а) тўлов баланси ва халқаро инвестиция позицияси бўйича — ХВФнинг «Тўлов
баланси ва халқаро инвестиция позицияси бўйича қўлланма»си;
б) ялпи ташқи қарз бўйича — ХВФнинг «Ташқи қарз статистикаси:
ишлаб
чиқувчилар ва фойдаланувчилар учун қўлланма»си;
в) халқаро резервлар бўйича — ХВФнинг «Халқаро резервлар ва чет эл
валютасидаги ликвидлилик. Маълумотларни тақдим этиш шакллари: асосий мезонлар»;
г) товарлар халқаро савдоси бўйича — БМТнинг «Товарлар халқаро
савдоси
статистикаси: ишлаб чиқарувчилар учун биринчи қайта кўриб чиқилган қўлланма».
Ташқи сектор статистикасини шакллантириш ва эълон қилиш қуйидагича амалга
оширилади:
а) тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, ялпи ташқи қарз, халқаро
резервлар ва айрибошлаш курслари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан;
б) товарлар халқаро савдоси бўйича — Ўзбекистон
Республикаси Миллий
статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ташқи сектор статистикасини такомиллаштириш қуйидаги вазифаларни бажаришни
назарда тутади:
ташқи сектор статистикасини ХВФ тавсиялари асосида шакллантириш ва
маълумотларни қайта ишлаш жараѐнларини тўлиқ автоматлаштириш;
ташқи сектор статистикаси фойдаланувчиларининг
саводхонлиги ва кенг
жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини ошириш;
ХВФнинг Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти (SDDS) талабларини
жорий қилиш;
ташқи қарз бўйича индикаторларни такомиллаштириш;
ташқи сектор статистикаси бўйича маълумотлар қамровини, даврийлигини ва ўз
вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: