2020 ч а с т ь I v молодой ученый


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/98
Sana03.12.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1798047
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98
Bog'liq
Fransuz tilida ayol

325
“Young Scientist”  # 30 (320)  July 2020
325
325
Young Scientist O'zbekiston 
шлари, ўзларининг табиат бўлаги эканликларини ҳис эти-
шлари лозим.
Халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг расмий веб-сай-
тида Руминиянинг «Литл Принс» мактабгача таълим му-
ассасасида болаларнинг экологик билим ва кўникмала-
рини шакллантириш мақсадида самарали ишлар амалга 
оширилгани хақида мақола эълон қилинган. [1] Унга кўра, 
қизиқарли машғулотлар орқали болалар эрта ёшданоқ 
атроф-муҳит, табиат ҳақида тасаввурларини кенгайтириб, 
экологик муаммоларнинг олдини олиш бўйича ўз ҳисса-
ларини қўшишлари кўзда тутилган. Бир нечта тадбирлар 
ёрдамида болаларнинг табиатга муносабатлари ўзгар-
гани қайд этилади. Бу тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
1. Келинг, дарахт экамиз. Бу тадбир давомида ёшу 
қари, болалар, ота-оналар, ўқитувчилар, боғча ишчилари 
барчалари бирлашиб, дарахт экилади ва бу орқали дарахт 
ўтқазишнинг у қадар мураккаб эмаслиги, ёш ва қари буни 
уддалай олишини исботлашга эришилади.
2. Табиатни севайлик. Ушбу шиор остида тайёрлов 
гуруҳи болалари ўзларининг табиат ва атроф-муҳит ҳақи-
даги билимлари асосида театр томошаларини намойиш 
этадилар. Бу 5-6 дақиқалик кичик кўриниш ёхуд 30-40 
дақиқага мўлжалланган эртак намойиши бўлиши ҳам 
мумкин. Фақат болалар ўзлари саҳна кўринишини яратиб, 
ўзлари ижро этишлари лозим.
3. Атроф-муҳит муҳофазасига чорловчи буклет ва 
флаерлар тайёрлаш ва уларни йўловчиларга тарқатиш. Та-
биатни муҳофаза қилиш бир киши ёки бир ташкилот жа-
моасининг иши эмас. Бу ишга ҳар бир Ер юзида яшовчи 
инсон масъул бўлиши лозим. Айнан шу фикрни болаларга 
сингдириш, шунингдек, уларнинг ҳам бу ишда иштиро-
кларини таъминлаш учун болалар ўзлари тайёрлаган фла-
ерларни боғча олдидан ўтувчи ҳар бир йўловчига тарқа-
тадилар.
4. Кичик боғбонлар. Бу тадбирда болаларга қўлқо-
плар, ўз ёшларига мос ускуналар берилади. Болалар 
экилган дарахт ёки гулларни парвариш қилиш ҳам лозим-
лигини, уларга тез-тез сув қуйиб туриш кераклигини ўр-
ганадилар ва буни амалиётда синаб кўрадилар.
5. Табиат билан учрашув орқали болалар боғчадан 
ташқаридаги ҳаёт, экологик муаммолар билан таниша-
дилар. Тарбиячилар қуриётган дарахтлар ёки завод-фа-
брикалар, машиналардан чиқаётган зарарли тутунлар, 
уларнинг инсон саломатлигига таъсирини ҳаётий ми-
соллар орқали кўрсатиб берадилар.
6. Чиқиндиларни қайта ишлаш. Болаларга қайта 
ишланиб, янги маҳсулот ҳосил қилиниши мумкин бўлган 
чиқиндилар ҳақида маълумот берилади ва машғулотлар 
давомида болалар ўзлари қоғоз, гулқоғозлар, барглар ва 
бошқа зарарсиз чиқиндилардан фойдаланиб, кийимлар 
яратишади. Бу тадбирда ота-оналар ёки бобо-бувилар 
тарбияланувчилар билан биргаликда ўз маҳоратларини 
намоён этишади. Бу машғулотнинг яна бир фойдали то-
мони шундаки¸ болалар янгилик яратиш орқали ўзларида 
креативлик кўникмаларини ҳам ривожлантирадилар.
Булардан ташқари боғчаларда ва синфхоналарда 
жонли бурчаклар ташкил этиш ҳам ўз самарасини беради. 
Болалар уйларидан бир донадан гул олиб келадилар ва шу 
гулга ўзлари масъул бўлиб, парвариш қилишлари лозим. 
Агар гултувакларга болаларнинг исмлари ёзилса ёки 
расмлари ёпиштириб қўшилса ёхуд бирор белги орқали 
фарқланса, болалар учун янада қизиқарли бўлади.
Руминия тажрибасини амалиётда қўллаб, шу ва бошқа 
тадбирлар орқали болаларда илк ёшларданоқ табиатга 
ижобий муносабатни, атроф-муҳитга нисбатан масъу-
лиятни ривожлантириш мумкин. Бир қарашда юқорида 
келтирилган тадбирлар оддий, жўн кўриниши, ҳамма 
ҳам биладигандек бўлиши мумкин. Лекин уларни амали-
ётга татбиқ этиш бошқа масала. Бу йўналишдаги фикрлар 
жамланиб, амалиётга татбиқ этилсагина кўзланган мақ-
садга эришиш, ижобий натижа олиш мумкин.
Адабиёт:
1. Калдибекова А. С., Ходжаев Б. Х. Болаларнинг билиш фаоллигини ошириш йўллари — Т.: ТДПУ, 2006.
2. «Илк қадам» Давлат ўқув дастури. Тошкент-2018 йил.
3. Ф. Қодирова, Ш. Тошпўлатова, Н. Қаюмова, М. Аъзамова «Мактабгача педагогика». Т-2018


Выпускающий редактор Г. А. Кайнова
Ответственные редакторы Е. И. Осянина, О. А. Шульга 
Художник Е. А. Шишков
Подготовка оригинал-макета П. Я. Бурьянов, М. В. Голубцов, О. В. Майер
За достоверность сведений, изложенных в статьях, ответственность несут авторы.
Мнение редакции может не совпадать с мнением авторов материалов.
При перепечатке ссылка на журнал обязательна.
Материалы публикуются в авторской редакции.
Журнал размещается и индексируется на портале eLIBRARY.RU, на момент выхода номера в свет журнал не входит в РИНЦ.
Свидетельство о регистрации СМИ ПИ №ФС77-38059 от 11 ноября 2009 г. выдано Федеральной службой по надзору в сфере связи
информационных технологий и массовых коммуникаций (Роскомнадзор)
ISSN-L 2072-0297
ISSN 2077-8295 (Online)
Учредитель и издатель: ООО «Издательство Молодой ученый»
Номер подписан в печать 05.08.2020. Дата выхода в свет: 12.08.2020.
Формат 60×90/8. Тираж 500 экз. Цена свободная.
Почтовый адрес редакции: 420126, г. Казань, ул. Амирхана, 10а, а/я 231.
Фактический адрес редакции: 420029, г. Казань, ул. Академика Кирпичникова, д. 25.
E-mail: info@moluch.ru; https://moluch.ru/
Отпечатано в типографии издательства «Молодой ученый», г. Казань, ул. Академика Кирпичникова, д. 25.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling