2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
тест топшириқларини шакллантириши ке-
рак бўлади. Шундай қилиб, ўқитувчи фао-
лиятининг мазмуни ижодий характерга эга 
бўлиб, ундан интеграциялашган билимлар 
ва касбий ўсишни доимий равишда янгилаб 
туриш талаб этилади.
Кўп йиллик тажрибага эга бўлган ўқи-
тувчиларнинг кўпинча ўқитиш назарияси ва 
амалиёти соҳасидаги янги таълим техноло-
гияларидан анча йироқлиги ва консерватив 
фикрлаши туфайли уларнинг аҳамиятини 
тушунмайдилар. Баъзан эса, улар янги тех-
нологияларнинг педагогик имкониятларига 
нисбатан шубҳалар билан қараладиган таъ-
лимга инновацион ёндашувларни ишлаб 
чиқишда психологик тўсиқни бошидан кечи-
радилар.
Касбий йўналтирилган ўқитиш техно-
логиясини ўқув жараёнига муваффақиятли 
жорий этиш ошириш учун нафақат ўқитув-
чиларнинг, балки талабаларнинг тайёргар-
лиги ҳам муҳим ҳисобланади.
Г.И.Aксенованинг фикрига кўра, талаба 
ҳар хил даражадаги ҳаётий ва касбий му-
аммоларни тўлиқ ҳал қилиш учун уларнинг 
шахсий сифатларни такомиллаштириш за-
рурлигини англасагина, истиқбол ва кела-
жакдаги касбий фаолиятнинг тўла ҳуқуқли 
субъекти бўлиши мумкин [1]. 
Талабаларнинг картография ва гео-
дезия каби умумкасбий фанларни ўқитиш 
учун касбий йўналтирилган ўқитиш техно-
логияларидан фойдаланишга тайёрлигини 
аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижа-
ларига кўра, тажриба гуруҳларидаги тала-
баларнинг 83 фоизи ўзларининг тайёргар-
лигини юқори даражада баҳолаганлар.
Навбатдаги педагогик шароит тала-
баларнинг картография ва геодезия каби 
умумкасбий фанларини ўрганишда ўқув 
материалларини ўзлаштиришга мотиваци-
ясини шакллантириш ҳисобланади. Қабул 
қилинган қарорларнинг муҳимлигини ва 
касбий аҳамиятини англаш ўқув-билиш фа-
олияти мотивациясига катта таъсир кўрса-
тади.
Мотивацияни шакллантиришга урғунинг 
қаратилиши эса у картография ва геодезия 
каби умумкасбий фанлар бўйича билим, кў-
никма ва малакаларни пассив эгаллашдан 
уларни фаол қўллашга ўтиш учун зарур ша-
роит эканлиги ҳақидаги мулоҳазалардан ке-
либ чиқади. Картография ва геодезия каби 
умумкасбий фанларни ўқитиш жараёнида 
талабаларнинг мотивациясини бошқариш 
ҳисобига ўқув мақсадига, яъни картографик 
компетентликни шакллантиришга эришила-
ди.
Мотив талабани ўз билимини кенгайти-
риш ва чуқурлаштириш, ташқи омиллардан 
ўзига ишончни ошириш мақсадида аниқ 
фаолиятга ундайди, мотивация шахс тузил-
масини ташкил қилишда етакчи рол ўйнай-
ди, фаолиятнинг ҳаракатлантирувчи кучи 
ҳисобланади.
Ўқишга ижобий муносабатни шакллан-
тириш когнитив мотивлар туфайли шакл-
ланади. Улар орасида номаълумни бил-
масликни билишга айлантиришга, янги 
билимларни янги ижтимоий қадриятларга 
айлантиришга йўналтирилган когнитив қи-
зиқиш ажралиб туради.
Сўровномалар орқали талабаларнинг 
мотивацион соҳасини ўрганилди. Тажриба 
гуруҳларидаги сўров натижалари таҳлил 
қилишда касбий ва когнитив мотивларнинг 
сезиларли даражада ўсганлигини, бевоси-
та тўғри ўқув жараёнинг ўзига қизиқишнинг 
ошганлигини кўрсатади. 1-жадвалдаги маъ-
лумотлар қуйидаги хулосалар чиқариши-
мизга имкон беради. Назорат гуруҳларида 
паст мотивацияга эга талабалар сони 6,6% 
(НГ) ва 10% (НГ), тажриба гуруҳларидаги 
талабалар сони 17% (ТГ) ва 31.2% (ТГ) ка-
майди. Яъни, мотивацияни ошириш бўйича 
ўқитиш натижаси экспериментал гуруҳлар-
да ўртача уч баравар яхшиланган. Юқо-
ри мотивацияга эга талабалар сонининг 
кўпайиши динамикаси қуйидагича: назорат 
гуруҳлари - 12,6% (НГ) ва 23,9% (НГ); та-
жриба гуруҳлари - 33,2% (ТГ) ва 46,5% (ТГ). 
Тажриба гуруҳларидаги машғулотлар нати-
жаси назоратга нисбатан 2 баравар яхши-
ланган (1-расм).


63
2021 №1, Kasb-hunar ta’limi

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling