2020 ч а с т ь I v молодой ученый


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/98
Sana03.12.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1798047
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98
Bog'liq
Fransuz tilida ayol

324
«Молодой учёный» . № 30 (320)  . Июль 2020 г.
324
324
Молодой ученый O'zbekiston
Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали 
усуллар
Хужамбердиева Дилдора, ўқитувчи; 
Жураева Манзура, ўқитувчи
Фарғона педагогика коллежи
Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллан-
тириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.
Калит сўзлар: экологик билим, экологик кўникма, атроф-муҳитга ижобий муносабат, инсон омили
Эффективные методы формирования экологических знаний и умений у детей
Хужамбердиева Дилдора, преподаватель; 
Жураева Манзура, преподаватель
Ферганский педагогический колледж (Узбекистан)
В этой статье анализируются полезные действия для развития экологических знаний и навыков для детей и уча-
щихся начальных классов в соответствии с экспериментом, проведенным в Румынии
Ключевые слова: экологическое знание, экологическое навыки, экологическое сознание, человеческий фактор
In this article useful activities for developing ecological knowledge and skills of kindergarden children and pupils of elementary 
classes are analysed according to the experiment held in Romania
Keywords: ecological knowledge, ecological skill, environmental consciousness, human factor
Б
угунги кунда юртимизда таълим-тарбия жараёнига, 
хусусан, ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва бар-
камол бўлиб вояга етишлари учун кенг шароит ва имко-
ниятлар яратилган. Замонавий мактаблар, кенг ва ёруғ 
хоналар, спорт комплекслари, мусиқа мактаблари ка-
билар болаларнинг нафақат билимли, балки турли йўна-
лишларда касб ва хунарли бўлшлари учун ҳам хизмат қи-
лади. Энг асосий мақсад эса Ўзбекистон фарзандларининг 
жаҳон миқёсида ўз иқтидор ва истеъдодларини намоён 
этишлари, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги мақо-
мини янада мустаҳкамлашларини кўзда тутади.
Замонавий дунёда инсон фақатгина билимли эмас, 
ақл-фаросатини ишлата биладиган бўлиши ҳам аҳами-
ятли. Бугун Ер юзининг турли бурчакларида рўй бера-
ётган талафотлар, иқлим ўзгариши, об-ҳавонинг глобал 
миқёсда кўтарилиши каби муаммоларнинг пайдо бўли-
шида инсон омилини таъкидламасдан илож йўқ. Одамзот 
табиатга, она Ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлмаган-
лиги оқибатида табиий экосистема занжирлари узилиб 
қолиши ёхуд зарарланиши юзага келмоқда. Бундай маса-
лалар тўғрисида бош қотириш, атроф-муҳитга нисбатан 
масъулиятни ошириш фақат экологлар эмас, ҳар бир фуқа-
ронинг муаммосига айланиши зарур. Бунинг учун эса бо-
лаларда боғча давриданоқ, бошланғич синфларданоқ эко-
логик билимлар, кўникмалар шакллантириб борилиши 
мақсадга мувофиқдир.
Бу орқали қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тути-
лади:

боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқув-
чиларини атроф-муҳит билан таништириш;

болаларга экосистема тўғрисида билим бериш;

экосистемадаги озуқа занжири билан болаларни та-
ништириш;

экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка даъват 
этиш;

атроф-муҳит муҳофазаси ҳар бир инсоннинг бурчи 
эканлигини ўргатиш;

болалар ўртасида табиат тўғрисида ўзаро му-
лоқотни шакллантириш;

табиат муҳофазаси тўғрисида болалар ва катталар 
ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш;

она табиатни ҳимоя қилиш ўзларининг соғлиги 
ва жамиятнинг ривожланиши учун муҳим эканлигини 
уқтириш.
Болаларда экологик саводхонликни ўстириш жуда 
муҳим, чунки бу билим ва кўникмаларни улар бутун умр 
қўллайдилар, бу уларнинг соғлиғи, келажак авлоднинг 
хавфсизлиги масалалари билан чамбарчас боғланган. Ин-
сониятнинг ўсимликлар, ҳайвонлар, ер, сув ресурслари, 
атмосфера билан алоқаси муҳим занжирни ташкил этади, 
шу билан бирга айрим ресурслар қайта ишланмайдиган 
бўлиб, улар ҳақида болалар кичик ёшлариданоқ ўргани-



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling