2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
Ключевые слова: коммуникативная компетенция, реформа, профессиональное образова-
ние, диспут, негативное мышление, "Обучение в течение всей жизни". Annotation: Тhis article aims to develop students' communicative competence through methods in the analysis of fiction, which is one of the current issues in our education system today. Keywords: communicative competence, reform, professional education, dispute, negative thinking, “Lifelong learning” казишни йўлга қўйиш бўйича келтирилган фикр-мулоҳазалардан китобхонлик мада- ниятини ривожлантириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканли- ги, қолаверса юртдошларимизнинг қалби- да ижодкорлик туйғуларини яна бир бор юксалтиришимизга асос бўлди. Мамлака- тимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қи- лиш бўйича амалга оширилаётган ишлар- дан ҳам кўришимиз мумкинки, бугунги ёш авлодга таълим-тарбия бериш ва маъна- виятини шакллантиришда китобхонликни тарғибот ва ташвиқот қилиниши, улардан фойдаланиб ўзларида бор бўлган билим, кўникма, малака ва коммуникатив ком- петенцияларидан самарали фойдалана олишга ўргатишимиз муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чо- ра-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ҳам ёш авлодга таълим-тарбия бериш ва касб-ҳунарга ўргатиш масалаларига алоҳи- да тўхталганлигини, шунингдек “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципларига амал қилган ҳолда, таълимнинг бу босқи- 18 Kasb-hunar ta’limi №1, 2021 ПЕДАГОГИКА чида таълим олаётган ўқувчиларимизда коммуникатив компетенцияларни иннова- цион ёндашув асосида ривожлантириши- мизда ўқув дарсликлар билан биргаликда бадиий адабиётларнинг ўрни жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Про- фессионал таълимда ўқиётган ўқувчилар- нинг коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришда ўқиган бадиий адаби- ётларини dispute методи асосида таҳлил жараёнларини олиб бориш ҳам самарали усуллардан ҳисобланади [2]. Низо, эҳтимол, инсоннинг онгини шакл- лантириш усулларининг энг мураккаб ва қизиқарлиси. Бадиий адабиётлардаги қаҳрамонлар тилидан айтилаётган жум- лаларни ўқитувчи томонидан таҳлилини ўтказишда маълум қадриятларни, меъ- ёрларни, қоидаларни тушинтиришга ва ўз- лаштиришга олиб борадиган амалий усул сифатида тавсифлаш мумкин[3]. Сўнгги пайтларда ўқувчилар орасида турли мавзулардаги тортишувларга қи- зиқиш ортди. Низо – бу фаол, қизиқарли, қизғин суҳбат. Низо ва унинг иштирокчи- лари асардаги муайян муаммоларни оқи- лона аниқлаштиришга, кўтарилган ма- салаларни ҳал қилишга интилишади [4]. Коммуникатив маданиятни шакллантириш вазифасининг долзарблиги ва хусусан, нутқ компетенцияси, таҳлили ўтказилаёт- ган асарларни фикрлаш ёшининг ҳозирги замонавий ижодкорликни тарғиб қилувчи сиёсатга мос келиши педагогика коллеж- ларида ўқув жараёнини ташкил қилишнинг интерактив, диалог шаклларини излашга мажбур қилади [5-6]. Муҳтарам юртбошимиз, бизнинг замо- навий ёшларимиз бугунги кунда ахборот- ларнинг катта фоизини уяли алоқа восита- ларидан, шунингдек, интернет сайтларида бериб борилаётган тушунарли ва тушунар- сиз маълумотлардан фойдаланган ҳол- да ўзлаштираётганлигини ўз сўзларида кўп маротаба таъкидлаб ўтмоқдалар. Бу нарса ўз навбатида келажак ҳаётга қа- дам қўяётган, мустақил фикр-мулоҳазага эга бўлмаган, айрим ёшларимизнинг таъ- лим-тарбиясини негатив ҳатти-ҳаракат- ларга мойиллик нуқтаи-назаридан тарби- яланишига сабаб бўлиб қолмоқда. Бундай ёшларимизнинг фикрини тор доирадаги қарашлардан, кенгроқ, маъноли ва маз- мундор тушунчалар билан тўлдиришимиз- да биз тилга олаётган бадиий асарлар ва уларга жон олиб кирган (мажозий маънода) асар қаҳрамонларининг ҳаёти ва ижодини тенгдошлари, қолаверса ота-оналар билан оила аъзолари ўртасида баҳс-мунозара, тортушувли қилиб, самимий руҳда тўғри ташкил қила олсак вақтини уяли алоқага ёки бўлмаса ўзининг соғлигига билиб-бил- масдан салбий таъсир кўрсатаётган интер- нет сайтларидаги кераксиз ахборотлар- нинг қулига айланиб қолишининг олдини олишга оз бўлсада таъсир кўрсатган бўла- миз. Ўқув муассасаларида тарбиячилар, уйда ота-оналар бадиий асарлардан фойдала- ниш жараёнини қуйдагича ташкил қилишни режа қилиши мумкин. Бадиий адабиётларнинг таҳлилида муно- зарани режалаштириш, ташкил этиш ва ўт- казишнинг уч босқичини қуйидаги расмда кўришимиз мумкин (1-расм). 1-расм. Бадиий адабиётларнинг таҳлилида мунозарани режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling