2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ПЕДАГОГИКА
Синтез: С4 - мультимедиали электрон 
таълим ресурс яратувчи дастурий воситани 
танланг, электрон таълим ресурсининг ҳар 
бир компонентини яратинг ҳамда таҳрир-
ланган мультимедиа ресурсларни мос ком-
понентларга жойлаштиринг;
Абстракциялаштириш: Аб4 - мультиме-
диали электрон таълим ресурсига мавзуни 
мазмунини очиб берувчи анимация эле-
ментларини яратинг; 
Конкретлаштириш: К4 - мультимедиали 
электрон таълим ресурсини компонентла-
рини аниқлаштиринг, бошқарувчи тугмалар-
ни яратинг ҳамда дастурий воситага кири-
тинг;
Умумлаштириш: У4 - мультимедиали 
электрон таълим ресурснинг навигацияси-
ни белгилаб, барча компонентларини умум-
лаштирган ҳолда электрон таълим ресурси-
ни яратинг.
Интеллектуал кўникмалар ривожлани-
шининг ҳар бир даражасига маълум бир 
топшириқлар мос келади. Бу топшириқлар-
ни ечимини топилиши харакатлар бажари-
лиш усулларида сезиларли ўзгаришларга 
олиб келади.
Ишлаб чиқилган мультимедиали ўқув 
топшириқлар ҳамда электрон таълим ре-
сурслари амалиётда синаб кўриш ва улар-
дан қандай фойдаланганлиги, талабалар-
нинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш 
мақсадида Низомий номидаги Тошкент 
давлат педагогика университети (ТДПУ)
нинг 5111000-Касб таълими (5330400-Ком-
пьютер графикаси ва дизайн) бакалаври-
ат таълим йўналиши ҳамда Бухоро давлат 
университети (БухДу) ва Андижон давлат 
унивеситети (АДУ)нинг 5111000-Касб таъ-
лими (5330200-Информатика ва ахборот 
технологиялари) бакалавриат таълим йўна-
лишлари талабалари танлаб олинди. Улар-
нинг ўзлаштириш даражасини аниқловчи 
баҳолаш даражалари ишлаб чиқилди ва 
улар “ижодий”, “продуктив”, “репродуктив” 
ва “оддий” даражалар бўйича баҳоланди.
Интеллектуал кўникмаларни бажара 
олиш қобилияти ўқув фаолият усуллари 
орқали билвосита, махсус тузилган топши-
риқлар тўплами орқали аниқлаш мумкин. 
Усулга қараб (анализ, синтез, умумлашти-
риш, абстракциялаш ёки конкретлаштириш) 
топшириқлар сони ва топшириқларнинг маз-
муни ўзгаради. Бажарилган топшириқларга 
қараб, нафақат интеллектуал кўникмаларни 
бажариш кўникмаси ҳақида, балки мульти-
медиа технологияларни эгаллаганлиги, би-
лимларни ўзлаштирилганлиги ҳақида муҳо-
кама қилишга имкон беради.
Педагогика олий таълим муассасала-
рида ўтказилган тажриба-синовнинг уму-
мий натижалари шуни кўрсатдики, тажриба 
гуруҳидаги талабалар оддий даражадан 
репродуктив даражага ўтилганлиги ва та-
лабаларнинг интеллектуал кўникмалари-
ни ривожланганлигини белгиловчи ижодий 
даражада тажриба гуруҳниниг кўрсаткичи 
назорат гуруҳига нисбатан 29,6% га кўп, 
яъни икки баравар кўпроқ ошганлигини 
кўришимиз мумкин. Тажриба-синовдан ке- 
йин тажриба гуруҳи кўрсаткичининг муҳим 
динамикаси педагогика олий таълим му-
ассасалари талабаларининг интеллектуал 
кўникмаларини ривожланиш даражасининг 
ўсишини акс эттиради. (1-расм).

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling