2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ПЕДАГОГИКА
ди, уларни бажариш учун йўриқномалар ва 
маслаҳатлар беради. Сўнг, тайёр лойиҳа 
ишларидан намуналар келтиради, ўқувчи-
ларнинг лойиҳа ишини бажариши давоми-
да юзага келган саволларига жавоб беради 
ҳамда охирида лойиҳа иши ҳимоясини ўт-
казади.
Лойиҳа иши мавзуси устида ўқувчилар 
алоҳида-алоҳида ёки қизиқишларига қараб 
3-4 кишилик гуруҳ бўлиб ишлашлари ҳам 
мумкин. Бунда гуруҳий ишга кўпроқ урғу 
берган маъқул. Лойиҳа иши ўқув йили охи-
рида ўтказиладиган ҳимоя билан тугайди. 
Ҳимояни битта ёки бир неча ўқув фанлари 
доирасида конференция тарзида ўткази-
лиши мумкин. Лойиҳа иши мавзуси устида 
ўқувчиларнинг индивидуал ёки гуруҳий иши 
қуйидаги ўқув фаолиятларни ўз ичига олиши 
мумкин: ўз изланиш фаолиятларини режа-
лаштириш, вазифаларни ўзаро тақсимлаб 
олиш, олдиларига ўқув мақсадларини қўй-
иш, керакли маълумотларни излаб топиш, 
мавзуга доир муаммоли вазият ечимларини 
қидириш, улардан энг мақбулини танлаш ва 
уни асослаш, зарур ҳолларда сўровлар ёки 
тажрибалар ўтказиш, лойиҳа иши натижа-
лари бўйича ҳисобот тайёрлаш, ўз фаоли-
ятларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, лойиҳа 
иши ҳимояси учун тақдимот тайёрлаш ва 
уни ҳимоя қилиш. Бу фаолиятлар мос фан 
доирасида ажратилган соатлар ҳисобидан 
амалга оширилади. Ўқувчилар лойиҳа иши 
муаммоси бўйича изланишларини одатда 
дарсдан ташқари мустақил машғулотларда 
олиб боришади. Турли фанлардан дарс со-
атлари сифатида ажратилган машғулотлар-
да эса улар маслаҳатларни тегишли фан 
ўқитувчиларидан олишади, ҳисоб-китоб- 
ларни Информатика дарсларида, тақдимот 
слайдларини информатика дарсларида ба-
жаришади, хуллас бу соатларда ўз мавзу-
лари бўйича гуруҳ бўлиб ишлашади ҳамда 
бошқа гуруҳ ишлари билан танишишади.
Информатика дарсларини ташкил қи-
лишда назариядан кўра кўпроқ амалиётга 
эътибор бериш ҳамда ўқувчиларга тайёр 
ўқув материалларини беришга асосланган 
ёндашувдан маълум даражада воз кечиш 
талаб қилинади. Информатика дарслари-
да кўпроқ кейс, тадқиқот, лойиҳа, кичик ўқув 
кашфиётлари каби интерактив методлардан 
фойдаланиш тавсия этилади. Ўқувчиларда 
кичик тадқиқотчилик кўникмаларини шакл-
лантиришда кузатиш, тажриба, ўлчашлар, 
анализ (таҳлил) ва синтез, индукция ва де-
дукция, таққослаш ва аналогия каби илмий 
изланиш методларидан ўрнида фойдала-
ниш талаб этилади. Ўқувчиларда билим ва 
кўникмаларни шунчаки шакллантириб қол-
масдан, уларни ҳаётий вазиятларда қўллай 
олиш компетенцияларини ҳам таркиб топ-
тириш муҳим аҳамият касб этади
.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling