0,3

4.

Адизов А.

17.07.1975

и.ф.н., доц.

0,3

5.

Саттикулова Г.

08.02.1976

-

0,4

6.

Шарипов Қ.

05.06.1983

-

0,35

7.

Салаев Д.

10.12.1988

-

0,4

8.

Чориев Ў.

12.06.1989

-

0,25

9.

Шовдиров Т.

01.01.1990

-

0,3

10.

Искандаров Ш.

09.08.1993

-

0,45

11.

Махмасобирова Н.

29.10.1993

-

0,4

12.

Мирзаев М.

08.03.1989

-




Жамоатчилик асосида

13.

Курбанова М.

27.10.1990

-

0,0

Жамоатчилик асосида талаба ва магистрлар

1

Сатторова Дурдона Абдусамад қизи

14.03.1997

1-курс магистр

-

2

Хушвақтов Қувончбек Равшанович

11.08.1997

4-курс талабаси

-

3

Меҳмонов Қуёшбек Толибжон ўғли

13.02.1998

4-курс талабаси

-

4

Мамаюнусова Иродахон Тохиржон қизи

23.11.1999



3-курс талабаси

-

5

Абдуллаева Гулрух Қувондиқ қизи

13.12.1998



3-курс талабаси

-

6

Ўлмасова Мохира Муродилла қизи

07.01.1999



2-курс талабаси

-



III. Илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари

  1. Олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг мақсади ва вазифаси

Миллий, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва мамлакатнинг миллий ҳамда иқтисодий манфаатининг қарор топиши билан бир вақтда вужудга келади. Худди шу сабабга кўра, Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб миллий, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш унинг олдида турган муҳим стратегик мақсадга айланди.
Иқтисодий хавфсизлик миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизлик одатда иқтисодий тизимнинг энг муҳим сифат тавсифи сифатида қаралади. Иқтисодий хавфсизлик иқтисодий тизимнинг мамлакат аҳолисининг нормал ҳаёт кечириши шароитларини, халқ хўжалигини ресурслар билан барқарор таъминлаш ва миллий давлат манфаатларини амалга ошириш қобилиятини ифодалайди.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон бозорида унинг рақобатбардошлигини таъминлаш муаммосининг ҳал қилиниши мамлакат иқтисодий мустақиллигини, миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ва ўз-ўзидан ривожланишга ҳамда тараққий этишга қодирлигини таъминлаш каби илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қаратилади.
Ушбу муаммолар доирасида тадқиқот лойиҳасининг мақсади Ўзбекистоннинг иқтисодиётни янада эркинлаштириш шароитида миллий иқтисодиёт ривожланишига таҳдидларни таҳлил қилиш асосида иқтисодий хавфсизликни ва рақобатбардошликни таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- миллий, иқтисодий хавфсизлик ва таҳдид тушунчаларининг мазмунини очиб бериш;
-иқтисодий хавфсизликнинг ички ва ташқи таҳдидларини аниқлаш, иқтисодий хавфсизлик ва рақобатбардошликнинг назарий концепцияларини ўрганиш;
- иқтисодий хавфсизлик ва рақобатбардошлик кўрсаткичлари (индикаторлари)ни ва уни таъминлашнинг умумий механизмини ўрганиш;
- иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликнинг ижтимоий-иқтисодий таҳдидларини таҳлил қилиш;
- республика миллий иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларини тадқиқ қилиш;
- республика миллий иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқиш ва ЎзР Иқтисодиёт вазирлигига фойдаланиш учун тақдим этиш.
- мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ҳолатини таҳлил қилиш;
- мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлларини тадқиқ этиш;
- Ўзбекистоннинг халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши оқибатларини прогноз қилиш;
- давлатнинг ташқи иқтисодий хавфсизлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш;



Download 499.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling