2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
ПЕДАГОГИКА
устоз-шогирд анъанаси асосида кўплаб ҳунармандлар тайёрланмоқда. Кулолнинг меҳнатлари самарасида бугун бу ерда тур- ли даврларга оид ўн саккиз йўналиш ва ус- лубда нафис буюмлар ишланмоқда. Уста-ҳунармандлар ишларида ўзбек амалий безак санъатининг қадимий анъа- налар ва замонавийлик уйғунлиги яққол на- моён бўлада. Шарқона безакдорлик, ўзига хос ранглар мутаносиблиги, тўлқинсимон, кесма чизиқли, ҳалқасимон гулли, жониво- ру ўсимликлар тасвири халқимизнинг ҳаёт, борлиқ, коинот ҳақидаги қарашлари ифода- сидир. Бу ерда жамланган асарлар шакли ва ижро усулига кўра ўз даврининг энг юксак анъаналарини бойитиш асосида замини- мизда ўзига хос мактаблар шаклланганидан дарак беради. Айни вақтда мазкур миллий анъаналар ёш авлод томонидан муносиб давом эттирилмоқда. Бу оилада кулоллик санъати сирларини авлодларга ўргатиш яхши анъанага айлан- ган. Ҳунарнинг бугунги давомчилари тажри- баларга таянган ҳолда бир неча йил мобай- нида ўзбек кулолчилик санъатининг ўзига хос тарихий йилномасини яратиш устида иш олиб борган. Натижада Кушонийлар дав- ри безакли кулоллиги, Темурийлар даврига тегишли сопол буюмлар, график нақшлар ва Афросиёбнинг антик шаклларини қайта тикловчи жомлар яратилди. Шунингдек, ми- лодий II аср усталарига хос бўлган «игнаси- мон» гулли ва қуйма яшилсимон-сариқ ку- лолчилик (ХIII аср) усули қайта тикланди [6]. Усталар авлодининг алмашинуви Ғиж- дувон ва Ургутда деярли сезиларсиз кўч- ди. Риштон усталарининг маҳсулотлари- да индивидуал-ижодий изланишлар яққол ифодаланади. Улар жамоа анъаналари йўналишида ишлашса ҳам, ижодий изла- нишда эркинроқ бўладилар. Аввалги мав- зуларни қўллай туриб, риштонлик усталар маҳсулотларнинг шаклини ва композицион тузилмасини бироз ўзгартириб, анъанавий мавзуларнинг янги образли ифодаланиши- га эришадилар. Бу хол айниқса Ш.Юсупов, М.Саидов, А.Назиров, А.Усманов ва бошқа- ларнинг ижодида ёрқин намоён бўлади. Риштоннинг замонавий кулолчилиги ҳам технология, ишлаб чиқариш, бадиий безаш ва услубий хусусиятлар нуқтаи назаридан, анъанавий кулолчиликни бугунги ҳолати- нинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишнинг бой манбаси бўлиб ҳисобланади. Унинг маҳаллий бадиий хусусиятлари кўпинча маҳсулотларнинг нақш безагининг тавсифи билан аниқланади. Маҳаллий усталарнинг маҳсулотларида индивидуал-ижодий изла- нишлар яққол ифодаланади. Улар жамоа анъаналари йўналишида ишлашса ҳам, ижодий изланишда эркинроқ бўладилар. Холбуки, уларнинг янгиликлари нафақат безак тамойиллар, балки маҳсулотларнинг янги шаклларини яратиш бўйича киритил- ган янгиликлар билан боғлиқ [4]. Бугун халқимиз бадиий ҳунарманд- чиликнинг қадимий услуб ва мактабларни асраб-авайлаш, ўрганиш ва янада такомил- лаштириш миллий маданиятимиз равнақи- да муҳим омилдир. Бу саъй-ҳаракатлар юртимизда ҳунармандчиликни ривожлан- тириш ва ёш авлодни касб-ҳунарга йўнал- тириш, уларни аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялашга хизмат қилади. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling