2020 йил 11-сентабр
Download 0.56 Mb.
|
1.550 11.09.2020
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ҳар томонлама, уйғун ривожланишига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишига кўмаклашувчи ахборотдан эркин фойдаланиш учун уларга шароитлар яратади; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида якка тартибдаги профилактика ишларини амалга оширишда иштирок этади; болаларнинг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шунингдек, маънавий-ахлоқий тарбиясига доир фаолиятда иштирок этади; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; (12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. д) ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш соҳасида: ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз иқтидор ва истеъдодларини тўлақонли намоён этишлари ҳамда имкониятларидан тўлиқ фойдаланишларига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади; ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради; ёшлар ўртасида салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган, шунингдек, ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида иштирок этади; ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шу жумладан ёшлар ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этади; ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказади ва натижаси бўйича тегишли тадбирларни белгилайди; ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашда ҳамда бартараф этишда кўмаклашади; (12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон) е) ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш соҳасида: ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган давлат дастурлари ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик ўрнатади; нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ғоявий-методик, илмий-амалий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашади; нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ёшларга оид муаммоли масалалар, шу жумладан, уларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ўрганади ва таҳлиллар асосида тегишли муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўради; ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни жорий этиш, маданият, санъат, китобхонликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, экология ва бошқа соҳаларда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади; ж) ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш соҳасида: ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўналишида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлайди; ёшларнинг ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари, ташаббуслари, илмий ва ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди; ёшлар сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлайди ҳамда уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши мониторингини олиб боради; давлат органлари ва ташкилотлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади; маҳаллий ва халқаро ташкилотлар, олий таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик қилади, уларнинг юқори малакали мутахассислари иштирокида тренинглар, конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказади; Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling