2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
ПЕДАГОГИКА
тикланди. Қадимги маросимларнинг ажралмас атрибути бўлган лойдан ўйинчоқлар ясаш анъанаси ҳам қайтмоқда. Сирланмаган ку- лолчиликда ясалган ўзбек халқ ўйинчоғи кўп асрлар давомида машҳур бўлиб келган. Ҳунармандлар болаларни хурсанд қилиш учун отлар, аждаҳо, қушларнинг чиройли ҳайкалчаларини ясаб ва печкада ишлов бергандан кейин уларни ўсимлик бўёқлари – сариқ, қизил, яшил, тўқ жигарранг билан бўяшган. Илгари Бухоро-Самарқанд кулол- чилик мактаби учун хос бўлган ушбу ҳунар- мандчилик тури Қашқадарё вилоятининг Касби туманида кенг ривожланган. XX асрнинг бир неча қийин ўн йиллик- ларидан сўнг, ўзбек кулолчилик буюмла- ри рус маҳсулотлари билан рақобатлаша олмаган бир пайтда, Ўзбекистонда сопол идишлар ишлаб чиқариш янги юксалиш даврини бошдан кечирмоқда. Ўтмиш уста- ларнинг тажрибасини ижодий ўзлаштирган замонавий кулоллар халқнинг эстетик эҳти- ёжларини қондириш мақсадида асл маҳсу- лотларни яратмоқдалар. Мамлакатимизда истиқлолнинг даст- лабки йиллариданоқ қадимий ҳунарманд- чилик анъаналарини тиклаш ва ривожлан- тириш, уста ва ҳунармандлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Уста-шогирд” мактаблари ташкил эти- либ, ёшларга халқимизга хос ноёб ҳунар- ларни ўргатиш йўлга қўйилди. Натижада кўплаб янги иш ўринлари яратилаётир, уйи да меҳнат қилиб, ҳунармандчилик анъана- ларини давом эттираётганлар сафи кенгай- моқда. Бугунги кунда, соҳада “Ҳунарманд” уюшмасининг қарийб 20 мингдан зиёд аъзо- си фаолият юритаётгани ҳам бунинг яққол далилидир. Хусусан, бу даврда миллий маданий меросимизга муносабат тубдан ўзгарди. Ҳукумат қарорлари билан халқ устасининг мақоми мустаҳкамланиб, кўпчилик ҳунар- мандчилик мактаблари, шу жумладан, ку- лолчилик мактабларининг анъаналари тиклана бошлади. Шунингдек, бир қатор халқ кулоллари Ўзбекистон Бадиий Ака- демиясининг академиги унвонига сазовор бўлдилар. Улар орасида Тошкентлик Акбар Рахимов, Риштонлик – Шарафиддин Юсу- пов, Ғиждувонлик – Алишер Нарзуллаев, Самарқандлик – Шариф Азимов каби уста кулоллар бор. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳу- нармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 4539-сонли қарори [1] миллий ҳунарманд- чилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъана- ларини тўлиқ сақлаб қолиш, келгуси авлод- ларга етказиш, банд бўлмаган аҳолини, ай- ниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларни иш билан бандлигини таъминлаш йўлида кўрсатилаётган ғамхўр- ликларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Бундай кенг имкониятлар самарасини кулол Рахимовлар сулоласи фаолияти ми- солида кўришимиз мумкин. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, академик, Тошкент кулолчилик мактаби намояндаси, халқ устаси Акбар Раҳимов ота касби – ку- лолликни давом эттириб элга танилди. У ясаган нафис буюмлар юртимиз ва кўплаб хорижий давлатлардаги музейлар, шахсий коллекциялардан ўрин олган. Ҳозир ҳунар- манд-уста набиралари ва маҳалла ёшлари- га кулоллик сир-асрорларини ўргатмоқда. Фарзандлари – Алишер ва Нилуфар бу ҳу- нарни янада пухта эгаллашга интилмоқда [2]. Алишер Раҳимов кулолчилик анъана- ларини давом эттираётган ҳунармандлар сулоласининг олтинчи авлод вакили. Айни пайтда у «Нақш – безакларнинг эволюцион жараёни» мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Алишер қадимда машҳур бўлган, айни пайтда унутилган «қошғарий» услуби- ни қайта тиклашга эришди. Унинг ижодий ишлари Франция, Германия ва Японияда ўтказилган турли кўргазмаларда муваф- фақият қозониб келмоқда. 2006 йилдан буён фаолият юритиб ке- лаётган «Раҳимовлар кулоллик мактаби»да |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling