2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
дуралари тизимини ўз ичига олади. 
Картографик компетентликни шакллан-
тириш учун касбий йўналтирилган ўқитиш 
технологиясини қўллаш эса педагогик ша-
роитларнинг мажмуаси билан таъминла-
нади. Бунинг учун эса талабаларда карто-
график компетентлигини муваффақиятли 
шакллантириш жараёнига ҳисса қўшадиган 
ва шу билан талабаларнинг касбий тайёр-
гарлиги самарадорлигини таъминлайди-
ган педагогик шароитларни аниқлаш керак 
бўлади.
Алоҳида, тасодифий танланган педаго-
гик шароитлар касбий йўналтирилган ўқи-
тиш технологияси воситасида талабаларда 
картографик компетентликни шаклланти-
ришга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин 
эмас, шунинг учун “картография”, “геодезия” 
каби умумкасбий фанларни ўқитиш жараё-
нини оптималлаштиришни ҳисобга олади-
ган мослашувчан, динамик ривожланаётган 
мажмуа талаб этилади. Уни асослашда қу- 
йидагилар эътиборга олинди: олий таълим 
давлат таълим стандарти талаблари; “Кар-
тография”, “Топография” ва “Геодезия” каби
умумкасбий фанлар бўйича ташкил этила-
диган машғулотларнинг ўзига хос хусусият-
лари; эксперимент натижалари.
Демак, “Картография”, “Геодезия” каби 
умумкасбий фанларни ўқитиш учун ишлаб 
чиқилган касбий йўналтирилган ўқитиш тех-
нологиси, маълум бир педагогик шароитлар 
мажмуаси мавжуд бўлгандагина самарали 
ишлаши мумкин.
“Картография” ва “Геодезия” каби умум-
касбий фанларини натижали ўқитишнинг 
педагогик шартлари - деганда эса ўқитувчи 
томонидан лойиҳаланган ва конструкция-
ланган касбий йўналтирилган ўқитиш тех-
нологиясининг ўқув жараёнига татбиқ эти-
лишини таъминлайдиган чора-тадбирлар 
мажмуаси тушунилади.
Касбий йўналтирилган ўқитиш техно-
логиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш орқали 
талабаларда картографик компетентликни
шакллантириш қуйидаги педагогик шароит-
лар мажмуаси орқали таъминланади:
- компетенциявий ёндашувга асослан-
ган олий таълим давлат таълими стандар-
ти ва унда қайд этилган компетенциялар
бакалаврларнинг касбий фаолияти хусуси-
ятларига мувофиқ ташхислаш мақсадлари-
ни белгилаш, ўқув материалларининг тарки-
бини танлаш ва тузилмалаштириш;
- картографик компетентликни шакл-
лантиришга имкон берувчи ўқитишнинг 
шакл, методлари, воситаларини танлаш
уларни қўллашнинг ўзгарувчанлиги ҳамда 
мослашувчанлигидан фойдаланиш;
- касбий йўналтирилган ўқитиш техно-
логияларини жорий қилиш жараёнининг 
барча босқичларида амалга ошириладиган 
талабаларнинг картографик тайёргарли-
ги сифатини мониторинг қилиш тизимини 
ишлаб чиқиш;
- ўқитувчилар ва талабаларнинг касбий 
йўналтирилган ўқитиш технологияларини 
амалда қўллашга тайёрлигини шаклланти-
риш;
- “Геодезия”, “Топография” ва “Карто-
график” фанларини ўрганишда ўқув мате-
риаллари мазмунини ўзлаштиришга тала-
балар мотивациясини таъминлаш;
- таълим жараёнида ўқитувчи ва тала-
балар ўртасида шахсга йўналтирилган ўза-
ро таъсирни амалга ошириш.
Тажриба ишлари натижаларига асосла-
ниб, биз ушбу шароитларнинг талабаларда 
картографик компетенциясини шаклланти-
ришга имкон берадиган аҳамиятини қуйи-
дагича асослаймиз:
1). Мақсадни белгилаш, ўқув матери-
алининг таркибини танлаш ва тузиш. Бу 
талабаларда картографик компетентлик-
ни шакллантиришнинг муҳим шарти, яъни 
олий таълим давлат таълим стандартига 
мувофиқ ўқув материалларининг мазмуни-
ни белгилаш, танлаш ва тузишдир. Мақсад-
ларни белгилаш талабаларда картографик 
компетентликни шакллантиришга йўналти-
рилган касбий йўналтирилган ўқитиш техно-
логиясини лойиҳалашнинг муҳим босқичла-
ридан биридир. 
2). Ўқитишнинг махсус шакллари, ме-
тодлари ва воситаларини танлаш. Ўқитиш-
нинг турли шакллари ва методларидан фой-
даланиш, биринчи навбатда, ўқитувчилар 
ва талабалар ўртасида касбий тайёргарлик-


61
2021 №1, Kasb-hunar ta’limi

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling