2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ХАСАНОВ АБДУШОҲИД АБДУРАШИДОВИЧ 
ТДПУ Ахборот технологиялари кафедраси мудири PhD


10
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021
ПЕДАГОГИКА
ўқитиш эса пассив хусусиятга эга бўлади, 
ваҳолонки, бугунги кунларда таълим олув-
чиларни аксинча тарзда, яъни, фаолиятли 
хусусиятда ўқитиш кун тартибига қўйилган.
Ўқитишда ЭТРлардан фойдаланиш 
борасидаги бундай вазият таълим нати-
жаларини ошириш учун ЭТРларнинг катта 
аҳамиятини кўрсатиб ўтадиган кўплаб пси-
хологик-педагогик ишларда ўртага ташлан-
ган қарашларга зид ҳолда юзага келган [2].
Бундай вазиятларни бартараф этиш, ЭТР 
ларнинг самарадорлигини ва маҳсулдорли-
гини ошириш учун ахборот технологиялари 
жуда улкан имкониятларга эга саналади. 
Жумладан, ЭТР таълим жараёни иштирок-
чиларининг ўзаро ишонч асосидаги муно-
сабатларини шакллантиришга ҳам қодир 
саналади.
ЭТРлардан фойдаланишдаги сама-
радорлик пастлигини кўрсатувчи камчи-
ликлари орасида ЭТРларни ўқитишнинг 
анъанавий мақсадлари, мазмуни, шакли 
ва методларини ўз ичига олувчи анъанавий 
таълим муҳитига мослаб тузишга уриниш, 
ЭТРларнинг энг яққол кўриниб турадиган 
потенциал имкониятларидан фойдала-
нишгагина интилиш ва айниқса, ўқитувчи-
ларнинг ЭТРларни ишлаб чиқишда техник 
вазифаларни тўғри шакллантира олишдаги 
уқувсизликлари кабиларни таъкидлаб ўтиш 
лозимдир. Булар эса қуйидаги сабаблар 
орқали юзага келади:
- ўқитиш жараёнига ЭТРларни жорий 
қилиш билан шуғулланаётган педагог-ўқи-
тувчиларнинг бу борадаги касбий тайёргар-
лик даражаси етарли эмаслиги;
- маълум бир ўқув фани бўйича мавзу-
лар, бўлимлар ва бунинг устига ягона ўқув 
фани чегараларида ЭТРлар изчиллигининг 
мавжуд эмаслиги;
- мавжуд ЭТР ларни педагогик экспер-
тизадан ўтказишнинг очиқ-равшан илмий 
асосланган тадбирлари йўқлиги;
- педагог-ўқитувчиларни кўп функция-
ли ЭТРларни мустақил ишлаб чиқишга ва 
ярим функцияли ЭТРларни ишлаб чиқиш 
бўйича техник вазифаларни шаклланти-
ришга тайёрлаш тизимининг етарлича ри-
вожланмаганлиги.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, таъ-
лим жараёнида ЭТРларни ишлаб чиқиш ва 
жорий қилишда таълимнинг янги мақсадла-
рини ҳисобга олиш зарур бўлади. Бугунги 
кунларда бундай мақсадлар ахборот тех-
нологияларининг кенг тарқалиб бораётган 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда шахс, 
оила, жамият ва давлатнинг таълим тизи-
ми олдига қўяётган талаблари доирасида 
ишлаб чиқилган. Бундай мақсадларга эри-
шиш учун жамиятни, шу жумладан, таълим 
тизимини ҳам ахборотлаштириш кун тарти-
бига қўйилиб, бу борада ахборот технологи-
ялари ютуқларини ўзида жамлай оладиган 
ЭТРлари таълим жараёнига кенг жалб қи-
лиш кўзда тутилган. 
Деярли барча замонавий илмий 
тадқиқотларда таъкидлаб ўтилганидек, ўқув 
фанларини ўқитиш даражасида ахборот 
технологиялари воситалари (жумладан, 
ЭТРларни)ни қўллаш ва улар ёрдамида 
долзарб касбий масалаларни ҳал қилиш-
нинг уддасидан чиқа оладиган педагог-ўқи-
тувчиларни тайёрлаш зарур бўлади. Бун-
да алоҳида эътибор режалаштирилаётган 
таълим натижаларига эришишни кўзда ту-
тадиган фанли индивидуал ўқитиш тизим-
ларига мос ҳолдаги сифатли контентга ва 
функцияга эга бўлувчи, замонавий таълим 
эҳтиёжларини қондира оладиган ЭТР ларни 
яратишга қаратилади. Бунинг натижасида
педагог-ўқитувчиларда мос ҳолдаги касбий 
сифатларни ҳосил қилиш, шунингдек, замо-
навий таълим тизимининг ахборот-таълим 
муҳитини яратиш муаммоси долзарб маса-
лага айланади. 
Бўлажак педагог-ўқитувчиларнинг ўз 
касбий фаолиятида ахборот технология-
лари воситаларидан фойдаланишга ва ин-
дивидуаллаштирилган таълим муҳитида 
ишлашга тайёрлаш жараёни қоидага кўра 
иккита босқичда амалга оширилади:
1. Олий таълим муассасасидаги касбий 
тайёргарлик жараёнида;
2. Малака ошириш босқичида ва қў-
шимча касбий тайёргарлик доирасида. 
Олий таълим муассасасидаги касбий 
тайёргарлик жараёнида бўлажак мутахас-
сисларнинг тайёргарлигидаги асосий ёнда-
шув бўлиб компетентли ёндашув саналади. 
Бу ёндашувга кўра олий таълим муассасаси-


11
2021 №1, Kasb-hunar ta’limi

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling