130
Алгоритм (алгорифм): Берилган
масалани ечиш учун математик амаллар
мажмуи. Масалан, сондан илдиз чиқариш
алгоритми, қўшиш, айириш, кўпайтириш,
бўлиш қоидалари ва б.
Изоҳ – ушбу термин IX аср ўзбек
математиги ва астрономи Муҳаммад бин
Мусо Хоразмийнинг лотинлаштирилган
– Algoritm номидан келиб чиққан.
Хоразмийнинг алгебрага оид “Китаб
ал-жабр вал-муқабала” («Тиклаш ва
зид қўйиш ҳақида китоб») асарида
алгебра биринчи марта математиканинг
мустақил соҳаси сифатида қаралади.
Тенгламанинг ҳадларини бир томонидан
бошқасига белгиcини ўзгартириш
билан кўчиришдан иборат “ал-жабр”
операциясининг номланиши кейинчалик
математиканинг алоҳида қисми –
алгебра деб номланди. Алгоритм номи
арифметикани ҳинд сонлари ёрдамида
ифодаловчи сифатида, сўнгра эса қатъий
муайян қоидалар бўйича бажариладиган,
ҳисоблов тизимининг умумий номи
сифатида математикага кирди.
Do'stlaringiz bilan baham: