2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
Профессионал таълим тизимида - Ин-
форматика ва ахборот технологиялари фани- ни ташкил этиш принциплари, мазмуни, таъ- лим-тарбия жараёнининг шакл ва усулларини янги таълим технологиялари талаблари дара- жасида тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади. Информатика таълимининг амалдаги жорий ҳолати ва тўпланган тажрибалар таҳ- лилига кўра, бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлди. Жумладан, Профессионал таълим муассасаларида Информатика ва ах- борот технологиялари фанини ўқитиш муам- моларига: • Информатика ва АТ фанининг жами- ятдаги ўрни етарлича баҳоланмаганлиги; • Фан бўйича малака талабларининг тўғри белгиланмаганлиги ва ўқув дастури юкламасининг ошиб кетганлиги; • Дарсликларда фан мазмунининг «қу- руқлиги», ҳаётдан ажралиб ва эскириб бора- ётганлиги; • Фанни ўрганишга ўқувчилар қизиқиши- нинг сустлиги; • Малакали Информатика ўқитувчила- рининг камлиги; • Информатика ва АТ фани ўқитиш ме- тодларининг эскирганлиги; • Информатика ва АТ фани бўйича баҳолашнинг ягона тизими йўқлиги; • Қўлланилаётган мезонларнинг замо- навий талабларга жавоб бермаслиги; Биз Профессионал таълим муассасала- рида Информатика ва ахборот технологияла- ри фанини ўқитиш муаммоларига ечим сифа- тида қуйидагларни таклиф этамиз: Ўқувчиларда таянч компетенцияларини шакллантириш, кичик ўқув тадқиқотларни ба- жариш орқали умумтаълим фанларини ўрга- нишга қизиқишни кучайтириш мақсадида фан ўқув дастурларига амалий машқ ва татбиқ ҳамда лойиҳа иши киритиш лозим. Бу ҳолат нафақат муайян ўқув фани бўйича ўзлашти- риш сифатини яхшилайди, балки фанлараро ва фаннинг кундалик турмуш билан боғланиш имкониятларини очади ва таълим самарадор- лигини оширади. Ўқувчиларнинг лойиҳа фаолиятини амал- га ошириши учун алоҳида соатлар ажратиш ва бу орқали ўқувчилар бир ўқув йилида ўзла- ри қизиққан фан ёки таълим соҳасидан фақат битта лойиҳа ишини бажаришлари тавсия этилади. Лойиҳа иши мавзулари ўқитувчилар томонидан битта ёки бир неча ўқув фанлари доирасида муаммоли вазият ёки кейс сифа- тида танланади. Лойиҳа иши учун ажратил- ган соатларда ўқитувчи: бошида лойиҳа иши мавзуларини ўқувчилар орасида тақсимлай- 2 Incheon Declaration/Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for all (World Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Republic of Korea). 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг профессио- нал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-5812 фармо- ни 06.09.2019 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling